بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Икки давлат ечими Американинг яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаси эмасми?!
Вашингтон-Софа веб-сайти (ҳижрий 1444 йил 10 жумодулаввал, милодий 2022 йил 4 декабр якшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен – икки давлат қуриш ечимининг истиқболи узоқ туюлмоқда, бироқ биз бунга содиқмиз ва бизни ундан узоқлаштирадиган ҳар бир нарса Исроил хавфсизлигига узоқ муддат зарар келтиради».
Роя:
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг бу баёнотидан очиқ кўриниб турибдики, икки давлат ечими муборак заминда яҳудийларни ғолиб қилиш ва хавфсизликларини таъминлашга қаратилган Америка режасидир. Бу ечимга чақираётган ва уни амалга оширишга ҳаракат қилаётган ҳар бир кимса Американинг яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ва уни мусулмон юртларига интеграциялаш бўйича мақсадига астойдил хизмат қилаётган бўлади ва Фаластин масаласи ечими уни умуман қизиқтирмайди. Чунки Фаластин масаласи ечими Уммат ақидасидан балқиб чиқмоғи даркор. Бу ечим эса, ушбу заминни яҳудийлардан озод этиш ҳамда яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлашдан иборатдир.
Ислом Уммати тарихи шунга гувоҳлик бермоқдаки, Уммат муборак заминни салибчилардан ва мўғуллардан тозалаган куни ушбу ечимни, балки ушбу шаръий ҳукмни бажарган. Шунга биноан, демак, бугун ҳам Фаластин масаласининг Уммат армияларини ҳаракатга келтиришдан бошқа ечими йўқ. Худди куни кеча Хиттин жанги ва Константинополни фатҳи каби ҳал қилувчи маъракаларда армиялар ҳаракатга келтирилиб, салибчиларни қувиб солингани ва юртларимиздаги подшоҳликлари тор-мор этилгани каби. Дарҳақиқат, бу аввал зараркунанда режимларни ағдариб, ушбу буюк ғояга эришиш учун қўшинларимизни сафарбар қилувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш билан бўлади.
Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан