Масаламиз ҳокимиятни олиш эмас, давлат барпо қилиш

0
456

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Масаламиз ҳокимиятни олиш эмас, давлат барпо қилиш

Ҳизб ут-Таҳрирнинг исломий ҳаётни қайта бошлаш ғояси билан Уммат орасида мавжудлиги аниқ шунга далолат қиладики, демак, Ислом Умматининг ҳис-туйғулари – унинг шунча оғир жароҳатларига қарамай – фикрга айланган ва бу фикр Уммат орасидаги онгли гуруҳ сари йўл топган, шундан сўнг, бу фикр мумтоз гуруҳда тиниқлашиб, гуруҳдан Ҳизб ташкил топган… Ҳизб Уммат орасида ҳаракат қилар экан, ўз мафкурасини яхши англаб, тариқатини кўра билиб, ғоясини жиддий тасаввур этмоқда. Зеро, Ислом мабда сифатида, Умматнинг ички сезгиси ҳисобланади. Ҳизб эса, ушбу туйғуни ифодаси бўлиб, у шу ҳолатда қолмоғи даркор. Шу сабабли мана бу гап жуда тўғри гапдир: (фикр ва амал ғоя учун бўлиши керак) деган айни сезгилар қоидаси мабданинг реал ифодасидир.

Ҳизб фақатгина фикратга, яъни Исломнинг фикр ва аҳкомлари борасидаги тушунчасига биноан, Ислом мабдасига асосланади. Ҳизб шахсларга асосланмайди, улар ҳар қанча илм, обрў ва кучда етук бўлсалар ҳам. Ҳизб шахсларнинг кўплиги ёки озлигига ҳам қарамайди, инсонлар томонидан ўзининг қўллаб-қувватланишига ҳам, бу қўлловнинг озлиги ёки кўплигига ҳам асосланмайди. Ҳизб, шунингдек, фаолият қилиш имконияти таъминланиб берилишига ҳам асосланмайди, ҳатто бу имконият енгиллик, муяссарлик, тараққий топиш ва кўтарилиш билан уни ўзига жалб қилса ҳам. Уни ҳокимиятга яқинлаштирадиган ёки у ерга чиқишини осонлаштирадиган нарсаларнинг таъминлаб берилишига ҳам асосланмайди… Балки Ҳизб ут-Таҳрир фақат ва фақат мафкурага асосланади. Шунинг учун Ҳизб ўзининг машҳур гапларидан бирида бундай деган: «Бизнинг масала ҳокимиятни олиш эмас, балки давлат барпо этишдир. Чунки айнан фикрий юксалишгина уйғонишни вужудга келтиради. Аслида, уйғониш ҳокимиятни эгаллаш эмас, балки Ислом Умматини Ислом мафкураси атрофида бирлаштириш ва унинг бутун ҳаёти давомида мана шу мафкура асосида ҳаракат қилишини таъминлашдир. Ана шундан кейингина ҳокимият олиниб, айни мафкура асосида давлат барпо этилади. Бунинг маъноси шуки, ҳокимиятни олиш ғоя эмас аслида, балки ғоя бўлмаслиги ҳам керак, балки ҳокимият мафкура асосида барпо этиш орқали уйғониш тариқатидир.

Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан

NO COMMENTS