Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Халифалик давлатида соғлиқни сақлашнинг умумий мақсадлари
Жисмоний саломатликни сақлаш
Жисмоний соғломлик инсоннинг тана аъзолари саломатлигига ва уларни мунтазам равишда ишлаб туришига боғлиқ бўлиб, мана шу саломатлик туфайли инсоннинг феъллари, хатти-ҳаракатлари табиий равишда бир маромда юради. Жисмоний соғлиқни сақлаш аҳоли шахслари учун касаллик пайдо бўлмасдан ёки тарқалмасдан туриб улардан сақланиш билан бўлади. Агар касаллик содир бўлган бўлса, уни даволаш билан бўлади. Агар касаллик узоқ ва сурункали давом этса, бу касалликни кузатиб бориш лозим бўлади. Шунинг учун соғларни ҳам, беморларни ҳам соғлигини сақлаш соғларнинг соғлигини сақлаш ва касалликларнинг беморларга таъсирини имкон қадар бартараф этиш билан бўлади. Жисмоний соғломлик, юқорида баён қилиб ўтганимиздек, энг буюк неъматлардандир. Ушбу саломатликни асраб авайлаш ва уни сақлаш Халифага вожиб бўлган ва аҳолиси учун таъминлаши зарур бўлган асосий эҳтиёжлардандир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا
“Ким сизлардан ўз уйида тинч-хотиржам, тану-жони соғ, кундалик ейдиган таоми бўлса, гўё у бутун дунёни қўлга киритибди”. Термизий ривоят қилган ва бу ҳадисни ҳасан, ғариб, деган. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам яна марҳамат қиладилар:
الإمام راع ومسؤول عن رعيته
“Имом бошлиқ ва ўз халқидан масъулдир”. Бухорий ривояти.
Жисмоний соғлиққа риоя қилмаслик халққа зарар етишига олиб келади. Натижада, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига асосан бошлиқ, етакчи гуноҳга ботади:
لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ، مَنْ ضَارَّ ضَارَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ شَاقَّ شَاقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ
“Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар етказса, унга Аллоҳ зарар етказади. Ким машаққатга солса, уни Аллоҳ машаққатга солади”. Ҳоким “Ал-Мустадрок”да ривоят қилган ва бу ҳадисни Муслим шартига кўра, исноди саҳиҳ, деган.
Руҳий саломатликни сақлаш
Руҳий соғломлик шахс доимий хотиржамликни хис қилиши билан юза келади. Инсон ўзининг ғариза ва узвий эҳтиёжларини исломий ақидадан келиб чиққан шаръий аҳкомларга мувофиқ, тўғри тўйдиргандагина хотиржамликни хис қилади. Чунки, фақат исломий ақидагина инсоннинг ҳаётнинг маъно-моҳияти ҳақидаги, ўлганидан кейинги тақдири ҳақидаги саволларига унинг ақлини қаноатлантирадиган ва фитратига мос келадиган тарзда қониқарли жавоб беради. Чунки, Исломгина инсоннинг барча узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларини – ғаризалар орасидаги мутаносибликни сақлаган ҳолда – тартибли равишда тўйдиришни таъминлайди. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:
Сураи Наҳл ояти 97
مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَلَنُحۡيِيَنَّهُۥ حَيَوٰةٗ طَيِّبَةٗۖ وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирурмиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз.
Аллоҳ яна айтади:
إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ () أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِ خَٰلِدِينَ فِيهَا جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
“Роббимиз Аллоҳ, деган сўнгра мустақим йўлда юрганлар – уларга хеч қандай хавф хатар йўқ ва улар харгиз хафа бўлмаслар. Ана улар жаннат асҳоблари бўлиб, қилган амалларига мукофот тарзида, жаннатда абадий қолурлар”.[46:13-14].
Яна айтади:
فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ ()وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا
“Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, у харгиз адашмайди ва харгиз бахтсиз бўлмайди. Ким Менинг зикрим(Қуръон ва ҳадис)дан юз ўгирса, албатта унинг учун бахтсиз хаёт битилгандир”.[20:123-124].
Агар инсон дунё ҳаётига Ислом нуқтаи назаридан қараса, унга етаётган бало ва мусибатлар Аллоҳ томонидан бўлган синов эканлигига амин бўлади. Бу мусибатларнинг мукофоти эса, агар у сабр ва иҳтисоб қилса, албатта жаннат бўлажакки, у ерда ҳеч қандай қийинчилик ва машаққат бўлмайди. Шунинг учун у ўзига етаётган мусибатдан қаттиқ изтироб чекмайди, бошига тушган ёмонликдан жазавага тушмайди. Саҳиҳи Муслимда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан қилинган ривоятда айтилади:
عجباً لأمر المؤمن، إن أمره كله له خير، وليس ذلك لأحد إلا للمؤمن، إن أصابته سراء شكر فكان خيراً له، وإن أصابته ضراء صبر فكان خيراً له
“Мўъминнинг ишига танг қоласан. Унинг хамма иши яхши. Бунақаси мўъминдан бошқа бирортасига берилмаган; Агар унга ёмонлик етса, шукр қилади. Бу унинг учун яхши. Агар унга зарар етса, бунга сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши”.
Ислом ҳаётида руҳий саломатлик жамиятдаги исломий тушунчалар ва исломий туйғуларнинг марказлашиши ортидан рўёбга чиқади. Исломий тушунча ва исломий туйғуларнинг марказлашиши давлатдаги таълим жиҳози ва унинг манҳажлари ҳамда Ислом жамиятида фаолият юритадиган исломий партиялар ва Ислом тушунчаларини ёйишга асосоланган оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади. Шунингдек, жамиятда иймоний муҳитни яратиш, аҳолининг қалбида тақвони кучайтириш ҳам руҳий саломатлик ва хотиржамликни пайдо қилишга ўз ҳиссасини қўшади. Бу эса, шаръий аҳкомларни татбиқ этиш, яхшиликни намойиш этиш, маъруфга буюриш, бузуқликни парчалаб ташлаш, мункардан қайтариш, шаръий тушунчаларни тарқатиш ва исломий қийматларни муҳофаза этиш билан амалга ошади.
Руҳий саломатлик(кўнгил тинчлиги, хотиржамлиги) шахсларнинг емоқ-ичмоқ, кийим-кечак ва турар жойлар каби асосий эҳтиёжларини таъминлашга боғлиқ. Шундай экан, бу эҳтиёжлар қондирилмаса, албатта бу ўлимга олиб келади. Агар бу эҳтиёжлар қисман тўйдирилса, гоҳида бу руҳий изтиробга ва бехаловатликка олиб келади. Шунинг учун асосий эҳтиёжларни қондиришни таъминлайдиган, шахсга имкон қадар камолий эҳтиёжларини қондиришни муяссар қилиб берадиган исломий иқтисод низомини татбиқ этиш жамиятда руҳий саломатликни сақлаш учун лозим ва зарурдир.
Хавфсизликка нисбатан ҳам худди шундай. Хавфсизлик ҳам халқнинг эҳтиёжи бўлиб, агар у қондирилмаса, безовталик ва руҳий соғломликнинг бузулишига олиб келади. Ислом давлатида армия ва ички ишлар вазирлиги жамиятда хавфсизликни таъминлаш учун халқни ички ва ташқи душманлардан ҳимоя қилиш билан шуғулланади.
Руҳий соғломлик(кўнгил тинчлиги, хотиржамлиги) жисмоний соғломлик учун зарур омилдир. Руҳий хасталиклар организм қанча кучли бўлмасин, жисмоний заифликни келтириб чиқаради. Гоҳида ўлимга олиб боради. Руҳий соғломликнинг калити исломий ақидан келиб чиққан тўғри тушунчалардир. Аллоҳ таъоло айтади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَآءَتۡكُم مَّوۡعِظَةٞ مِّن رَّبِّكُمۡ وَشِفَآءٞ لِّمَا فِي ٱلصُّدُورِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٞ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ
“Эй инсонлар! Дарҳақиқат сизларга Павардигорингиз тарафидан мавъиза ва қалблардаги нарсалар учун шифо, ҳидоят ва мўъминлар учун раҳмат келди”. [10:57].
Аллоҳ яна айтади:
وَنُنَزِّلُ مِنَ ٱلۡقُرۡءَانِ مَا هُوَ شِفَآءٞ وَرَحۡمَةٞ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ وَلَا يَزِيدُ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا خَسَارٗا
“Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
ألا وإنَّ في الجَسَدِ مُضْغَةً، إذا صَلَحَتْ، صَلَحَ الجَسَدُ كُلُّهُ، وإذا فَسَدَتْ، فَسَدَ الجَسَدُ كُلُّهُ، ألا وهي القَلْبُ
“Огоҳ бўлингки, жасадда бир парча эт бор. Агар у яхши бўлса, бутун жасад яхши бўлади, агар у бузулса, бутун жасад бузулади. Огоҳ бўлингки, бу юракдир.” Муттафақун алайҳ. Шунинг учун руҳий соғломликни сақлаш Ислом давлатида соғлиқни сақлашнинг энг муҳим мақсадларидандир.
Аҳоли саломатлигини сақлаш
Аҳоли саломатлигини сақлаш ичимлик суви, озиқ-овқат, ҳавонинг тозалиги, атроф муҳит тозалиги ва бошқа соҳалар каби бутун жамият саломатлигига таъсир қилувчи омилларга таъаллуқлидир. Аҳоли соғлиғини сақлаш соғлиқни мустаҳкамлашга давлат даражасида, давлат томонидан амалга ошириладиган тартиб ва лоиҳаларни ўз ичига оладиган канализация тармоқларини ётқизиш ва табиий дорихоналарни ташкил этиш каби сиёсий йўллар орқали эришиш мақсад қилинади. Яна аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсати – йўл ҳаракати қоидалари, шовқин-сурон солмаслик ва атроф муҳитни ифлослантирмаслик каби Халифа табанний қилиб, бу қонунларга амал қилишга аҳолини мажбур этадиган қонунларни ҳам ўз ичига олади. Аҳоли соғлиғини сақлаш аксар ҳолларда касалликни даволашдан ҳам кўра кўпроқ улардан сақланишга асосланади. Зеро, касалликлардан сақланиш соғлиқни сақлашдаги фойдаси кўп, натижаси мўл бўлган энг муҳим омиллардандир. Шунингдек, аҳоли соғлиғини сақлаш соғлиқни сақлаш таълими ва соғлом турмуш тарзи намуналарини баён этиш орқали аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Аҳоли барқарор ийжобий жараён каби яхши саломатлик шароитларидан фойдаланиши учун шароитларни вужудга келтириш орқали аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга интилади. Ислом давлатида атроф муҳит тозалигига эътибор бериш, экологик хавф омиллари билан курашиш, аҳолини тоза ичимлик сувлари билан таъминлаш, ҳавонинг тозалигини муҳофаза қилиш, унинг булғанишини олдини олиш, ҳаво ифлосланишининг салбий асоратлари билан курашиш, сунъий озиқ-овқатларни текшириб бориш ва уларнинг шахсларнинг саломатлигига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатишини назорат қилиб бориш аҳоли соғлиғини сақлашга боғлиқ ишлардандир. Яна, табиий офатлар билан курашиш, глобал эпидемияларга қарши курашиш ва уларни олдини олиш ҳамда уларнинг зараларини бартараф этиш ҳам аҳоли соғлиғини сақлаш ўринларидан ҳисобланади. Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасига “Эпидемиялар ва глобал офатларга нисбатан глобал соғлиқни сақлаш”, деб аталадиган нарса ҳам киради.
Соғлиқни сақлаш аҳолининг ҳар бирини ўз ичига олади
Соғлиқни сақлаш асосий эҳтиёж эканлигига келган шаръий далиллар умумий далиллар бўлиб, бу далиллар мусулмонми, зиммийми, аҳолининг барчасини ўз ичига олади: кучлигидан ҳам, заифидан ҳам, бойидан ҳам, камбағалидан ҳам, мўъминидан ҳам, кофиридан ҳам жавобгар. Зеро, Имом-Етакчи ўз халқидан масъулдир. Давлат таъминлаши вожиб бўлган соғлиқни сақлаш – таъминламаслик зарарга олиб келиши мумкин бўлган барча тиббий хизматларни ўз ичига олади. Албатта, бундан камолий тиббий хизматлар мустасно. Негаки, – шаръий сабабларга кўра – тишларни оқартириш, эстетик терапевтик амалиётлари ва ҳоказо каби камолий тиббий хизмат кўрсатишнинг мавжуд бўлмаслиги зарарга олиб келмайди. Бироқ, давлат имкон қадар аҳолининг камолий тиббий хизматлардан фойдаланишлари учун имкон яратишга ҳам ҳаракат қилади.
Соғлиқни сақлаш хизматининг бепуллиги
Давлат соғлиқни сақлашни тиббий хизматга маблағи етарли бой ёки маблағи йўқ камбағал бўлишларидан қатъий назар аҳоли шахсларининг барчаси учун бепул таминлайди. Чунки соғлиқни сақлаш ҳар бир инсоннинг, бойини ҳам, камбағалини ҳам асосий эҳтиёжидир. Бу иш давлат хазинасига оғир юк бўлиб тушишига қаралмайди. Негаки, соғлиқни сақлаш масалан, соғлиқни сақлаш маблағларининг муаян қисмини тўлаш ёки зарурий бепул тиббий хизматларнинг айрим тоифа кишиларгагина чеклаш каби шариатда келмаган чекловлар билан чекланиши мумкин эмас. Бироқ, Бухорий Анас разияллоху анҳудан ривоят қилган ҳадисда келганидек, агар хоҳловчилар бўлса, улар ўзларининг маблағлари эвазига янада мукаммалроқ тиббий ҳизматдан фойдаланишлари манъ этилмайди. Анас разияллоҳу анҳу айтадилар:
دَعَا النبيُّ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ غُلَامًا لَنَا حَجَّامًا، فَحَجَمَهُ، فأمَرَ له بصَاعٍ، أَوْ مُدٍّ، أَوْ مُدَّيْنِ، وَكَلَّمَ فِيهِ، فَخُفِّفَ عن ضَرِيبَتِهِ
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг бир ҳижомачи йигитни чақирдилар. Йигит Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳижома қилди. Сўнг Расулуллолоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам у ҳижомачига бир ёки икки соъ ёки бир мудд ёки икки мудд миқдорида ҳақ тўладилар ва у ҳақида гаплашиб, тўлов-соғлиғини енгиллатди”(яъни баъзи хўжайнлар қуллари учун кунлик тўлов-солиқ белгилаб қўяр эди). Ҳижома ўша даврда энг кенг тарқалган даво усулларидан эди. Бу ҳадисда – агар шахс хоҳласа – ўзи учун медицина ва тиббий ҳизматлардан тўлалигича, олий, камолий даражада фойдаланиши мумкинлигига далолат бор.
Соғлиқни сақлаш фанларидаги мукаммаллик ва тараққиёт
Соғлиқни сақлаш зарурий эҳтиёж бўлиб, уни таъминлаш Умматнинг ҳаётий манфаати деб эътиборга олинади. Бу эҳтиёжни қондирмаслик Умматнинг ҳаётига таҳдид солади. Шунинг учун Ислом давлати соғлиқни сақлаш соҳасида оламдаги давлатларнинг энг пешқадами бўлиши зарур. Ислом давлати табиблар, профессорлар ҳамда соғлиқни сақлаш учун лозим бўлган услуб ва воситаларни ихтиро қилишга илмий ва тажрибавий лаёқати етарли бўлган мутахасислар жамоасини вужудга келтириш зарур. Уларга илмий тадқиқот ва янгиликлар яратишлари учун энг қулай имкониятларни яратиб бериши лозим. Мақсад Ислом давлати соғлиқни сақлаш борасидаги ишларнинг тизгинини ўз қўлига олсин ва У ўзини ўзи таъминлай олсин. Токи, соғлиқни сақлаш манфаати умидида кофир давлатларнинг таъсирига тушиб қолмасин. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:
وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا
“Аллоҳ таъоло кофирлар учун мўъминларнинг устига ҳеч қачон йўл қилмайди”.[4:141].
Ушбу ояти карима талаб маъносида хабардир. Ояти каримада абадийликни ифодалайдиган “لن” харфи ишлатилган. Бу кофирларнинг муъминлар устидан ҳукмронлик қилишларидан қайтарув қатъий қайтарув эканлигига қарина-ишорадир. Бу таҳримни яъни кофирлар муъминлар устидан ҳукмронлик қилишлари ҳаромлигини ифодалайди. Бу умумий нассдир. Чунки, سبيلا “Сабийлан” сўзи нафий сиёқида накра ҳолида(қайтарув оқимида ноаниқ саратда) келган. Шунинг учун ушбу насс ўзининг умумийлиги билан ҳарбий, сақофий, тиббий ва бошқа барча ҳукмронликларни ўз ичига олади.
Фавқулодда вазиятларга ва истисно ҳолатларига қарши курашишга тайёргарлик
Вулқонлар, зилзилалар, бўронлар ва сув тошқинлари каби табиий офатлар, кимёвий, бактериологик, ядровий қуроллар каби оммавий қирғин қуроллари билан қилинган ҳужумлар, ҳарбий офатлар истисно ҳолатлари бўлиб, уларни бартараф этиш, уларнинг таъсирини озайтириш ҳамда уларнинг асоротарига қарши тезлик ҳамда фаоллик билан курашиш доимий хозирликни, жанговор шайликни талаб этади.
Албатта Ислом давлати бундай офатларга қарши ҳимоя чораларини кучайтириш, бундай ҳолатлар юз берган тақдирда уларга қарши курашишга шай туришдан ва офатлардан кейин вақтинчалик бошпаналар тайёрлашдан масъулдир. Бу ишлар ўз аҳолиси қаршисида Халифа бажариши вожиб бўлган ишлар сарасига киради. Бироқ, бундай офатларга қарши курашишда энг аввало Ислом давлати жавобгар деб, мусулмонлар шахс сифатида бу офатларга қарши бир четда кузатувчи, томошабин бўлиб туришлари тўғри эмас. Чунки, зарарни кетказиш далиллари, талофат кўрган ва мусибат чекканга ёрдам қўлини чўзиш вожиблиги далиллари умумий далиллар бўлиб, бу далиллар давлатни ҳам, шахсларни ҳам ўз ичига олади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салла марҳамат қиладилар:
مَنْ ضَارَّ ضَارَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ شَاقَّ شَاقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ
“Ким зарар етказса, унга Аллоҳ зарар етказади. Ким машаққатга солса, уни Аллоҳ машаққатга солади”. Ҳоким “Ал-Мустадрок”да ривоят қилган ва бу ҳадисни Муслим шартига кўра, исноди саҳиҳ, деган.
المسلم أخو المسلم لا يظلمه ولا يُسْلمه، ومن كان في حاجة أخيه كان الله في حاجته، ومن فرج عن مسلم كربة فرج الله عنه كربة من كربات يوم القيامة، ومن ستر مسلما ستره الله يوم القيامة
“ Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни таслим ҳам қилмайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, унинг ҳожатини Аллоҳ чиқаради. Ким бир мусулмонннинг мусибатини енгил қилса, қиёмат кунида Аллоҳ унинг мусибатларини енгил қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, қиёмат кунида Аллоҳ унинг айбини яширади”. Имом Бухорий ўз саҳиҳида ривоят қилган.
المُؤْمِن لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا. وشَبَّكَ أصَابِعَهُ
“Мўъмин мўъмин учун баъзиси баъзисини тиргаб турадиган бир бинога ўхшайди ва бармоқлари орасини маҳкам боғлади”. Имом Бухорий ўз саҳиҳида ривоят қилган. Мана бу далилларнинг барчаси талофат кўрганга ёрдам беришни давлатга вожиб қилгани каби мусулмон шахсларга ҳам вожиб қиладиган умумий далиллардир. Шунинг учун давлат офат юз берганда, хозирлик кўриб, мусулмон шахслардан ёрдам сўрайди, улардан кўнгилликлар гуруҳларини тузади. Офатларга қарши курашиш вақтида уларнинг ҳатти-ҳаракатларини тартибга солади. Мутахассис расмий кадрлар билан кўнгилли отрядлар харакатларини мослаштиради. Шунингдек, давлат – агар байтул молда маблағ етишмаса – ёрдам кўрсатувчи ҳаракатларга маблағ ажратиш учун бойларга солиқ солади.
Солиқни сақлаш сиёсатини амалга ошириш учун маъмурий тизимни ишлаб чиқиш
Соғлиқни сақлаш сиёсатини амалга ошириш ҳамда унинг олий мақсадларини рўёбга чиқариш учун маъмурий тизим мавжуд бўлиши зарур, яъни, Халифалик давлатида соғлиқни сақлашнинг маъмурий низоми мавжуд бўлиши лозим. Бу низом керак пайтда соғлиқни сақлаш аҳолининг барчасига бирдек етиб боришини кафолатлайдиган олий даражада бўлиши ҳамда омма халқ соғлиғини сақлаш учун ишлаши лозим. Ислом давлатида соғлиқни сақлашнинг маъмурий низоми тиббий хизмат кўрсатиш ва даволашда соддалик ва илдамликка қурилади. Маъмурий идорани бошқараётган кишиларнинг етарли даражада билимли ва тажрибали бўлишига қурилади. Бу умумий шаклда манфаъатларни амалга ошириш воқеъсидан олингандир. Зеро, ҳар қандай манфаат соҳиби уни тезроқ қўлга киритишни ва мукаммал тарзда амалга оширилишини истайди. Имоми Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
إن الله كتب الإحسان على كل شيء، فإذا قتلتم فأحسنوا القِتلة، وإذا ذبحتم فأحسنوا الذِّبحة، وليُحدَّ أحدكم شفرته، وليرح ذبيحته
“Албатта Аллоҳ таъоло ҳар бир нарсада эҳсонни-чиройлиликни фарз қилган. Шунинг учун агар қатл этсанглар, қатлни чиройли амалга оширинглар. Агар жонлиқ сўйсанглар, сўйишни чиройли қилинглар. Сизлардан бирингиз пичоғини ўткирласин, токи сўяётган жонивори роҳатланиб жон берсин”. Демак, амалларини бажаришда уларни чиройли бажаришга мусулмон шариат томонидан буюрилгандир. Манафаъатларни амалга оширишда ушбу эҳсонга – амалларни чиройли бажаришликка – эришиш учун маъмурий идорада учта сифат мужасам бўлиши лозим; биринчиси, низомдаги соддалик. Чунки бу енгиллик ва қулайликка олиб келади. Соддалик бўлмаган жойда қийинчиликлар юзага келади. Иккинчиси, муомаладаги илдамлик. Чунки бу манфаъат соҳибига қулайлик яратади. Учинчиси, қудрат ва кифоя, яъни иш олиб борувчилар кучли ҳамда уларда етарли билим, тажриба бўлишлари лозим. Ушбу иккисини: қудрат ва кифояни айни амалнинг ўзини бажариш тақазо қилганидек, амални чиройли бажариш ҳам вожиб қилади.