Сабаб ноқонуний миграциями ёки ирқчилик?!

0
2607

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сабаб ноқонуний миграциями ёки ирқчилик?!

Шу ном остида Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Уммат бошдан кечираётган кўп фожиавий ҳодисалардан бири мигрантлар минган қайиқнинг чўкиши ҳодисаси бўлди. Улар хавфсиз ва муносиб ҳаёт излаб Туркиядан Италияга кетаётгандилар. Аммо уларни ҳаётдан олдин ўлим кутиб турган экан… 200 нафар мигрантлардан 65 нафари ҳалок бўлди, улардан 12 нафари болалар. Бу ҳодисага бўлган реакция бундан 102 йил муқаддам Уммат бошига тушган фожиани эслатмоқда. Ўшандан бери бизнинг Исломий Халифалик давлатимиз ағдарилиб, кунимиз энг разил-расво кимсаларга қолиб келмоқда. Жонимиз, молимиз номусимизнинг сариқ чақалик қадри қолмади. Ерларимиз душманга ҳалол қилиниб, ўз диёримизда ҳужумга учрайдиган бўлдик ва ортида туриб жанг қилинадиган, у билан ҳимояланиладиган қалқонимиз йўқолди. Ўз юртимизга ўзимиз сиғмаяпмиз. Чунки у ерда на хавфсизлик, на ғамхўрлик ва на ҳурмат бор, ҳатто оддий турмуш тарзининг энг паст даражаси ҳам йўқ. Мусулмон ўз жонини ва оиласини олиб, дурустроқ ҳаёт топиш илинжида юртидан қочиб чиқяпти. Аммо бунинг фойдаси бўлмаяпти. Чунки у учинчи дунё мусулмони, демакки, тирик ё ўлик ҳолда бир четга улоқтирилишга маҳкум. Ҳалокатга учраганида қутқаргани ҳеч ким топилмаганидек, ҳаётида ҳам унга ғамхўрлик қиладиган ҳеч кими йўқ, ўлса ҳам биров унга йиғламайди!».

Баёнот қуйидаги сўзлар билан якунланди:

«Агар украин мигрантлари чўкиб ўлганда, бугунги халқаро тартиб фақат баёнотлар билан кофояланармиди?! Ўзларини оппоқ қилиб кўрсатиш ва қонли қўлларини яшириш мақсадида украин мигрантлари ҳодисасини фақат кузатиш ва матбуот баёнотлар белиш билан кифояланишармиди?!».

Роя газетасининг 2023 йил 22 март чоршанба кунги 435-сонидан

NO COMMENTS