بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Нодавлат ташкилотлар ва уларнинг мусулмонларга қарши тил бириктирувлари
2022 йил 13 ноябрда Ливаннинг собиқ ички ишлар вазири Муҳаммад Фаҳмий Жадид телеканалининг «Риёсат» дастурида ҳамда телеканал веб-сайтида ва бир қанча ахборот веб-сайтларида эълон қилинган ўзининг мақоласида бундай деди: «Халқаро разведка хизматлари айрим нодавлат ташкилотлар ёрдамида Ливан тупроғига кирди… Бу ташкилотлар сони Ливанда 11500 жамиятни ташкил қилади! Уларнинг ярми хориж давлатлари разведка идоралари ҳимоясида Ливанга қарши ишламоқда… Бу тасдиқланган хабар».
Шунга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, бундай деди:
«Ливанга Франция асос солиб, уни Умматдан ажратиб олган… Ўшандан бери бу юрт на мустақилликни билади, на суверенликни ва на эркинликни. Билъакс, босқинчилик, қуллик ва урушларни бошдан кечириб келмоқда. Мана, ўзи нефть ва газга бой юрт бўла туриб, уларни қазиб олиш учун Америкадан рухсат сўрайдиган юртга айланиб қолди! Бир вақтнинг ўзида, иқтисодиёти вайрон бўлиб, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банкидан иборат икки аждаҳо орқали Ғарбдан ечим кутяпти. Шунингдек, президентлик ўрни бўш бўлиб, уни тайинлашда хорижга, АҚШ ва унинг элчихонасига интизор!».
Матбуот баёнотида қуйидагича қўшимча қилинди:
«Ливанда ҳеч нарсада давлатни топиб бўлмайди. Бироқ яҳудий вужуди билан чегараларни демаркация қилишда ҳамда Ливан сув бойлигининг чорак қисми (2500 км2)дан ва миллиардлаб куб метр газдан бу вужуд учун воз кечишда давлат ҳозиру нозир. Бундан ташқари, ўзларини қаршилик ҳаракати, дея даъво қилувчилар яҳудий вужуди чегараларини фақат бугундан бошлаб мудофаа қилаётганлари йўқ, балки 2006 йил июл уруши бошланганидан ва урушни тугатиш бўйича 1701-шартнома имзоланганидан бери мудофаа қилиб келишяпти. Бу юртда ҳеч нарсада давлатни топиб бўлмаса-да, аммо мусулмонларга қарши курашда ҳозир ва нозир… Бу кураш мусулмонларни суд қилмасдан, сохта айбловлар билан узоқ йилларга қамоқларда ушлаб туриш, одамларга солиқ солиб, транзакция тўловларини ошириш, банк раҳбарига валюта курсини бирор қонун ва фармойишлар билан эмас, шунчаки айланмалар орқали кўтариб-тушириш ҳуқуқини бериб қўйиш, қонхўр Асад режимидан ливанлик биродарлари олдига бошпана сўраб келган суриялик мусулмонларни қувғин қилиш, болалари ва оилаларига тажовуз қилинишига кўз юмиб туриш кабилардан иборатдир».
Баёнотда Ливандаги мусулмонларга хитобан бундай дейилди:
«Эй мусулмонлар! Бу ёмон ниятли ва шубҳали жамиятлар Ислом ва унинг аҳкомларига қарши курашнинг бир қисмидир. Ҳозирги ёвуз ҳужумда динингиз, номусингиз ва оилангиз нишонга олинди… Бас, Аллоҳ Азза ва Жалла буюрган позицияни эгалланг ва бу жамиятларнинг башарасини ва йўналишини очиқ-ойдин фош этишга қаратилган онгли кампания етакчилигида ботилга қарши туриб, уни янчиб ташланг. Бу жамиятлар гемосексуаллик каби Лут қавмининг фаҳшига ва фуқаролик никоҳи каби бузуқлик ва разолатга чақиришяпти. Сизнинг иқтисодий қийинчиликларингиздан фойдаланиб, хориж валютаси орқали, айниқса ёш йигит-қизлар ва нуфузли фаол аёллар орасидан ўзларига одам ёллашмоқда… Бас, уларнинг пулларига учманг, шиорларига алданманг, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркак ва аёл тенглиги, демократия, эркинликлар ва бошқа шиорлари сизни алдаб қўймасин, бу сохта ёлғон шиорлари ўзларининг юртларини ҳам кўриб турганингиздек аҳволга олиб келди. Сиз гендер тенглиги, ижтимоий жинс, стреотиплар ва оила стреотиплари каби атамалардан ҳушёр бўлинг. Чунки бу нарсалар Аллоҳ Таоло яратган жинсдан бошқа типларни яратмоқчи:
﴿وَأَنَّهُ خَلَقَ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالْأُنثَى﴾
«Албатта У икки эркак ва аёл (дохил) жуфтларни яратди» [Нажм 46]
Ғарб кофирлари сизга ўзларининг яшаш тарзларини тиқиштириб, ўз мусибатларини хонадонларингизга олиб киришга, сўнг сиздаги энг қимматли бўлмиш номус ва ҳурматларингизни поймол этишга ҳаркат қилишяпти. Шундай экан, уларга алданмай, юзингизни бизга қаратинг ва жамоатчиликка уларнинг асл башараларини шундай фош этингки, юртларимиздан ортларига қарамай қочиб қолсинлар.
Бизнинг сизга айтар хушхабаримиз шуки, яқинда – Аллоҳнинг изни ила – албатта давлатингиз барпо бўлади. Зотан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлмиш ушбу давлатингиз асл мустақиллик, буюк суверенлик, Аллоҳ ва Росулидан бошқасига қарам бўлмаслик қандай бўлишини сизга намойиш этажакдир. Сизга динингиз, миллат ва мазҳабингиздан қатъий назар, муаммоларингизни ҳал этиш ва ишларингизга ғамхўрлик қилиши билан ҳақиқий давлат маъносини кўрсатади. Юртингизга бурун суқаётган бундай саратон иллати бўлмиш ички разведка жамиятларини кулини кўкка совуриб, ақл эгалари учун ибратга айлантиради. Бас, сизни, динингизни ва номусингизни қизғанаётганлар билан бирга бўлинг.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлинг!»
[Тавба 119]
Роя газетасининг 2022 йил 28 декабр чоршанба кунги 423-сонидан