Ҳусийлар Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилиб, уларни Араб ва халқаро тажрибага қўйиб беришяпти!

392
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳусийлар Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилиб, уларни Араб ва халқаро тажрибага қўйиб беришяпти!

Яман пойтахти Санъода адлия вазирлиги билан савдо-саноат палатаси томонидан муҳокама учун давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат иштирокчилари судхўрлик муомалаларини тақиқлаш тўғрисида адлия вазирлиги тузган қонун лойиҳасини араб ва халқаро тажрибалар асосида ўрганиш учун ҳуқуқ, иқтисод ва шариат қўмитасига ҳавола қилишди. 2022 йил 5 декабр душанба куни бўлиб ўтган ушбу давра суҳбатида Яман муфтийи Шамсиддин Шарафиддин, адлия вазири Набил Изоний, ҳуқуқий ишлар вазири Исмоил Муҳоқирий, парламент ва шўро кенгаши ишлари бўйича давлат вазири Али Абу Ҳалиқа, олий сиёсий кенгаш маслаҳатчиси Абдулазиз Бағдодий ва бошқалар қатнашди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидаги саволларни ўртага ташлади:

«Наҳотки, давра иштирокчилари барча мусулмон юртларида, шу жумладан, Яманда Ислом билан ҳукм юритилмаслигини билишмайдимики, асосдан кўз юмиб, иккиламчи нарсаларни муҳокама қилишга ўтишса ёки уларнинг бу қилмишлари одамларни алдаш ва мийиғида кулишми?! Устига-устак, бу иштирокчилар судхўрлик ҳаром қилинадими ёки у билан муомала қилишда давом этиладими, дея шаръий аҳкомлар устида сўров ўтказиш билан Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилишди ва такаббурлик даражасига етишди. Ахир, судхўрлик фақат Ямандагина эмас, балки бутун дунёда татбиқ этилаётган кофир Ғарб қонунларига мувофиқ давом этмаяптими?! Аллоҳ Субҳанаҳу ўзининг Китобул Ҳакимида

﴿وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالاً مُبِيناً﴾

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди»                        [Аҳзоб 36]

деган бўлса-ю, бу Ҳусийлар Аллоҳ Субҳанаҳунинг ушбу амрига бўйсуниб итоат қилдик, дейиш ўрнига, анави кимсалар билан муҳокама давраси уюштириб ўтиришибди. Ахир, бу кимсалар мустамлакачи кофир Ғарб сақофатини ўз мияларига қуйиб-сингдириб бўлишган ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни Ислом ҳокимияти йўқлиги сабабли Исломий Уммат орасига кенг ёйишган бўлса».

Матбуот баёнотида қуйидагилар қўшимча қилинди:

«Шунинг учун ҳам, Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Умматини, шу жумладан Яман аҳлини ҳаётнинг барча соҳаларида Исломни кенг миқёсда тўла татбиқ этишга даъват қилади. Бунинг учун Ҳизб мукаммал дастур лойиҳасини тайёрлаб қўйган бўлиб, иқтисод соҳасида ҳам тўлиқ кифоя қилувчи «Исломда иқтисод низоми» китобини нашр қилган. Буларни фақатгина Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясидагина татбиқ қилиш мумкин. Шунинг учун Халифаликни барпо қилиш фарз. Чунки вожибни адо қиладиган нарса ҳам вожибдир».

Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here