Қонхўр Башар режими билан ярашув барбод бўлмоғи учун қўзғолон аввало ўз қарорини қайта тикламоғи даркор

513
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қонхўр Башар режими билан ярашув барбод бўлмоғи учун қўзғолон аввало ўз қарорини қайта тикламоғи даркор

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари чақириғи билан жума намозидан сўнг турк режимининг жинояткор Асад ҳамкасби билан муносабатларни нормаллаштиришига қарши «Ярашувни барбод этмоғимиз учун аввало қароримизни қайта тиклайлик» номли намойиш ўтказилди. Сурия шимолида ва Идлиб шимолидаги Дайр Ҳассон, Килли, Атма шаҳарчаларида ва Карома қочқинлар лагерида ҳамда Ҳалаб Ғарбидаги Саҳора ва Бобакка қишлоқларида ўтказилган ушбу намойишларда юзлаб ёшлар қатнашди. Жума намозидан кейин, шунингдек, Идлибнинг Жабали Зовия, Ариҳа, Жиср Шуғур, Сармадо, Дана, Куфри Тахорим, Атма ва Тафтаноз каби қишлоқ ва шаҳарчаларида, Ҳалабнинг Артоб, Арамноз, Қабосин, Боб, Эъзоз, Ифрин, Сурон, Жароблус, Море, Ражв ва Қурқония каби қишлоқ ва шаҳарчаларида, Раққанинг Талл-Абяз шаҳарида ҳам намойишлар бўлди. Намойишларда қатнашганлар «қўзғолонинг ўзгармас мақсадлари»ни ҳамда «режимни ағдариш»ни таъкидлаб, Сурия режимини қайта тиклашга қаратилган ҳар қандай режага қаршиликларини билдирдилар. Кўтариб чиққан плакатларда «Миллионларни қатл қилган, номусларини топтаган ва қочқинга айлантирган режим билан ҳаргиз ярашмаймиз», «Қўзғолон қарори қайта тикланмагунча, ярашувлар, сулҳлар ва бировга қарамликлар асло тугамайди» каби сўзлар ёзилди.

Роя газетасининг 2022 йил 11 январ чоршанба кунги 425-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here