بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартумда ўтказган юриш орқали Бурҳон учун ёзилган очиқ хатни республика саройига тақдим этди
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти (ҳижрий 1444 йил 15 жумодуссоний, милодий 2023 йил 8 январ якшанба куни пешин намози ортидан) Хартумдаги катта жоме масжидидан Республика саройига қадар юриш ўтказиб, Бурҳон номига очиқ хат тақдим этди. Юриш қатнашчилари такбир ва таҳлиллар билан еру кўкни титратиб, «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ, вал Хилифа ваъдуллоҳ», «Ҳар бир давлат омадсиздир, Халифалик эса, ечимдир», «Халифаликнинг ечим экани муқаррардир», дея ҳайқирдилар. Такбиру таҳлилларга одамлар, кўчалардаги ҳайдовчилар, ҳатто Республика гвардиясининг аскар ва офицерлари ҳам қўшилиб жўр бўлдилар.
Мактубда қуйидагилар таъкидланди: «Судандаги ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви ўртасида содир бўлаётган ишлар Англо-Америка курашидир. Унда Америка ўз малайлари бўлган Бурҳон, унинг ўринбосари ва командаси орқали, Британия ўз малайлари бўлган Озодлик ва Ўзгариш кучлари ва улар билан иттифоқчи партиялар воситасида курашмоқда. Доира келишуви эса, америкаликлар билан инглизларнинг бевосита назоратлари остида кофир Фолькер тузган муваққат келишувдан бошқа нарса эмас…
Ушбу доира келишуви мазмуни нафақат шариатга зид нарсаларни, ҳатто Суданни федераллик билан парчалайдиган илмоний давлатга айлантирувчи фикрларни ўз ичига олган. Бу келишув Суданнинг сиёсий, иқтисодий ва бошқа кризисларини ҳаргиз ечолмайди. Буюк Ислом эса, ақида ва ҳаётий тузумдир, яъни унинг дину давлати бор бўлиб, ёлғиз угина юртларни мустамлакачилик оловидан қутқаради ҳамда Ғарб элчихоналарининг бебошлигини тўхтатиб, UNITAMS миссиясини ёпиб ташлайди».
Мактубда Бурҳондан шояд биринчи пешқадамлардан бўлиши учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш талаб қилинди.
وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ
«Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар» [Тавба 100]
Роя газетасининг 2022 йил 18 январ чоршанба кунги 426-сонидан