Жаҳон кубогими ёки бегуноҳ инсонлар қони?!

383
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жаҳон кубогими ёки бегуноҳ инсонлар қони?!

2022 йил 29 ноябр сешанба куни яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳилда ўтказган навбатдаги кенг кўламли операциясида муборак замин аҳлидан беш йигит шаҳид бўлди, 20 нафари жароҳатланди.

Фаластин маъмурияти соғлиқни сақлаш вазирлиги шаҳид бўлганлардан иккитаси 21-22 ёшдаги ака-ука Зофир билан Жавод Раймовийлар эканини, улар Рамаллоҳ шаҳри шимолидаги Куфр Айн қишлоғида ўша куни эрталаб шаҳид бўлганликларини эълон қилди.

Навбатдаги шаҳид 22 ёшли йигит Роид Наъсон бўлиб, у Муғир қишлоғига яҳудий қўшинлари бостириб кирган пайтда ўлдирилди.

Яна бири Муфид Ихлайил исмли йигит олган жароҳати ортидан шаҳид бўлди.

Яна бири йигит Рамаллоҳ яқинида яҳудийларга қарата машина ҳайдаб юборганидан кейин шаҳид этилди. Ўша куни тонгда бошқа 20 нафар инсон Халил шимолидаги Байт Умр шаҳарчасида босқинчи кучлар билан бўлган тўқнашувда жароҳат олди.

Яҳудийларнинг ушбу жиноятлари ортидан изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг веб-сайтида қуйидагиларни таъкидлади:

«Бугунги кунда бутун дунё, айниқса, араб давлатлари режимлари футбол бўйича Жаҳон чемпионати тўғрисида қайси жамоат бошқа қайси жамоа билан учрашиши, ким кимни мағлуб қилиши тўғрисидаги гаплар билан овора… Оммавий ахборот воситалари спорт шарҳловчисига мезбонлик қилиш, бошқа бири ким ғалаба қозониши мумкинлиги тўғрисида кўча фикрларини ўрганиш, футбол шарҳловчилари бор овози билан ер-у кўкни титратиб бақиришлари, халқларни футбол кўриш учун экранлар қаршисида ўтқазиб, чалғитиш… каби ишлар содир бўлаётган бир вақтда, бу ёқда муборак Фаластин заминида Ғарбий Соҳилнинг у четидан бу четига қадар бегуноҳ инсонлар қони оқизиляпти. Масалан, 24 соат мобайнида 5 киши шаҳид бўлди!

Афтидан, яҳудий вужуди сўнгги пайтларда ҳар қачонгидан кўпроқ Фаластин аҳли қонини тўкяпти. Чунки у ўзининг бу жиноятларининг мусулмон юртларидаги давлатлар билан бўлган алоқаларига ҳеч қандай таъсир қилмаётганидан хотиржам. Ҳатто исломий юртлардаги Эрдоган каби ҳукмдорларнинг мусулмонлар ҳис-туйғуларини қитиқлаш учун вайсаётган шиорлари ҳамда яҳудий вужудига юқоридаги каби вазиятни ортиқча кескинлаштириб юбормаслик учун гўё босим қилиш мақсадида айтаётган баландпарвоз баёнотлари сабабли яҳудийлар билан бўлган алоқалар – улар ҳар қанча қон оқизса ҳам, муқаддас даргоҳларни ҳар қанча топтаса ҳам – тегиб бўлмас муқаддас алоқага айланди».

Матбуот изоҳида яна бундай дейилди:

«Яҳудий вужуди шунча жиноятларни содир этса ҳам, Фаластин маъмурияти, унинг раҳбари ва етакчилари хавфсизлик бўйича у билан бўлган шармандали мувофиқлашувларида содиқ туришибди. Улар ҳатто бу вужуд ичкарисидаги сиёсий ўзгаришлардан ташвишланадиган ва яҳудийлар бизнинг шунча кўрсатган садоқатли хизматларимиздан энди воз кечишлари мумкин, дея қўрқадиган бўлиб қолишди. Бир-бирларини шундан огоҳликка чақириб, ўз вазифаларини мужоҳидлар ва қуролли гуруҳларни йўқ қилиш учун режалар ишлаб чиқиш орқали амалда исботлашга тиришишяпти, худди Наблус, Жанин ва бошқа ерларда бўлаётгани каби. Фаластин маъмуриятидагилар яҳудий вужуди хавфсизлигига бўлган ҳар қандай таҳдидни олдини олишда ўзлари учун энг зарур нарса шу вужуднинг ишончини йўқотмаслик, деб билишяпти…».

Изоҳ қуйидагича якунланди:

«Фаластин аҳли Қатарда билдирилаётган ҳамдардликларга, мустамлакачилар ясаб берган Фаластин байроғининг кўтариб чиқилишига, стадионларда одамларнинг улар учун ҳайқиришларига муҳтож эмас. Йўқ, балки Фаластин аҳли муҳтож бўлган нарса сон-саноқсиз мусулмон қўшинларнинг казармаларда ФИФА ва хабарларини кузатиб ётиш ўрнига, ҳаракатга келиб, бундай вазиятни остин-устун қилиб, муборак заминни озод этишларидир. Ушбу қўшинларни ҳаракатга келтиришга фақат Ислом Уммати қодирдир. Мусулмон қўшинлари қачон ҳаракатга келса, футбол фанатлари бўлган бу хоин режимларни қулатиб, уларнинг армиялари билан қўшилган ҳолда, Ақсони озод этадиган ва Фаластин аҳлини қатл ва вайрона машинасидан қутқарадиган буюк маъракага киришади».

Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here