Яҳудийларнинг Африкадаги очкўзлигини Халифалик давлатидан бошқаси тўхтата олмайди!

0
1548

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудийларнинг Африкадаги очкўзлигини Халифалик давлатидан бошқаси тўхтата олмайди!

(Иккинчи ҳалқа)

Устоз Абдулхолиқ Эбдун Али

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

«Albawabhnews» веб-сайтининг 2021 йил 19 октябрда «i24news»га таяниб нашр қилган хабарига кўра, Тель-Авив аслида 54та давлатдан ҳозирда 46таси билан алоқа ўрнатган, улардан 11тасида Тель-Авивнинг элчихонаси бор. Улар Руанда, Жанбий Африка, Кения, Нигерия, Камерун, Ангола, Эфиопия, Эритрея, Гана, Кот-д’Ивуар ва Сенегал давлатларидир. Шунингдек, Африка давлатларидан 15тасининг Тель-Авивда элчихоналари бор.

Иброний оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, яҳудий армияси қўмондонлари ҳозирда мазкур давлатлар, айниқса, Эфиопия, Замбия ва Кот-д’Ивуарга уларнинг армияларига ҳарбий таълим бериш учун бемалол борадиган бўлиб қолган. Ушбу ахборот воситалари уларнинг ҳарбий ҳамкорлигини «ҳарбий дипломатия» номи билан таърифлади. Ҳозир бу ҳамкорлик, хусусан, Африка давлатларида доимий яҳудий ҳарбий атташеларини тайинлашни ҳам ўз ичига олмоқда. Бундан ташқари, Африка давлатларининг, айниқса, фуқаролар урушлари ва қатли ом операциялари кўп бўлаётган Руанда, Жанубий Судан ва Конго армияларининг аксар қуроллари яҳудий вужудининг қуролларини ташкил қилади. Иброний тилда чиқадиган «Гаарец» газетаси хабарига кўра, яҳудий вужуди Африкага 170 миллион долларлик қурол-яроғ сотган ва бу рақам ҳар йили 2.5 фоизга ошиб бормоқда.

Яҳудий вужуди ташқи ишлар вазирлиги 2021 йил 22 июлда ўзининг Европа Иттифоқидаги элчиси Адмас Алалига Африка Иттифоқининг кузатувчи аъзоси сифатида ишонч ёрлиғини топширганини эълон қилди. Биз Эфиопия ҳақида сўз юритар эканмиз, бу вужуднинг айни давлатдаги хатти-ҳаракатлари у ерда Наҳза (Хидасэ) тўғони мавжудлигига, шунингдек, Нил сувларини ўз назоратига олиш мақсадига қаратилганини ҳам таъкидламоқчимиз. Чунки аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш масаласи яҳудий вужуди учун асосий эҳтиёж саналади. Сўнг ўнлаб йилларда ўтказилган тадқиқотлар яҳудий вужудининг сув ресурслари бўйича кризисни бошдан кечираётганини кўрсатмоқда. Яҳудий мутахассисларининг тили билан ғоят хавфли, дея айтилган бу кризис яҳудийлар иқтисодиётига мисли кўрилмаган даражада таҳдид солмоқда.

Сўнгги йилларда яҳудий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Фаластиннинг ишғол остидаги ерларидаги кўллар, дарё ҳавзалари ва ер ости сувлари сўнгги 100 йил ичида мисли кўрилмаган даражага тушиб кетган ҳамда Тверия кўли хавфли равишда «қизил чизиқ»қа яқинлашиб қолган. Бу дегани сув озайиб кетиб, бошқа шаҳарларга кўл сувини юбориб турувчи насослар тортадиган чизиқдан ҳам пастга тушиб кетганини англатади.

Яҳудий вужуди тадқиқотлари шуни кўрсатдики, турмуш даражасини яхшилаш ва аҳоли пунктларини қуриш сувни ҳар йили 600 миллион кубометрга кўпайтиришни талаб қилади. Агар бунга эришишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда, унинг учдан бир қисмини қишлоқ хўжалик лойиҳалари ҳисобидан таъминлаш керак бўлади, бу эса, «аҳоли тақсимоти» дастуридан келиб чиқувчи зарарларга қўшимча, иқтисодий кризисни келтириб чиқаради.

Мана шу омилларнинг барчаси яҳудий вужудини Нил дарёсига оид Наҳза тўғони масаласида қатнашишга бевосита мажбур қилмоқда. Чунки у ўзининг Фаластиндаги сиёсий ва хавфсизлик жиҳатидан жойлашувини мустаҳкамлаши керак, уни мустаҳкамлаш билан эса, кейинги босқичдаги лойиҳаларни, яъни Нил сувларини аҳоли пунктларига етказиш режасини жонлантиришга муваффақ бўлади. Чунки у ўзининг кенгайтириш ва кўчманчи яҳудийларни кўпроқ олиб келиш истаги ортиб бораётган бир пайтда, сув хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг жиддийлигини англамоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Нил сувларини босиб олинган Фаластинга олиб келиш 1992 йил Венада ўтказилган кўп томонлама музокараларда ўртага ташланган энг муҳим лойиҳалардан бири саналади. Ўшанда яҳудий музокарачилари айни мақсаддан асло воз кечмасликда қаттиқ туриб, буни ўз «давлат»ларининг келажакда сувга, шу жумладан Нил сувларига муҳтожлиги билан дастаклашган. Буни Дэн Салазевски исмли бир яҳудий «кимнинг мақсади тинчлик бўлса, сув масаласида биз билан тортишмасин», дея очиқ айтган.

Яҳудий вужудининг Наҳза тўғони масаласидаги геосиёсий кўлами 60-йилларга бориб тақалувчи ғоянинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Чунки Миср Жамол Абдунносир бошчилигида Асвон Олий тўғонининг қўрилишига раҳбарлик қилиши ортидан, ўша йиллардаёқ АҚШ маъмурияти бу тўғонни яҳудийлар фойдасига тадқиқ қилган. Ўша пайтларда АҚШ Қишлоқ хўжалигини мелиорация қилиш бюроси 1954-1956 йиллар оралиғида Эфиопияда тўғон қуриш учун бир неча тадқиқотлар ўтказиб, 26та жойни аниқлади ва улардан энг муҳими асосий Мовий Нилдаги тўртта тўғон бўлди: Карадуби тўғони, Мобил тўғони, Мандая тўғони ва Буондари (Наҳза) тўғони. Тадқиқотда тўғон қурилишидан сўнг қишлоқ хўжалик ерларини қайта тиклаш ҳам ўрганиб чиқилди. Американинг бу тадқиқотлари 1957 йил Вашингтон билан Аддис-Абеба ўртасида имзоланган расмий келишув ортидан бошланди, сўнг бу орада Жамол Абдунносир Нил дарёси мамлакатлари ўртасида бир қўшма техник мутахассислар ҳайъати тузиш таклифини киритди, аммо Эфиопия уни рад қилди.

Яҳудий вужуди Эфиопияни Африкага чиқиш жойи ва стратегик йўлак қилиб олмоқчи. Бу йўлак унга Африка шохида сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий каналларни очишга имкон беради. Ўз навбатида, Эфиопия, Эритрея ва Жибути давлатлари билан ҳамкорлик қилиш орқали унинг Яқин Шарқда давом этаётган кураши учун дастак бўлади. Дарҳақиқат, унинг бу мақсади Қизил денгиз минтақасидаги, хусусан Ямандаги ўзгаришлар орқали янада мустаҳкамланди.

Яҳудий бош вазири Нетаньяху 2016 йил июлдаги Эфиопия сафари чоғида Эфиопия парламенти олдида қилган нутқида «Биз Эфиопияни сув ресурсларидан фойдаланиши учун технология билан қўллаб-қувватлаймиз», деди. Унинг бу баёноти Эфиопияни Наҳза тўғони масаласида Миср билан бўлаётган можаросида очиқ қўллаб-қувватлаш сифатида қабул қилинди. Айниқса, унинг ушбу Эфиопия сафари ўша ойда Эфиопиянинг Наҳза тўғонини Мовий Нил сувлари билан биринчи босқичдаги тўлдиришни амалга оширган пайтига тўғри келди. Яҳудий вужудининг Эфиопияни қўллаб-қувватловчи баёнотлари давом этди. Масалан, 2019 йил декабр ойида яҳудий вужуди ташқи ишлар вазирининг Африка масалалари бўйича бош директори ўринбосари Эйнат Шелин Тел-Авивнинг «сувни бошқариш бўйича ўзининг улкан тажрибасини Аддис-Абеба билан баҳам кўриш»га тайёрлигини билдирди. Ундан олдин эса, яҳудийларнинг Эфиопиядаги элчиси Рафаэль Морав яҳудий вужудининг Эфиопияда замонавий суғориш тизимини жорий этиш устида ишлаётганини маълум қилган эди.

Сиёсий қўллаб-қувватловга қўшимча, 2019 йил июлда иброний Дебка веб-сайти яҳудий вужудининг Эфиопиядаги Наҳза тўғони яқинига «Spyder-MR» ракета тизимини жойлаштириш ишларини тамомлагани тўғрисида хабар нашр қилган. Яҳудий вужуди бу маълумотни инкор қилган эса-да, бироқ Эфиопиянинг «Исроил»даги собиқ элчиси Йосеф Хилави яҳудийлар қўлида Эфиопиядаги ГЭСларни, шу жумладан Наҳза тўғонини бошқариш бўйича шартномалар мавжудлиги ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, Яҳудий вужудининг Эфиопияда суғориш, электр ва сув соҳаларида 240 нафар инвестори ишламоқда. Шунингдек, тўғон қурилиши тугаганидан сўнг бу вужуд Эфиопия сувлари орқали улкан суғориш лойиҳаларини амалга ошириш билан бир қаторда суғориш тизимларини ривожлантириш учун 200 миллион доллар маблағ ажратган.

Кўпгина маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, яҳудий вужуди ташқи ишлар вазирлигидаги музокаралар гуруҳи Эфиопиянинг Миср билан олиб бораётган музокаралари учун механизм ишлаб чиқиб берган ва гуруҳда собиқ ташқи ишлар вазири Шаул Мофаз, «Моссад» собиқ разведкачиси Давид Кимхи кабилар бўлган. Бундан ташқари, яҳудий ҳукумати Марказий банкда Наҳза тўғонига хизмат кўрсатиш учун облигациялар ва векселларга йўналтирилган хайрияларни йиғувчи фонд очган. Ўз навбатида, Эфиопия ҳукумати ҳам экспериментал босқичларда ишлаш учун яҳудий экспертлари ва техникларини жалб қилди. Бир вақтнинг ўзида, Судан ирригация вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Ҳайдар Юсуф Эфиопия сув вазирлигида яҳудий сув мутахассисларининг махсус бўлими мавжудлигини очиқлади.

Яҳудий вужудининг Судандаги очкўзлигига келсак, буни ҳар иккала томон расмийларининг бўзчининг мокисидек тинимсиз олиб бораётган борди-келдиларидан яққол кўриш мумкин. Уларнинг яқиндагиси яҳудий ташқи ишлар вазири Эли Коэннинг Суданга келиши бўлди. Уни Судан суверен кенгаш раиси кутиб олиб, унинг Фаластин аҳли қонига ботган қўлини ушлаб кўришди. (Давоми бор).

Роя газетасининг 2023 йил 22 март чоршанба кунги 435-сонидан

NO COMMENTS