Яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиши ён беришлар самарасидир!

0
958

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиши ён беришлар самарасидир!

Доктор Мусъаб абу Арқуб

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

«Middle East Eye» веб-сайтида нашр қилинган мақолада айтилишича, яҳудийларнинг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиши яқинлашиб келаётган муқаррар ишдир. Аммо бу бевосита қилинмайди, балки «суверенитетни ўрнатиш» орқали амалга оширилади. Чунки «суверенитетни ўрнатиш» атамасига «аннексия» атамасига нисбатан камроқ реакция билдирилади.

Яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиши тўғрисидаги гаплар шундай бир вақтда айтиляптики, ҳозир у ердаги ҳақиқатларни Фаластин маъмурияти ҳамда Ғарбга малай режимлар ва унинг сиёсати доирасида ҳаракат қилувчи режимлар бошдан кечираётган иллюзиядан фарқлаб олиш лозим. Зеро, у ердаги ҳақиқатлар баландпарвоз баёнотлар ёки хаёлий лойиҳалар билан ўзгартириб бўлмайдиган воқеликни акс эттириб турибди.

Мусулмон юртларидаги ғарбпараст малай ҳукмдорлар яҳудий вужудига муборак заминни топшириш ва халқаро қарорларни айни масалада мурожаат қилинадиган манбага айлантириш билан накбага ёки Фаластин фожиасига шерик бўлишди… Бугунги кунда накба ёки Фаластин фожиаси муборак заминдан воз кечиш ва уни топширишдан яҳудий вужудини тан олиш ва чегараларини қўриқлаш, у билан хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик олиб боришга кўчиб ўтди.

Юртларимиздаги ҳукмдор режимлардан тортиб, хусусан Фаластин маъмуриятига қадар, барчаси яҳудий вужудини мустаҳкамлашнинг асл шерикларидир. У ердаги асл воқелик шуки, бутун муборак замин амалда яҳудий вужуди босқинчилиги ва хўжайинлиги остида қолган бўлиб, воқеда аннексия қилиб бўлинган дейиш мумкин. Чунки Фаластин заминининг чор атрофида келгинди яҳудийлар уй-жой қуришда ва икки давлат қуриш ечими лойиҳасини четга суришда давом этишмоқда. Зотан, Фаластин давлатини ташкил этиши тахмин қилинган тор бир ҳудудда икки давлат ечимини ҳеч тасаввур қилиб бўлмайди. Маъмурият ҳам бошқа ғарбпараст режимлар ҳам ўнлаб йиллардан бери яҳудий вужудига ён бериш, уни тан олиб, қонунийлаштириш, вақтини чўзиш, масалани музлатиб, ёрдамсиз қолдириш, Фаластин аҳлини заифлаштириш ва қўзғолончиларни бостириш билан мана шу икки давлат иллюзиясини вайсаб келишмоқда. Бу қилмишларнинг барчаси яҳудий вужудини навбатдаги қадамини ташлашига замин яратмоқда. Яҳудий вужуди шу орқали мазкур иллюзияларни йўққа чиқариб, ҳозирги тайёргарлик босқичидан ҳам ошиб ўтиб кетмоқда. Фаластин маъмурияти ва бошқа малай режимлар ҳам айни шу тайёргарлик босқичида иштирок этиб келишди. Яъни икки давлат ечими, тинчлик ва нормаллашув деган нарсаларни муборак заминнинг сиёсий аннексияси ва буни зўрлаб жорий қилиш босқичига алмаштиришди. Албатта бундан яҳудий вужуди томонидан Ғарбий Соҳил ерлари босиб олиниб, ўзининг бир қисмига айлантиришлари кўзланган. Шундан сўнг, маълум халқаро вазият остида бутун Фаластин ерларидаги «халқаро қонунийлик», деган нарса ўғирланади-йўқ қилинади, бинобарин, яҳудий вужудининг орзуси ушалиши учун босқинчилик қонуний ва халқаро миқёсда мустаҳкамланади. Бу уларнинг яҳудийлашган давлат лойиҳасини охирига етказиш учун фаластинликларни ўз тупроқларидан чиқариб, кўчириб юбориш орқали Фаластинни бўшатиш орзусидир.

Бугун барча ерларни аннексия қилиш таклифи билан чиқаётган янги яҳудий ҳукумати аъзолари «Исроил ери», деб аташаётган ерларда ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари борлигини даъво қилишяпти. Аннексия бу ерда бир режа ва ҳаракат бўлиб, у – гарчи узоқ вақт талаб қилса ҳам – Фаластин аҳлини кўчириб ташлашга қаратилган. Чунки у пайтга келиб, ишлар Фаластин аҳлига қарши давлат сиёсатига айланади ҳамда Фаластин замини устидаги жиноий лойиҳаларнинг барчаси амалга ошиб, аҳолига қарши жиноятларга ўтишади.

Агар Аннексия амалга ошса, у охирги босқич бўлмайди. Аксинча, Фаластин аҳли ва Ислом Умматига қарши навбатдаги жиноятлар босқичининг бошланиши бўлади ҳамда сиёсий оқибатлари ва асоратлари Фаластин ва унинг аҳлидан ҳам ошиб ўтадиган жиноят ва янги накбанинг муқаддимасига айланади. Демакки, аннексиянинг амалга ошиши навбатдаги босқичнинг бошланишидир, тугаши эмас. Худдики, Осло шартномаси аннексиядан олдинги қилмишларга босқич бўлгани ва яҳудий вужудига аннексия ва кўчириш учун имконият ва вақт бергани каби. Зотан, яҳудий вужуди ёвузликлари тугамайди. Давлатни яҳудийлаштириш, демографик фактларни ўзгартиришга ҳаракат қилиш ва фаластинликларни Иорданияга кўчириш, буларнинг барчаси амалга оширилиши мумкин бўлган ғоялар бўлиб, улар учун тегишли режалар, дастур ва сценарийлар ишлаб чиқилган.

Яҳудий вужудининг «халқаро ҳамжамият»га қарама-қарши келаётганлиги ушбу ғоянинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Чунки халқаро ҳамжамият ўнлаб йиллар дaвомида халқаро резолюциялар ва юзлаб конференциялар, баёнотлар ва ташаббуслар орқали икки давлат ечимини илгари суриб келди. Буни яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ва муборак заминдаги мавжудлигини қонунийлаштириш мақсадида қилди.

Америка ва Ғарб мавжуд вазиятни ва икки давлат ечимини сақлаб туришга даъват қилиб, аннексия жараёни юкини камайтиришга уриняпти ҳамда яҳудий вужудига минтақани ёқиши мумкин бўлган ва фойда бермайдиган фожиали қадамлар ташламаслиги учун босим ўтказяпти. Америка ва Ғарбнинг бундай реакциясига сабаб, яҳудий вужудининг эҳтиётсизлигидан қўрқишаётганидир. Фаластин аҳли манфаатини ўйлашаётгани учун ҳам, инсоф ва адолатга риоя қилишаётгани учун ҳам эмас.

Яҳудий вужуди ҳам бу ҳақиқатни тушуниб турибди. Шунинг учун у юмшоқ истилоҳларни қўллашга ва сиёсий жиҳатдан кўпроқ қонуний ҳисобланган атамаларни ишлатишга ўтди, масалан, «аннексия» сўзидан кўра ёқимлироқ эшитилувчи «суверенитетни қўллаш» сўзини ишлатаётгани каби. Шу орқали халқаро хижолатчиликни олиб ташлашга, ўнлаб йиллар давом этган позицияларни бошқариш стрессини енгиллаштиришга ҳамда бир талай халқаро резолюциялардан қутулишга уриняпти… Ҳавога учиб кетган бу резолюциялар сабабли вақтдан ютяпти.

Бошқа томонда, малай ҳукмдорлар билан Фаластин маъмурияти яҳудий вужудини мудофаа қилиш ва унинг режаларини амалга ошириш позициясида давом этишмоқда. Осло шартномаси ҳукм сурган ўттиз йил давр мобайнида бу маъмурият Фаластин аҳлининг истакларини янада сўндириш, фаолиятларини чеклаш ҳамда қарши туриш имкониятларини пасайтириш устида ишлади. Бу қилмишлари билан у яҳудий вужудига имконият яратиб, унинг фойдасига вақтни чўзиб келди.

Аннексия ҳамда келишувлардан бош тортиш масаласи бугун пайдо бўлган нарса ҳам, янги ҳукумат пайдо қилган нарса ҳам эмас. Балки у хоин етакчилар иштирокида аввалдан амалга ошириб келинган асосларга таянади. Масалан, илгари яҳудий ҳукуматлари халқаро ҳамжамият ва халқаро қонунларга эргашар, улар билан ҳимояланар, шу орқали тинчлик ва қонунийликка эга бўлишга ҳаракат қилар эди… Бироқ, бугун яҳудий ҳукуматлари бу ҳамжамият ва қонунларга орқасини ўгириб, уларнинг шартномаларидан фойдаланиб олгач, ҳаммасини оёқлари билан депсамоқда.

Яҳудий вужуди саратон вужуддир, уни тагидан кесиб ташланмагунча ўсиб чиқаверади. Ўнлаб йиллар мобайнида тинчлик, деган номлар остида унинг қаршисида қилинган хорлик ва қўрқоқликлар бу вужудни янада қутуртириб юборди. Шунга қарамай, анави ғарбпараст малай режимлар Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш ҳақида гапирилаётган бир пайтда, шу вужуд билан муносабатларни нормаллаштириш сари шошмоқдалар.

Фаластин маъмуриятига келсак, унинг ҳокимиятда қолиш ва раҳбарлар манфаатини ўйлашдан бошқа ғами йўқ. Чунки бу маъмуриятнинг туб режа-мақсади ўзини сақлаб қолиш бўлиб, у Фаластинни ҳимоя қилиш ёки озод этишни умуман ўйламайди. Шу боис, аннексия масаласи маъмурият раҳбарларининг тахтда қолишларига хатар ҳисобланади. Демак, уларнинг воқелигидан шундай ҳақиқат кўриниб турибдики, ким хорликка ва ушоқларга рози бўлса, душмани унга ҳатто ушоқларни ҳам бермайди, айниқса, душман яҳудий бўлса.

﴿أَمْ لَهُمْ نَصِيبٌ مِنَ الْمُلْكِ فَإِذاً لاَ يُؤْتُونَ النَّاسَ نَقِيراً﴾

«Ёки уларнинг мол-мулклари борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирчалик мурувват қилмаган бўлур эдилар!»                                                                                             [Нисо 53]

Роя газетасининг 2023 йил 1 феврал чоршанба кунги 428-сонидан

NO COMMENTS