Эй Миср аҳли! Сиз Фираъвнинг қавмидан бўлманг балки Фиръавн оиласининг мўминларидан бўлинг

475
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Миср аҳли! Сиз Фираъвнинг қавмидан бўлманг балки Фиръавн оиласининг мўминларидан бўлинг

Эй Кинона аҳли!

Сиз Фиръавн уларга паст назар билан қараган кунда унга итоат қилган қавмидан бўлманг, балки Фиръавн оиласининг мўминларидан бўлинг, маъруфга буюриб, мункардан қайтаринг. Ана шунда Аллоҳ Таоло ушбу бало ва куфр бошқарувини бошингиздан кўтаради, сизга не-не азобларни тоттирган зўравон Ғарб ва унинг малайларини йўқ қилади. Сизни ер юзида халифа қилиб, сиз ва Умматга Ўзи рози бўлган динингизни ғолиб қилади, хавф-хатардан тинч-хотиржам ҳаётга чиқаради. Акс ҳолда, Ислом шариатини татбиқ қилмаганингиз учун – Аллоҳ Ўзи асрасин – Аллоҳдан қўрқмайдиган ва сизга раҳм қилмайдиган кимсаларни устингиздан ҳукмрон қилиб қўяди, худди Америка малайи Сисий каби.

Эй Ислом Уммати!

Келинг, зараркунанда ҳукмдорларга ер юзидан жой бермайлик, чунки агар улар шундай қолсалар, сизни адаштиришда ва юртларингизни хонавайрон қилишда давом этадилар. Аллоҳ Таоло бундай деган:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ * وَاتَّقُواْ فِتْنَةً لاَّ تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنكُمْ خَآصَّةً وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ 

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар. Сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Анфол 24-25]

Яна бундай деган:

 وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ 

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]

Роя газетасининг 2023 йил 8 март чоршанба кунги 433-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here