Рамазондан Исломда келган барча амалларни адо этиш билан самарали фойдаланайлик

567
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Рамазондан Исломда келган барча амалларни адо этиш билан самарали фойдаланайлик

Аллоҳ Таоло буюрган буюк фарз амалларидан бири Ислом билан ҳукм юритувчи ва даъватни бутун оламга олиб чиқувчи давлатни барпо этишдир. Шунинг учун мусулмонлар шуни онгли равишда билсинларки, сиёсат билан шуғулланиш, яъни инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқариш – ҳам Пайғамбаримиз ﷺнинг амаллари, ҳам ободатдир. Сиёсат, бу – душманларимиз қасддан тасвирлаганларидек, «айёрлик, алдамчилик, макиавеллизм ва динни булғовчи нопоклик» эмас. Йўқ, аксинча, сиёсат – сиёсий тузумни ва иқтисод низомини ўз ичига олган аҳкомларни барпо этиш йўлидир. Бу аҳкомларда, шунингдек, бизни ўз ҳукмронлигимиз ва суверенлигимизга қайтарадиган ҳамда Аллоҳ Таолонинг шариати ва бутун оламга раҳмат қилиб юборган рисоласи билан фаровон ҳаёт кечирувчи Уммат даражасига қайта олиб чиқадиган бошқарув низоми ҳам мавжуд.

Демак, Аллоҳнинг амру фармонларига амал қилиш йўлида тўғри ҳаракат қилишни истаган ҳар бир киши Исломга нусрат-ёрдам бериш ва уни ҳаётда тирилтириш учун фаолият қилаётганлар билан биргаликда ҳаракат қилмоғи лозим. Аллоҳга ошкора тавба этиш учун ҳамда Унга тоат ва тақарруб йўлига қадам қўйишга аҳд-паймон бериш учун Рамазондан афзал вақт йўқ.

Киши фақат ўзини ислоҳ қилиш билан шуғулланиши асло Исломдан эмас. Билъакс, мусулмон ўзи билан шуғулланиб, бошқаларга эътибор бермаслиги жирканч эгоизмдан бошқа нарса эмас. Биз Набий ﷺ ва саҳобаи киромларда эгоизм, деган нарсани кўрмаганмиз. Аксинча, шаръий далиллар бунинг зиддини кўрсатади. Гап шундаки, Аллоҳ маъруфга буюриб, мункардан қайтариш амалини фарз қилди ва золимни тийиб қўйишга буюрди, нопоклик кўпайган жамиятнинг – унда солиҳлар ҳар қанча кўп бўлса ҳам – ҳалок бўлишидан огоҳ этди. Набий ﷺнинг кема ҳақидаги ҳадислари биз учун ибратдир:

«مَثَلُ الْقَائِمِ عَلَى حُدُودِ اللَّهِ وَالْوَاقِعِ فِيهَا كَمَثَلِ قَوْمٍ اسْتَهَمُوا عَلَى سَفِينَةٍ، فَأَصَابَ بَعْضُهُمْ أَعْلَاهَا وَبَعْضُهُمْ أَسْفَلَهَا، فَكَانَ الَّذِينَ فِي أَسْفَلِهَا إِذَا اسْتَقَوْا مِنَ الْمَاءِ مَرُّوا عَلَى مَنْ فَوْقَهُمْ فَقَالُوا: لَوْ أَنَّا خَرَقْنَا فِي نَصِيبِنَا خَرْقاً وَلَمْ نُؤْذِ مَنْ فَوْقَنَا، فَإِنْ يَتْرُكُوهُمْ وَمَا أَرَادُوا هَلَكُوا جَمِيعاً، وَإِنْ أَخَذُوا عَلَى أَيْدِيهِمْ نَجَوْا وَنَجَوْا جَمِيعاً»

«Аллоҳнинг қонунларига риоя қиладиган киши билан унга риоя қилмайдиганларнинг мисоли худди битта кемадан жой олган қавмга ўхшайди. Уларнинг айримлари кеманинг юқори қисмидан, айримлари қуйи қисмидан жой олди. Қуйидан жой олганлар агар сув олмоқчи бўлсалар, тепадагилар олдидан ўтиб (уларга озор берардилар). Шунда улар – шу ердан тешиб сув олсак бўлмайдими, тепадагиларга озор бермаган бўлардик, деб қолишди. Юқоридагилар уларни ўз хоҳишларига ташлаб қўйса, ҳаммалари ҳалок бўлади. Агар уларни қўлидан ушлаб, тўхтатиб қолсалар барча қутулиб қолади». (Бухорий ривояти). Ушбу ҳадис жамият нажот топиши учун бир-бирларига ҳақни васият қилиш ва бузғунчини тийиб қўйишлари кераклигини баён қилмоқда.

Роя газетасининг 2023 йил 5 апрел чоршанба кунги 437-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here