بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Моди ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши адоватини янада кучайтирмоқда
Устоз Билол Муҳожир
Жорий йил 23-26 январ кунлари Нью-Деҳлида «Мусулмон ёшлар экстремизми миллатга нисбатан улкан таҳдиддир» номли конфереция бўлиб ўтди. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал, ички ишлар вазири Амит Шаҳ, полиция бош директорлари ва инспекторлари, шунингдек, мамлакатнинг 350дан зиёд юқори мартабали полиция зобитларини ўз ичига олган ушбу анжуманда «мусулмон ёшлари экстремизми», деб номланган тадқиқот ва иш ҳужжати тақдим этилди. Ҳужжатда «мусулмон ёшлари экстремизми»га миллий хавфсизлик учун асосий таҳдидлардан бири ўлароқ қаралган бўлиб, айни таҳдидга қарши курашиш учун мўътадил мусулмон раҳбарлари ва уламоларидан фойдаланиш таклиф этилган. Ҳужжатда қуйидагилар иддао қилинган:
«Ҳиндистонда диний фундаментализмнинг кучайиши, биринчи навбатда, диний тарғиботнинг юқори даражага етганлиги, замонавий алоқа воситаларининг, шу жумладан, шифрланган воситаларнинг қулайлашганлиги, трансчегаравий терроризмнинг кучайганлиги ҳамда Покистоннинг ушбу экстремистик гуруҳларни рағбатлантираётганлиги билан боғлиқ. Ҳиндистондаги мусулмон ёшларнинг уюшган экстремизмга мойил кўплаб радикал исломий ташкилотлари мусулмонлар онгини заҳарлаш ва уларни зўравонлик йўлига ундаш хусусиятларига эга. Уларнинг таклифи демократия ва илмонийлик каби замонавий қадриятларга зид. Бу радикал исломий ташкилотлар «SIMI» (Ҳиндистон Исломий Талабалар Жамоаси), Исломий Бирлик, Ислом Ёшлари Иттифоқи ва Ҳизб ут-Таҳрир кабиларни ташкил қилади. Ушбу экстремистик ташкилотларга қарши курашда кўп қиррали ёндашув талаб қилинади, жумладан: Уларнинг яширин фаолиятларини кузатиш, бошқа шунга алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, радикаллашув ўчоқларини аниқлаш, мониторинг қилишга урғу бериш, ҳар қандай радикал ташкилотнинг экстремизм ва терроризмни тарқатиши ҳамда ўз кадрларини террористик ва зўравонлик операцияларга жалб қилиши эҳтимолини олдиндан таҳлил қилиш, бинобарин, буларнинг барчаси учун ҳаракат режасини ишлаб чиқиш». (Таймс оф Индиа газетаси).
Бу тил бириктирув конференцияси қатнашчиларига ва оддий инсонларга шуни айтмоқчимизки, биз Ҳиндистон хавфсизлик хизмати ходимлари тайёрлаган бу ҳужжатдаги сатрларни ўқиб, уни аниқ тушундик. Яъни бу ерда зоҳирда терроризм, экстремизм, фундаментализм ва зўравонликка қарши кураш айтилаётган эса-да, бироқ кураш Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган, бунга асло шубҳа йўқ. Бу кураш АҚШ ва мустамлакачи Ғарб давлатларининг Исломга қарши очган урушлари сирасига киради. Нега, чунки Ислом шундай бир ҳақдирки, капиталистик давлатлар ундан қўрқади. Асосан АҚШ ва унга иттифоқчи салибчи давлатлар ва унга тобе давлатлар, шу жумладан Ҳиндистон ҳамда ҳукмрон элиталар ва уларнинг капиталист ширкатлари ва нуфузли шахслари халқларнинг бойлик ва ресурсларидан озуқаланишади. Шунинг учун глобал капитализм ва унинг турли дунё давлатларидаги одамларининг Исломни нишонга олаётганликларига сабаб улар капитализм тузуми остидаги мана шу халқларнинг Исломга йўл топиб кетишларидан қўрқишяпти, уларга адолат қилувчи Исломни дин сифатида қабул қилиб, бу очкўзларга қарши инқилоб қилишлари ва Ислом бошқарувини талаб қилишларидан хавфсирашяпти.
Ҳозир Ҳиндистонда ҳокимият учун курашаётган партиялар Исломга қарши салибчилик кураши кампаниясидан сайлов картаси сифатида фойдаланишмоқда… Бироқ, шуни билмаяптиларки, улар нишонга олаётган Ислом бутун инсоният учун адолатли тузум бўлиб, инсониятни зулматдан олиб чиқади ҳамда жамиятдаги бир сиқим элитага хизмат қилиш учун капиталистлар томонидан ишлаб чиқилган тузумлар зулмидан чиқариб, Ислом адолатига элтади. Чунки одил Ислом кучли билан заиф ўртасини, бой билан камбағал ўртасини, оқ танли, қора танли, қизил танли, сариқ танли ва бошқа танли инсонлар ўртасини тенг кўради. Тенг кўриб бойликларни улар ўртасида адолат билан тақсимлайди. Бунга мусулмон бўлмаган, аммо инсофли муфаккирлар ҳамда Ислом ақидаси ва аҳкомларини ўрганган ҳар бир инсон гувоҳлик берган. Шунинг учун ҳам биз конференциячиларнинг бутун инсониятни вайроналик ва бахтсизликка олиб келган ёвузликка қарши эмас, эзгуликка қарши курашаётганларини гувоҳи бўляпмиз. Шу сабабдан конференциячилар ҳам, оддий инсонлар ҳам Исломни инсоф ва бетарафлик билан ўрганмоқлари лозим. Ана шунда тўғри тушунча-хулоса чиқарадилар. Биз шуни англамоқдамизки, Ислом капиталистлар оғзида аччиқ-тахир, ақлирасо ёки мазлум ва бостирилган кишилар оғзида шириндир ва бу иккинчи тоифадаги инсонлар Ҳиндистоннинг мусулмон ва ғайримусулмон аҳолисининг аксарини ташкил қилади.
Конференцияда тилга олинган ва асосан Ҳизб ут-Таҳрир ва бошқа исломий ташкилотларга келсак, улар ҳақни рўёбга чиқариш ва инсоний тузумлардаги ботилликни, аввало капиталистик тузумнинг ботиллигини фош этиш учун фаолият қилмоқдалар. Исломга инсоният учун ҳидоят рисоласи ва нур сифатида эътиқод қилувчи ушбу ташкилот-жамоалар орасида «террористик» ташкилот йўқ. Уларнинг бирортаси ҳам мусулмон ва ғайримусулмон дохил оддий инсонлар қонини тўкишга ёки одамлар орасига қўрқув солишга рухсат берувчи терроризмга мансуб эмаслар. Балки улар Росулуллоҳ ﷺнинг
«لاَ يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا»
«Мусулмон мусулмонни қўрқитмоғи ҳалол эмас», деган сўзларига амал қиладилар. Зотан, терроризм, экстремизм ва зўравонликни дунёнинг турли юртларидаги капиталистик режимлар ва уларнинг хавфсизлик хизматлари ўйлаб топишган. Ҳиндистон билан унинг хавфсизлик хизмати ҳам ўшалардан бири бўлиб, Ислом ва мусулмонларни қора қилиб кўрсатиш мақсадида айрим исломий жамоаларга қасддан ёлғондан «зўравонликни қўллаш» айбловини ёпишитирмоқда. Токи, инсониятга яхшилик олиб келиш учун фаолият қилаётган мусулмонларни бостиришга муваффақ бўлишмоқчи. Албатта, уларнинг Ислом Умматининг қўзғалишини ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этилишини кечиктиришга бўлган бу уринишлари омадсиз уринишдир. Чунки Халифалик давлати яқинда Аллоҳ нозил қилган ва барча инсонлар учун манфаатли бўлган аҳкомлар билан ҳукм юритишда бутун башариятга ўрнак бўлади. Халифалик давлати, шунингдек, капиталистик тузум юзидаги ниқобни юлиб ташлаб, шу тузум, унинг раҳбарлари ва нуфузли шахсларининг айбини яшириб келаётган пардани очиб ташлайди. Ана шунда инсонлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кирадилар.
Конференцияда тилга олинган мусулмон ёшлар инсониятни ҳалокат жарлигига олиб келган илмоний капиталистик қиймат-қадриятларни қабул қилмайдилар. Чунки капиталистлар муқаддас дея даъво қилаётган моддий қиймат аксар халқларни, шу жумладан Ҳиндистон халқини ҳам юртлари бой бўлишига қарамай, камбағал халқларга айлантирди. Капиталистлар оғиз кўпиртириб гапираётган эркинликлар жамиятларни ҳайвоний жамиятга айлантирди… Шунингдек, эркак ўз маҳрамлари билан, эркак эркак билан ва аёл аёл билан жинсий ҳаёт кечирадиган, инсон ҳайвон билан алоқа қиладиган жамиятларга айлантирди. Шу зайл жамиятни парчалаб, одамларни барқарор ва иттифоқ оилага қолоқ ва сарқит оила деб қарайдиган, ҳайвоний ҳаётни эса замонавий ва илғор ҳаёт деб биладиган қилиб қўйди! Ҳиндистондаги кўплаб сиёсатчилар мана шу ирқчилик қадриятларини қабул қилишган бўлиб, у билан фахрланадиган ва уни ўзларининг сиёсий партиялари учун шиорга айлантирадиган бўлиб қолишди. Бу партияларнинг кўпчилиги, жумладан ирқчи Бхаратия Жаната ҳокимиятга мана шу қадриятлар билан келди. Бунга мисоллардан бири, яқинда Би-Би-Си арабий телеканали намойиш қилган кўрсатувда айтилишича, Гажарат штатидаги Бобурий масжидида содир этилган қирғинга Модининг ўзи етакчилик қилган… Улар илмонийлар оғиз кўпиртириб гапираётган мана шу қадриятлардан бири бўлмиш фикр эркинлигини оёқ ости қилишган. Улар айтаётган айни қадриятлар хавфсизлик хизматига жосуслик қилишга ҳамда эр-хотиннинг гапларини ва ака-укаларнинг гапларини яширинча эшитишга рухсат берган бўлиб, бунга хавфсизликни ҳимоя қилиш, деган нарсани баҳона қилишади. Аслида эса, буни бузғунчи капиталист тузум ва унинг элитаси хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун эшитишади. Инсон олий қадрият, дея курашаётган қадриятлар шуми, улоқтириш шарт бўлган тубан қадриятлар эмасми бу?! Ҳар бир фикрли инсон бундай тузумни ва унинг разил қадриятларини рад этмоғи, Моди ва у каби порахўр раҳбарларни жавобгарликка тортмоғи керак, худди Ҳиндистондаги мусулмон ёшлар талаб қилаётганлари каби! Аммо мазкур конференциячилар уларни қувғин қилишга, уларнинг ақллари ва фикрларидан эҳтиёт бўлишга чақиришяпти.
Ҳақ билан ботил (Ислом билан капитализм) ўртасидаги кураш тўхтамайди, охири ҳақ ботил устидан ғалаба қозонади ва бу Аллоҳнинг изни ила яқинда албатта бўлади. Муваффақиятсизлиги ва бузуқлиги аллақачон исботланган капитализм зулмидан қутулиш йўлларини халқлар қидирадиган бўлиб қолди. Бунинг вақт масаласи эканига ва бутун инсоният Ислом ва унинг адолати тарафга ўтишига бизнинг ишончимиз комил. Лекин ўзига, оиласига ва халқига холис боқадиган ақлирасо киши албатта Исломга киришга шошилади, халқ, қабилалар ва давлатлар миқёсида Исломни қабул қилади. Капитализм ва унинг дарғаларидан бутунлай воз кечиб, ўзини, оиласини, халқини инсон ўйлаб топган тузумлар азобидан қутқаради, бу билан унинг учун кенглиги еру осмонча бўлган жаннатни тайёрлаб қўйган яратувчисини рози қилади ҳамда Аллоҳ ушбу каломида жаҳаннам оловига тушиши ва бу дунёда танг-бахтсиз бўлиши билан огоҳлантирган бадбахтлардан бўлмайди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى * قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنْتُ بَصِيراً * قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنْسَى * وَكَذَلِكَ نَجْزِي مَنْ أَسْرَفَ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِآيَاتِ رَبِّهِ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَشَدُّ وَأَبْقَى
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан»» [Тоҳа 124-126]
Роя газетасининг 2023 йил 15 феврал чоршанба кунги 430-сонидан