Исломдаги ҳарбий сиёсат билан боғлиқ ёрқин фикр

0
1578

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Исломдаги ҳарбий сиёсат билан боғлиқ ёрқин фикр

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمْ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган-Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар»

Доктор Абдуллоҳ Носир – Иордания

Аллоҳ Азза ва Жалла Муҳаммад ﷺни бутун олам учун раҳмат қилиб юборди:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

«(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик»     [Анбиё 107]

Шунингдек, ул зотни гувоҳ, хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборди:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِداً وَمُبَشِّراً وَنَذِيراً * وَدَاعِياً إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجاً مُنِيراً

«Эй (Аллоҳнинг) Набийси, дарҳақиқат Биз сизни гувоҳлик бергувчи, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга даъват қилгувчи ва (Ҳақ йўлини кўрсатгувчи) нурли чироқ қилиб юбордик»                                                              [Аҳзоб 45-46]

Шунинг учун Набий ﷺ биринчи лаҳзаданоқ одамларни Исломга киришга ва озорларга сабр қилишга даъват қилдилар… \ва ниҳоят, Аллоҳ Мадинаи Мунавварада илк Ислом давлатини барпо этишга изн берди. Росулуллоҳ у ерга етиб борган лаҳзадаёқ Ислом давлати учун тузум ғиштларини қўйдилар. Яъни мусулмонлар билан ғайримусулмонлар ўртасидаги маҳаллий муносабатлар характерини баён қилувчи Мадина ҳужжатини имзоладилар. Кейин ул зот ўзлари иштирок этган ва этмаган ғазот-сариялар ҳамда шартнома ва иттифоқлар орқали Араб ярим оролидаги минтақавий муҳитга кўчдилар. Шундай қилиб, бутун Араб ярим ороли Ислом бошқаруви остига ўтди. Унинг ортидан ушбу бошқарув ўша пайтдаги Форс ва Румдан иборат халқаро позицияга кўчди.

Исломни оламга ёйиш мақсадида Росулуллоҳ ﷺ ва ул зотдан кейин рошид халифалар юрган йўлни диққат билан ўргансак, Ислом ақидасидан балқиб чиққан ҳарбий сиёсат хусусиятларини ёрқин равишда тушуниб оламиз. Демак, Исломда ҳарбий сиёсат асосан икки устундан иборат: ички хавфсизликни таъминлаш ва Исломни бутун дунёга ёйишдан иборат бўлиб, Росулуллоҳ ﷺ ва ул зотдан сўнг жиҳод амирию халифаларимиз шу йўлдан юрганлар.

Росулуллоҳ ﷺ ҳар бир сария ва ғазотда мусулмонлар амал қилишлари вожиб бўлган ишларни, раъй ва машварат-маслаҳат қилиш керак бўлган ишларни баён қилиб берардилар. Масалан, Ҳудайбия сулҳида саҳобаи киромларга тарқалиш ва қайтиб кетишни буюрдилар. Баъзилари қайтишни истамаганликларига қарамай, уларга бунинг иқтидо қилиш фарз бўлган шаръий ҳукм эканини баён қилдилар. Бунинг акси ўлароқ, ул зот Бадрга борганларида Ҳаббоб бин Мунзир розияллоҳу анҳудан маслаҳат олиб, ўз позициясини ўзгартирдилар ва шу билан раъй ва маслаҳатни баён қилиб бердилар. Росулуллоҳ ﷺ ёлғон ва жосуслик каби урушдан ташқарида ҳаром бўлган нарсаларга урушда рухсат берганлар ҳамда қўшин билан юмшоқ муносабатда бўлиш каби урушдан ташқарида мубоҳ бўлган нарсаларни эса урушда ҳаром қилганлар. Ул зот, шунингдек, қўшинни жангга тайёрлаш ишлари устида ўзлари турар эдилар, ўзлари қўмондонлик қилмаган жангларда эса, шунга лойиқ қўмондонларни танлар эдилар. Қўшинни Аллоҳдан қўрқишга, Унинг амрига осийлик қилмасликка буюрардилар. Қўшиндан душман билан тўқнашганда аввало уларни Исломга даъват қилишни ва Ислом диёрига кўчишга чақиришни ёки улардан жизя олишни, аммо буларга кўнишмаса, Аллоҳдан мадад сўраб, Унинг калимасини олий қилиш учун жанг қилишни талаб қилар эдилар. Жанг қилмаётган болалар, аёллар ва қарияларни ўлдирмасликни, дарахтларни кесмасликни, юртларни вайрон қилмасликни васият қилардилар. Бироқ, душманлар мусулмонларга қандай муомала қилса мусулмонларни ҳам уларга шундай муомала қилишни тайинлар эди. Қурайш кофирлари Уҳуддаги шаҳидларни нима қилишган бўлса, Росулуллоҳ ﷺ ҳам уларга шундай ишни қилишга қасам ичганлар. Бану Назир қабиласи хиёнат қилганда уларнинг хурмо боғини ёқиб юборганлар. Мусулмонлар юз ёшга кирган Дурайд ибн Соммани ўлдирганлар. Чунки у жангчиларга ўз раъй ва маслаҳатини бериб тургани учун жангчи ҳисобланган. Ҳа, баъзан исломий армия душманни узоқдан туриб бомбалаш керак бўлган ёки жангни мусулмонлар манфаатига ҳал қилиш шарт бўлган ҳолларда уй-жойларни вайрон қилишга ёки болалар, аёллар ва чорваларни ўлдиришга ҳам мажбур бўлади. Ислом ва мусулмонлар манфаати учун лозим, деб топсалар ўзлари сулҳ ва шартнома тузганлар. Шунингдек, мусулмонлар қўшинида мусулмон бўлмаган ҳар қандай вужуднинг иштирок этишига рози бўлмаганлар ва

«لَا تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»

«Мушрикларнинг оловидан фойдаланманглар», деганлар.

Росулуллоҳ ﷺ қилган ушбу ишларнинг барчасидан кўриниб турибдики, халифа ёки унинг ўринбосари вақтинчалик сулҳ ёки вақтинчалик шартнома тузиши жоиздир. Ҳатто бир душман бошқа бир душманга ёрдам бермаслиги учун у билан шартнома тузишга ҳам мажбур бўлади.

Росулуллоҳ ﷺнинг саҳобалари қарши чиқиш мумкин бўлмаган шаръий ҳукм билан раъй ва маслаҳат билдириш мумкин бўлган ишларни ажрата билиб, шариатни маҳкам тутардилар ва шариатдан бошқа ишларда ўз раъйларини билдирар эдилар. Ислом давлати доимий чегараларни тан олмаган, шунингдек, Ислом ерларидан бирор ерда ҳарбий базалар ўрнатилишига рухсат бермаган. У Аллоҳнинг шариатига зид бирорта шартнома ёки сулҳ тузган эмас. Балки бор кучини хавфсизликни ҳимоя қилишга ва даъватни оламга ёйишга сарфлаган.

Эртага мусулмонлар халифаси исломий ҳарбий сиёсатни Росулуллоҳ ﷺ баён қилиб берганларидек татбиқ қилади ва Аллоҳ Таолонинг

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمْ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган-Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар»                [Анфол 60]

деган буйруғига бўйсунган ҳолда тайёргарлик кўриб қўяди. Халифа ҳар бир шаръий ҳукмга риоя қилади. Раъй ва маслаҳат доирасидаги ишлар эса, аҳли раъй билан маслаҳат қилишга ҳаракат қилади ҳамда мусулмонлар учун жанговар тайёргарлик қоидаларини белгилаб беради. Армия қўмондони сифатида шахсан халифанинг ўзи ёки унинг ўринбосари Ислом даъватининг барча давлатлар ва халқларга етказилишини таъминлаш билан боғлиқ ўзи томонидан чиқарилаётган шариатга зид келмайдиган қонун ва аҳкомларнинг амал қилинаётганини кузатиб-назорат қилиб туради.

Бир нарсани эътибордан қочирмаслигимиз керак: Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак иккинчи Ислом давлати ўзининг илк марказий нуқтасига эга бўлиб, сўнг дунёга ёйилиб, ҳозирдаги мавжуд бошқа давлатларни ўзига қўшар экан ёки қўшилишга даъват қилар экан, бу давлатнинг воқелиги илк Ислом давлатининг воқелигидан бошқача бўлади. Чунки бугун Аллоҳнинг изни ила давлат барпо бўлса, у мавжуд мусулмон давлатларни ўзига қўшишга ва айни қўшиш ишига тўсқинлик қилган ҳар қандай режимга қарши жанг қилишга илк лаҳзадан бошлаб киришади ҳамда бошқа давлатлар ўртасини қай бири ҳукмда уруш ҳолатидаги давлату қай бири амалда уруш ҳолатидаги давлат эканини ажратади. Ҳукмда уруш ҳолатидаги давлатлар билан шартномалар, битимлар тузади ва яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатади. Бу вақтинча бўлиб, мусулмонлар халифаси амалда уруш ҳолатидаги давлатларга қарши туришга тайёргарлик кўриб олиши учун лойиқ деб билганча муддатда тузади. У Ислом давлати ичкарисига кимларнинг кириши мумкинлигига ва кимларнинг кириши тақиқланишига қарор беради ҳамда Ислом заминининг бирор қисмини босиб олган – яҳудийлар вужуди каби – ҳар қандай вужудга қарши бевосита амалда уруш ҳолатини эълон қилади. Бу ишларда бирорта ҳам халифа шаръий ҳукмга зид иш қилмайди. Масалан, ҳарбий иттифоқ тузмайди ва мусулмон юртларида ҳарбий базаларнинг бўлишига рухсат бермайди. Шартнома ёки келишувларнинг бирортаси ҳам бузилмаслигини ёки бузилди, дея тахмин қилинмаслигини кузатиб текшириб туради. Исломни бутун дунё бўйлаб ёйиш учун қўшин ёки сарияни етарли даражада обдан тайёрлаб бўлгандан кейингина уларни ҳаракатга келтиради. Халифа, шунингдек, Аллоҳнинг шариатини ер юзида барпо этилишига эътибор қаратиб, ичкарида Исломни гўзал суратда татбиқ қилади ва Исломни хорижга кенг ёяди. Бунда бирор шахс ёки жамоага кофир давлатлар билан шартнома ёки битим тузишига рухсат бермайди. Халифа зўравонлик қилмайди, аксинча, унга ёки унинг ўринбосарига қўмондонлик ва ҳарбий сиёсат олиб бориш ҳуқуқи берилган экан, Аллоҳнинг шариатига содиқ қолади…

Бас, шундай экан, мусулмонлар Ислом ва унинг давлатини қайта барпо этишга ҳаракат қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилмоқлари, бу ишда Аллоҳнинг Ўз пайғамбарларига нусрат бергани каби, бандаларига ҳам албатта нусрат-ёрдам беришига чуқур ишонмоқлари даркор. Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз»                                   [Ғофир 51]

Дарвоқе, ўтмишда Ислом ҳокимияти илк Ислом давлатининг аввалги ўн йилидан ҳам оз вақт ичида бутун Араб ярим оролига чўзилди. Бугун ҳам – Аллоҳнинг изни ила – у тун билан кун етиб борганча ергача кенг чўзилади, худди Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлари каби:

«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ»

«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради».

Шунинг учун биз бутун мусулмонларни, хусусан, куч-қудрат аҳлидан иборат фарзандларимизни улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг амирлиги остидаги Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришга даъват қиламиз. Токи, инсоният ўртасида адолат ва барқарорлик улашувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик эълон этилсин.

Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан

NO COMMENTS