بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
«Триполи ва Шимолдаги инсоний биродарлик» маросими баёноти ҳақни яшириш ҳамда Аллоҳнинг динига қилинган туҳматдир
Ливан шимолидаги Триполи шаҳри «Сафадий» маданият марказида ўтказилган «Триполи ва Шимолдаги инсоний биродарлик баёнотининг тақдим этилиши» номли маросимда ҳақ ботилга қориштирилиб, мусулмонларнинг азонлари опера, мадҳия ва черков дуосига қўшиб ташланди!
Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими аввалда 2020 йил 14 майда матбуот баёноти нашр қилиб, «инсоний биродарлик», деган бундай шубҳали ҳужжатдан огоҳлантирган ва ҳужжатда келган Исломга зид нарсаларни очиб берган эди. Сўнг уламолар, шайхлар ва имом-хатибларга мурожаат қилиб, уларга бундай деган: Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби билан Росули ﷺнинг ҳидояти инсонларни етаклаш учун етарлидир. Чунки Аллоҳ Таоло
وَقَدْ نَزَّلَ عَلَيْكُمْ فِي الْكِتَابِ أَنْ إِذَا سَمِعْتُمْ آيَاتِ اللَّهِ يُكْفَرُ بِهَا وَيُسْتَهْزَأُ بِهَا فَلاَ تَقْعُدُوا مَعَهُمْ حَتَّىٰ يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ إِنَّكُمْ إِذًا مِثْلُهُمْ
«Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир» [Нисо 140]
деган. Ушбу ояти карима шунга очиқ далолат қиладики, ҳар қандай турдаги ботил билан бирга, ҳатто ботил динлари ҳақида гапирилаётганда битта мажлисда бирга ўтиришдан қайтарилган экан, у ҳолда, агар бу ботиллар бемаъни баҳоналар билан ёмон ниятдаги иллатли бир динни тўқиб чиқармоқчи бўлаётганида улар билан бирга ўтириш қандай бўлади?! Мўътадилликни баҳона қилиб, мусулмонларнинг ибодатини уларга алоқаси йўқ бўлган бошқа кимсаларнинг ибодат-маросимлари билан аралаштириш тўғрисидаги фикр Аллоҳ ҳаргиз рози бўлмайдиган янги динни ўрнатишга қаратилган. Зотан, ғайримусулмонларнинг диний маросимларида қатнашиш Аллоҳ олдида гуноҳи азимдир. Бу каби ҳужжатларга имзо чекиш ундан ҳам оғирроқ гуноҳидир».
Аслида, Ислом билан бошқа дин ўртасидаги алоқа шундан иборатки, уларнинг ҳар бирига Исломдаги ақида ва фикрлар рўпара қилинади, далил ва ҳужжатлар келтирилиб, ҳақ ва ҳақиқат исботлаб берилади. Яъни мусулмонлар билан мусулмон бўлмаган одамлар ўртасидаги муносабат, аслида, ҳеч қандай мажбурланмаган ҳолда ҳаммаларини Исломга Аллоҳнинг сўнгги рисоласи сифатида даъват қилишдан иборатдир.
Матбуот баёноти сўнггида мусулмонларга бундай дейилди:
«Бу ҳужжатдаги барча фикр сизнинг ақидангизга зид ва динингиз аҳкомларига ётдир. Бас, уларни данак каби туфлаб ташланг. Шуни билингки, сизнинг динингизда диндорлар ҳам йўқ, руҳонийлар ҳам. Балки унда уламолар, фақиҳлар ва муҳаддислар бўлиб, барчалари баъзан хато қиладиган, баъзан хато қилмайдиган инсонлардан иборат. Аллоҳнинг хитоби ҳар бир Умматга қаратилган хитоб бўлиб, сиз байъат қилган инсон халифа сифатида сизнинг номингиздан ва сизнинг устингиздан Ислом билан ҳукм юритади ва бу яқинда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида бўлади, инша Аллоҳ».
Роя газетасининг 2023 йил 22 феврал чоршанба кунги 431-сонидан