Матбуот баёноти
Ҳижрий 1444 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси
Эълон
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбоннинг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун 2023 йил 21 март, сешанбадан чоршанбага ўтар кечада муборак рамазон ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз исботини топмади. Шунга кўра, эртага чоршанба куни инша Аллоҳ шаъбонни тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади ва унинг эртаси пайшанба куни муборак рамазон ойининг биринчи куни бўлади.
Шу муносабат билан мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказар эканман, Аллоҳдан амиримизга ёрдам беришини, у кишининг қўллари билан барчамизга нусрат ва ғолибликни ато этишини сўраб қоламиз.
Бу йилги рамазон кириб келаётган экан, бутун олам кундан-кунга мураккаблашиб бораётган молиявий кризисни бошдан кечиряпти… Унинг оғирлигидан ҳатто дунёнинг аксар давлатлари азият чекмоқда, ундан на шахслар омон қоляпти, на хусусий муассасалар ва на ҳукуматлар. Зеро, капиталистик тузум судхўрлик, монополия, иқтисодий уруш, бойликларни талон-торож қилиш орқали халқларни ҳолдан тойдирди. Буларнинг барчаси монополист капиталистик компаниялар ва уларга эргашувчи АҚШ бошчилигидаги давлатлар манфаатига хизмат қилиш учун бўлмоқда.
Ўтган ўнлаб йиллар мобайнида глобаллашув халқларга қарши юқорида айтилган жиноятчилик сиёсатини амалга ошириш учун Америка томонидан ишлаб чиқилган машина сифатида хизмат қилиб келди. Бироқ, Хитой обрўсининг ошиши, Россия овозининг кўтарилиши ва Европа давлатлари исёнининг кучайиши ортидан, Америка глобаллашувни қайта чизишга, яъни айни давлатлар иқтисодини ўнлаб йил орқага қайтариб, ўзининг иқтисоди остига киритишга хизмат қиладиган тарзда чизишга киришди. Айни шу нарса Американи Россияни заифлаштириш ҳамда Европа ва Хитойни урушга тортиш учун Украина урушидан фойдаланишга ундади. Урушнинг Украина халқига фожиалар келтиришига ҳам, дунёнинг кўплаб давлатларидаги озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солувчи иқтисодий силкинишларни келтириб чиқаришига ҳам парво қилмади. Чунки Америка бу урушни бошқаларга қанчалик зарари тегмасин, ўзининг манфаатларини рўёбга чиқаради деб ўйлаяпти!
Мусулмонларнинг аҳволига келсак, у ҳам айни манзарадан йироқда эмас. Чунки Ғарбнинг иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик жодуларидан биринчи бўлиб мусулмонлар таъсирланди. Ҳолбуки, мусулмонларнинг юртлари энг бой юртлардан бўлиб, муҳим жойлашувга эга. Лекин ҳукмдорларининг ҳеч бири дуруст эмас. Балки ҳаммалари йирик капиталистик Ғарб давлатларининг малайлари ҳамда уларнинг геосиёсий ҳисоб-китобларининг нишони ҳисобланади. Дарҳақиқат, Ғарб мусулмон юртлари устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун учта омилга эътибор қаратди: Ҳокимиятни малайларга топшириш, динни ҳаётдан ажратиш сиёсатини жорий қилиш ҳамда суд тизимини ва унга бўйсунувчи раҳбарларни бузиш. Бу билан Уммат Ғарб манфаатлари асирига айланади.
Бироқ, бу шарт-шароитлар ҳамда Ғарбнинг Исломга ва мусулмон юртларига қилган ҳужумлари мусулмонлардаги исломий ҳаётнинг энг яхши турмуш тарзи эканлиги, Халифалик ағдарилиб, юртлари парчаланганидан бери ҳамон мустамлакачилик ва хорликдан бошлари чиқмаётгани тўғрисидаги ишончни янада оширди. Бинобарин, бугунги кунда Халифалик мусулмонлар орасида жамоатчилик фикрига айланган. Тўғрироғи, улар ўз юртларини битта давлатда бирлаштиришни ўзларининг энг муҳим манфаатларидан бири, деб тушунадиган бўлиб қолганлар.
Бироқ, Уммат шариат татбиқига тобора яқинлашиб бораётган бўлса-да, бироқ ушбу ғояга олиб борувчи йўлни қидиришда ҳамон адашяпти. Чунки Уммат халқлари ҳамон Халифаликни қайта барпо этиш учун фақат Пайғамбарлик минҳожига қаттиқ амал қилиш шартлиги томон йўналгани йўқ. Бинобарин, оддий одамлар жамоий сақофатда тарбияланмагунча, бу масалани ўзларича тушуна олмайдилар.
Эй минбар ва форум эгалари… Эй жамоатчиликни хабардор қилиш масъулиятини ўз зиммасига олганлар!
Эй жамоатчилик фикрини шакллантирувчилар, айниқса, Ислом Уммати манфаатларига қайғурувчи кишилар, мана шу ерда сизнинг ролингизга эҳтиёж бор. Чунки журналистлар, олимлар, нуфузли кишилар, сайт ва платформа эгалари дохил барчангиз «Умматни устувор масалалардан хабардор қилиш» масъулиятини ўз зиммангизга олгансиз. Дарҳақиқат, Ислом Умматининг айрим қатлами зудлик билан огоҳлантиришни талаб қиладиган масалаларда фикрингизни билиш учун кечаю кундуз сизларни кузатади. Бугун Ислом Уммати учун Халифаликни қайта барпо этиш масаласидан ҳам муҳимроқ масала йўқ. Чунки Халифалик нафақат масалаларнинг онаси, балки ҳаёт-мамот масаласи сифатида қабул қилиниши керак бўлган тақдирий масаладир.
Эй ўзгартиришга қодир мусулмонлар, эй куч-қудрат аҳли!
Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг динига нусрат-ёрдам беришдан чекиняпсиз ёки ҳукмдорларингиздан қўрқяпсизми?! Ахир, мустамлакачи кофир Ғарб давлатларидаги ҳукмдорлардан бирини зиёрат қилган пайтларида, бу ҳукмдорларнинг худди қўлга ўргатилган ҳайвондек уларнинг атрофида айланаётганини кўрмаяпсизми?! Наҳотки, сиз инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўла туриб, рувайбизалар томонидан бошқарилишни ўзингизга раво кўрсангиз?! Ёки сиз мустамлакачи кофир Ғарбдан қўрқяпсизми?! Ахир, бу давлатларнинг коронавирус пандемиясидан тортиб, АҚШ Конгрессига бостириб кирилиши, Украина уруши ва АҚШ банкларининг банкротга учраши каби кризислар пайтида қанчалар силкинаётганини кўрмаяпсизми?! Зеро, Ғарб бирор бир кризисга юз тутса, унинг заифлиги фош бўлмоқда, қалбларга сингиб кетган ҳаддан ташқари худбинлик туфайли жамиятлари анархия ташвишидан ларзага келмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
بَأْسُهُمْ بَيْنَهُمْ شَدِيدٌ تَحْسَبُهُمْ جَمِيعاً وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لّا يَعْقِلُونَ
«Улар ўз ўрталарида кучли-қувватлидирлар. (Яъни жанг-жадал бўлмасдан туриб ўзаро куч-қудратли эканликлари ҳақида лоф ураверадилар, аммо жанг пайтида ожиз-қўрқоқдирлар). (Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир» [Ҳашр 14]
Эй ўзгартиришга қодир мусулмонлар, эй куч-қудрат аҳли!
Бизнинг сизга мурожаатимиз: бу йилги рамазон ойини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш лойиҳасига нусрат-ёрдам бермасдан ўтказиб юборманг. Ана шунда мусулмонларнинг рамазон ҳайитидаги шодлиги ваъда қилинган нусрат шодлиги билан бирлашади. Сизларнинг мусулмонлар орасидаги мақомингиз эса Мадинаи мунаввара аҳли орасидаги буюк ансорларнинг мақомидек бўлади. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Бугун Уммат Ислом учун жонини фидо қилишга тайёр турибди. Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликни барпо этиш лойиҳасини тайёрлаган экан, буни Халифалик давлатини қоим қилишнинг муфассал йўл харитаси бўлиши учун тайёрлади. Бор-йўқ қилинадиган иш сизнинг ушбу даъватимизни қабул қилишингиз қолди, холос. Эй куч-қудрат аҳли, Аллоҳ хайрингизни берсин. Аллоҳ Ислом ва мусулмонларни асрасин!
Аллоҳ Таоло айтади:
فَالَّذِينَ آمَنُواْ بِهِ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُواْ النُّورَ الَّذِيَ أُنزِلَ مَعَهُ أُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга нусрат-ёрдам берган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» [Аъроф 157]
Рамазон ойингиз муборак бўлсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Чоршанбага ўтар кеча, ҳижрий 1444 йилги рамазон ойининг биринчи куни
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси