Европа Иттифоқининг Судандаги миссияси Ғарб фикрлари ва тушунчалари билан суғорилган малайларни касб қилиш билан шуғулланади

765
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Европа Иттифоқининг Судандаги миссияси Ғарб фикрлари ва тушунчалари билан суғорилган малайларни касб қилиш билан шуғулланади

Европа Иттифоқининг Хартумдаги миссияси 15 миллион евролик пакет тақдим этилганини, шундан 5 миллиони демократлаштириш ва тинчлик йўлида фаолият қилаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилганини билдирди. Миссия Судандан хотин-қизлар ҳуқуқларига нисбатан содиқлигини CEDAW конвенциясини имзолаш орқали кўрсатишини талаб қилган.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёноти нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Европа Иттифоқининг барча миссиялари мустамлакачилик муассасалари бўлиб, улар Судан ва бошқа исломий юртларда Ғарбнинг фикр ва тушунчалари билан суғорилган малайларни касб қилиш билан шуғулланади. Шунинг учун мустамлакачилар ёшларга, айниқса, аёлларга диққат қаратишмоқда. Чунки ўзгариш ясашга ундовчи куч ёшлардир. Улар юртимизга янада қаттиқ чанг солиш ва ёшларни ҳақиқий ўзгартиришдан узоқлаштириш йўлида астойдил ҳаракат қилиб, уларнинг тўғри йўлдан озишлари ва Ғарбнинг залолат йўлидан юришлари учун йирик пуллар сарфлашмоқда… Бу ишда мустамлакачиларга рувайбиза ҳукмдорлар ёрдам беряпти. Доллар ва евро учун динларини сотган бу ҳукмдорлар бу каби миссияларга Умматнинг ёшлари ва аёлларини манипуляция қилишлари учун юрт дарвозаларини ланг очиб беришяпти…

Ёмон ниятли бу миссия Судан ҳукуматидан фаҳш ва бузуқликка чақирувчи CEDAW конвенциясини имзолаш ва унга амал қилишни талаб қиляпти. Бу конвееция худди Ғарбдаги оилалар бузилиб-парчалангани каби мусулмон оилаларни ҳам бузиш ва парчалашга қаратилган. У, шунингдек, ёшларга пул бермоқда ва шу орқали уларни Ғарб тизимига асир қилиб, Ғарбнинг динни ҳаётдан ажратувчи ақидасини қабул қилишларини, Исломдан воз кечишларини, келажакда юртнинг мана шундай раҳбарларига айланишларини истаяпти. Бироқ Аллоҳ Таоло қуйидаги каломида айтгани каби, улар ҳаргиз бу ниятига етолмайдилар:

﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ فَسَيُنْفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ﴾

«Албатта, кофирлар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар жаҳаннамга тўпланурлар»                                                                         [Анфол 36]

Роя газетасининг 2022 йил 28 декабр чоршанба кунги 423-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here