بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шом қўзғолонини шармандаларнинг шармандасини чиқарувчи қўзғолон деб айтганлар тўғри айтибди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Сурия режими билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида бундай баёнот берди: «Мақсадимиз Суриядаги урушга якун ясаш. Мухолафат режим билан Остона сўзлашувларида сўзлашув олиб боргани каби, бугун биз ҳам бу жараённи мухолафат билан биргаликда амалга оширяпмиз».
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Носиршайх Абдулҳай бу ҳақда қуйидагиларни таъкидлади: «Насиҳатгўйлик тўнини кийган тил бириктирувчиларнинг барча айблари фош бўлди. Шубҳасиз, ярашиш ҳақида қурбақадек кўп қуриллаётган бу Мавлут ҳам, унинг тепасидаги муаллими Эрдоган ҳам, иккаласининг хўжайинлари АҚШ ҳам мухолафат, деганларида хориждаги мухолафатни, яъни ўзига узатилган ҳар қандай қўлни қайтармай ушлайверадиган ва турк разведкаси билан унинг хўжайини Америкага асло осийлик қилмайдиган сохта мухолафатни назарда тутишади. Дарҳақиқат, Шом қўзғолонини шармандаларни шармандасини чиқарувчи, деб атаганлар жуда ҳақдирлар. Чунки бугун ҳар бир хоин, тил бириктирувчи ва номарднинг юзидаги ниқоби тушиб, кимлар Уммат тарафидаю, кимлар Уммат душмани тарафида экани яққол аён бўлди».
Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан