بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг
Эй муборак Фаластин заминидаги мужоҳидлар!
Сизга холис насиҳатимиз, ушбу заминга қалбингиз ва ақлингизни очинг ҳамда анави хоин ҳукмдорлар ва уларнинг воситачиларига асло ишонманг. Чунки улар яҳудийларга уларнинг ҳужум ва жиноятларида шерикдирлар. Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Шуни билингки, шахс сифатида қаҳрамонлик қилишнинг ўзи яҳудийлар жиноятларини тўхтатишга кифоя қилмайди. Чунки босқинчининг жиноятлари йўқ бўлиши учун босқинчининг ўзи йўқ қилиниши керак. Бу эса бутун Уммат энергиясини, асосан армияларини ўз динлари билан азиз-кучли бўлмиш Фаластин аҳлига нусрат бериш сари тинимсиз сафарбар қилишни талаб қилади. Зеро, Фаластин масаласи Уммат масаласидир. Шунинг учун сизнинг мурожаатларингизда айни шу нарсалар кўриниб туриши лозим. Бас, Уммат ва унинг қўшинларига мурожаат йўлланг, токи, Аллоҳ Таолонинг
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ
«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!» [Тавба 38]
деган нидосига жавоб қилсинлар ҳамда тақво ва жавобгарликларидан келиб чиққан ҳолларда уруш бошлаб, Ақсо масжиди ва теварагини озод этиш учун Аллоҳ йўлида жиҳод эълон қилсинлар.
Эй мусулмонлар!
Ушбу муборак замин ҳамиша яҳудийлар, АҚШ, мустамлакачилар ва уларнинг барча олқишловчилари бўғзига тақалган суяк бўлиб қолаверади… у ерда на мустамлакачи барқарорликка эришади, на хоин.
وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِنْ بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ
«Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта бу ерга Менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз» [Анбиё 105]
Сиз, шу кунларда Халифалик ағдарилиши хотираланаётган экан, Халифаликнинг йиқилиши билан Фаластин ҳам йиқилганини унутманг. Шундай бўлгач, биз сиз мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга, уни барпо этаётганларга нусрат-ёрдам беришга даъват этамиз. Аллоҳга қасамки, куч қудрат ҳам, бутун инсониятни қутқариш йўли ҳам ушбу Халифаликдир. Бас, Аллоҳ Таолонинг ушбу нидоларини қабул қилинг:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا أَنْصَارَ اللَّهِ
«Эй мўминлар, Аллоҳнинг ансор-ёрдамчилари бўлингиз!» [Саф 14]
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]
Роя газетасининг 2023 йил 15 март чоршанба кунги 434-сонидан