Ғарб томонидан молиялаштирилган жамиятлар ва гуруҳлар гендер тенглиги ва гендер социологияси каби шубҳали сарлавҳалар остида ҳамда халқаро ишончсиз шартномалар баҳонасида мусулмонлар орасига ўз заҳарларини сочишга уринмоқда!
Бир неча кундан бери БМТга алоқадор гуруҳлар, уюшмалар ва муассасалар мусулмонларнинг асосий ғояларига зид ва ҳеч қандай ҳақиқатга эга бўлмаган кампания ва шиорлар билан кун тартибимизни банд қилиб келмоқда. Бу Ғарб муаммоларини ва унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий бузуқ тузумларини бизнинг воқелигимизга тиқиштиришга уринишдир! Аёл кишига нисбатан зўравонликни олдини олиш ва гендер социологиясига нисбатан зўравонликни олдини олишга чақириқлар ҳамда гендер тенглиги кабилар бунинг ёрқин мисолидир! Бу бирлашма ва ташкилотлар одамларнинг оғир турмуш шароитидан фойдаланиб, ўз ишининг моҳиятидан узоқлашди. Бу билан улар жисмоний ва маънавий бузғунчиликни ҳимоя қилувчи ҳамда бузғунчиликка эркинлик ниқобини кийгизувчи жамият ва ташкилотларга айланди. Улар эркинликларни Ғарб жамиятларидан мерос қилиб олганлар. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Биз уларга бундай деймиз:
- Динимиз ва муҳитимизга кўра, аёл кишига нисбатан она, уй бекаси ва ҳимоя қилиниши лозим бўлган номус, деб қаралади. Бу аёлнинг жамият ҳаётида иштирок этишига, меҳнат қилишига ва ҳамма нарсанинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳ Таоло томонидан белгилаб қўйилган қоидалар доирасида мусулмонлар тараққиётига ҳисса қўшишига тўсқинлик қилмайди. Аллоҳ Субҳанаҳу шундай марҳамат қилади:
﴿وَأَنَّهُ خَلَقَ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالْأُنثَى﴾
«Албатта, У икки (эр-хотин) жуфтни, эркак ва аёлни яратди» [Нажм 45]
Яъни, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло эркак билан аёл ўртасидаги муносабатларни мукаммал низом билан тартибга солди, бу ижтимо низоми, деб аталади.
- Динимизда аёл кишига нисбатан кўз-қараш Аллоҳ Таолонинг
﴿وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ﴾
«Улар билан тинч-тотув яшанглар» [Нисо 19]
каби хитобига ва Росули ﷺнинг
«اسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ خَيْرًا»
«Аёлларга яхши муомалада бўлинглар», каби хитобига асосланади. Мусулмонлар кечаю кундуз тиловат қиладиган Қуръони Каримдаги энг катта суралардан бири аёллар ҳақидаги «Нисо сураси» деб номлашидан ҳам буюкроқ нарса борми?!
- Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашга чақириқ шубҳали ишдир. Чунки Ислом бундай чақириққа муҳтож эмас. Ислом дини нафақат аёлларга нисбатан, балки шаръий аҳкомлардан келиб чиққан ҳолда аёлларга нисбатан ҳам, эркакларга нисбатан ҳам, болаларга нисбатан ҳам, ақли ожиз ва мажнунларга нисбатан ҳам зўравонликларга қарши курашади. Бироқ, ажабланарлиси шундаки, аёлларни ҳимоя қилишга чақирувчиларнинг ўзлари аёлларни реклама, ахборот ва порнография материалига айлантирдилар! Аёллардан ўз ғаразлари йўлида фойдаланиб бўлишгандан кейин уларни аро йўлда ташлаб кетишади.
- Айрим мусулмонлар дин ва ахлоқни нотўғри тушунишлари сабабли аёллар, эркаклар ва болаларга ёмон муносабатда бўлаётган бўлса, бу иш ҳаромдир ва қилган кишининг камчилигидир. Исломнинг бундай ишларни ҳал этиш ва ҳақдор эркак ва аёлга ўз ҳақларини олиб бериш қонун-қоидалари равшан бўлиб, асло ноаниқ ери йўқ.
- Гендер тенглиги ва гендер социологиясига бўлган чақириқ, яъни гомосексуаллик ва гомосексуалларни табиий ҳолат сифатида тан олиш илм-фан ва тиббиётнинг энг оддий қоидаларига ҳам асосланмаган. Балки илм-фан ва тиббиёт ҳам бу ишнинг ирсий ва туғма эмаслигини, аксинча Ғарб жамиятларида содир бўлаётган бебошликлар ва «инсон завқ учун яратилган», деган ғоядан келиб чиққанлигини исботлаган. Шунинг учун бундайлар, инсоний табиатга, ҳатто ҳайвоний инстинктга зид келса ҳам доимий равишда янги лаззатлар ортидан қуваётганини кўрасиз. Бунинг натижасида Ғарб жамиятларида сон-саноқсиз вабо ва офатлар пайдо бўлдики, уларни бирма-бир келтириб ўтиришимизга ҳожат йўқ. Агар орамизда шундай ҳолатлар рўй берса, бу хориждан қўллаб-қувватланадиган уюшмалар мудирлари ва аъзолари ёки бошқарув кенгаши айтганидек эмас, балки фақиҳларимиз, тиббий мутахассисларимизнинг тавсиясига кўра муолажа қилинади.
Эй уюшмалар раҳбарлари, илмонийлар ва уларнинг ортида турганлар!
Шуни билингки, мусулмонлар орасида ва юртларида шундай эр кишилар борки, улар Аллоҳ Таоло бандаларига ғалаба ва нусрат насиб этгунга қадар, ҳар қанча оғир вазиятга қарамай, ўз юртларини ҳимоя қилишда давом этадилар. Улар шундай мустаҳкам қалъаки, унинг қаршисида ҳар қандай шубҳали нопок фаолиятлар парчаланиб йўқ бўлишга маҳкумдир, гарчи унга ҳар қанча йирик пул ва саъй-ҳаракатлар сарфланган бўлса ҳам. Чунки биз ҳар доим Аллоҳ Азза ва Жалланинг ушбу каломини кўз-ўнгимизда тутамиз:
﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ﴾
«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар» [Анфол 36]
Эй мусулмонлар!
Юртларингизга қилинаётган бу йиртқич ҳамла динингиз ва номусингизни йўқ қилиш учун олиб борилмоқда. Шу ўринда биз сизга Росулуллоҳ ﷺнинг жавомиул калимида келган қуйидаги буюк ҳадисини тадаббур қилишингиз учун эслатиб ўтамиз:
«يا مَعْشَرَ المهاجرينَ! خِصالٌ خَمْسٌ إذا ابتُلِيتُمْ بهِنَّ، وأعوذُ باللهِ أن تُدْرِكُوهُنَّ: لم تَظْهَرِ الفاحشةُ في قومٍ قَطُّ، حتى يُعْلِنُوا بها، إلا فَشَا فيهِمُ الطاعونُ والأوجاعُ التي لم تَكُنْ مَضَتْ في أسلافِهِم الذين مَضَوْا، ولم يَنْقُصُوا المِكْيالَ والميزانَ إِلَّا أُخِذُوا بالسِّنِينَ وشِدَّةِ المُؤْنَةِ، وجَوْرِ السلطانِ عليهم، ولم يَمْنَعُوا زكاةَ أموالِهم إلا مُنِعُوا القَطْرَ من السماءِ، ولولا البهائمُ لم يُمْطَرُوا، ولم يَنْقُضُوا عهدَ اللهِ وعهدَ رسولِه إلا سَلَّطَ اللهُ عليهم عَدُوَّهم من غيرِهم، فأَخَذوا بعضَ ما كان في أَيْدِيهِم، وما لم تَحْكُمْ أئمتُهم بكتابِ اللهِ عَزَّ وجَلَّ ويَتَخَيَّرُوا فيما أَنْزَلَ اللهُ إلا جعل اللهُ بأسَهم بينَهم»
«Эй муҳожирлар жамоаси! Беш ёмон хислат борки, унга мубтало бўлсангиз (ҳолингиз не кечаркин), мен уларнинг сизга етиб қолишидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман: Қайсики қавм аввал очиқчасига қилинмаган фаҳш ишлари билан очиқ шуғулланадиган бўлса, уларда аждодларида кузатилмаган ўлат ва касалликлар юзага келади. Қайсики қавм тарози ва ўлчовдан уриб қолса, қаҳатчилик ва тақчилликка ҳамда ҳокимлар зулмига дучор бўлади. Қайсики қавм молларидан закот бермаса, ёмғирдан маҳрум бўлади. Зеро, ҳайвонлар бўлмаганда, ёмғир мутлақо ёғмай қўяр эди. Қайсики қавм Аллоҳ ва Росулига берган аҳд-паймонларини бузса, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Шунда ўша душманлар уларнинг қўлидаги бойликларини тортиб олади. Қайси бир қавмда ҳукмдор Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби билан ҳукм юритмаса ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни ихтиёр этмаса Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларига душман қилиб қўяди». Шундай экан, эй мусулмонлар! Маъруфга буюриб, мункардан қайтаринг, Аллоҳ Таолога ва Росули ﷺга қайтадан аҳд-паймон қилишга ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни қайта бошлашга шошилинг. Токи, ушбу ҳукм юритиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида холис мусулмонлар қўлига ўтсин. Зеро, ушбу Халифалик ўз бағрида яшовчи ҳар бир фуқарога ўз фазли ва марҳаматига кўра эмас, балки шариат талабига кўра ғамхўрлик қилади.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари сифатида мусулмонларнинг дахлсизликларини, номусларини ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бир лаҳза ҳам тўхтамаймиз. Аллоҳнинг изни ила бизнинг кампанияларимиз бу кимсалар ва уларнинг мустамлакачи кофир Ғарбдаги хўжайинлари чақираётган нарсаларнинг сохта ва бузуқлигини очиб ташлашда давом этади. CEDAW конвенцияси каби шубҳали шартномаларнинг ёки аҳоли ва ривожланиш конференциясидан чиққан ва чиқаётган қарорларнинг барчаси Аллоҳнинг изни ила бизнинг ва ҳар бир холис мусулмоннинг нишонига дучор бўлади ва оёқларимиз остида янчилади. Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломини ҳар доим ёдда тутамиз:
﴿مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْعِزَّةَ فَلِلَّهِ الْعِزَّةُ جَمِيعًا إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ وَالَّذِينَ يَمْكُرُونَ السَّيِّئَاتِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ وَمَكْرُ أُولَئِكَ هُوَ يَبُورُ﴾
«Ким куч-қудратни истайдиган бўлса, бас барча куч-қудрат Аллоҳникидир. (Ҳар бир) хуш сўз Унга юксалур ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур. Ёмон макр-ҳийлалар қиладиган кимсалар учун эса қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари ҳам барбод бўлур» [Фотир 10]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими