Эй Ислом даъватини оламга олиб чиқаётганлар, шунга аниқ ишонингларки, Уммат сизларга эргашади!

0
373

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Ислом даъватини оламга олиб чиқаётганлар, шунга аниқ ишонингларки, Уммат сизларга эргашади!

Қадрли оға-инилар ва даъватни оламга олиб чиқаётганлар, шунга аниқ ишонингларки, Уммат сизларга эргашади. Лекин ўртада тўсиқлар бор ва улар сизга гўё Умматдан узоқлигингизни ҳис эттирмоқда. Мисол учун, мустамлакачи кофирнинг мавжуд режим ва расмий доираларга ҳукмронлик қилаётгани хамда жинояткор ҳукуматларга нуфузини ўтказаётгани сабабли одамлар ҳокимият мана шу тоғут кучники, деб ўйлашяпти… Холбуки, бу куч ҳам чириб қолди, ҳам ўз қонунийлигини йўқотиб айби очилди ва ўзи тузган парламентларда депутатлар сотувдаги кийим кийдириб қўйилган маникенга айланиб қолишди. Ҳатто парламентда бир депутат ўрнидан туриб, худди Иорданияда бўлганидек, биз мустамлакачи душман томонидан ясалган ва уни ҳимоя қиладиган тобе давлатмиз, у бизни ўз бойликларимиздан фойдаланишимизга йўл қўймаяпти ва биздан шундай қимирламай заиф аҳволда туришимизни истаяпти, дея очиқ айтиб юборди. Бугун бундай гапларни чирик давлатларга қарашли муассасалар ва мавжуд режим фарзандлари айтадиган бўлиб қолди. Чунки ҳамма ҳақиқат билан тўқнаш келмоқда. Шунинг учун «Уммат етакчилиги бизнинг қўлимизда», деган гапимиз тўғри ва ҳақ гап. Чунки биз Уммат билан битта тилда, битта туйғуда, битта мақсадда, битта йўлда, битта фикрда ва битта динда бирлашамиз. Уммат билан ўртамизда ҳеч қандай масофа йўқ. Қолаверса, Уммат динни кўтариб чиқаётганларга ишонмоқда ва бу ишонч кундан-кунга мустаҳкамланмоқда. Шундай экан, қадрли оға-инилар, Уммат етакчилиги, ўзгариш учун ҳаракат қилаётган мўминлар гуруҳи қўлида эканига ишончингиз комил бўлсин. Ушбу гуруҳ ўзгариш учун ҳаракат қилди ва ҳеч ялтоқланмай, мақтанмай, хушомад қилмай, аҳд-паймонидан қайтмай ўзгартиришнинг манҳажини очиқ-ойдин кўрсатиб берди.

Эй даъват масуълиятини елкасида кўтариб чиқаётганлар, сиз Умматга сабру саботингиз, қатъиятингиз ва аҳд-паймонингиз билан етакчилик қиляпсиз. Айнан мана шу нарса сизни Умматга амалда етакчилик қилишга лойиқ қилмоқда. Масала – қаршимизга қўйилган тўсиқларни ағдариш масаласидир. Бу тўсиқларга, Аллоҳнинг тавфиқи ва изни ила, албатта ўз таъсиримизни ўтказмоғимиз ва уларни парчаламоғимиз шарт.

 وَنُرِيدُ أَنْ نَمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ 

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб, барчага) пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз» [Қасас 5]

Бу албатта амалга ошажак ишдир, инша Аллоҳ.

Роя газетасининг 2023 йил 1 март чоршанба кунги 432-сонидан

NO COMMENTS