Қирғизистонда озиқ-овқат 14%га ошди

0
351

Қирғизистонда озиқ-овқат 14%га ошди

  Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-йилга нисбатан жорий йилда Қирғизистонда озиқ-овқат нархи 14,8%га ошган. Бошқа товарлар 11,4%, коммунал хизматлар 8,4%, алкогол махсулотлари ва тамаки нархи 21,7%га ошди.

 Маълумотда бу глобал инқироз ва импорт қилинадиган маҳсулотлар нархининг ошиши билан изоҳланган. Таъкидланишича, импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошган. Бунга бир томондан товар нархининг бевосита ошиши сабаб бўлса, иккинчи томондан валюта курс туртки бўлди.

 Бунга қадар Статистика қўмитаси 2016-2019 йилларда камбағал оилалар даромадининг 60 фоиздан ортиқ қисмини озиқ-овқатга сарфлаган бўлса, жорий йилда уларнинг барча даромадлари озиқ-овқатдан ошмаётганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, қашшоқлик даражаси 25,3 фоизга етиб, аҳолининг 8 фоизи улар сафига қўшилиш хавфи остида турибди. Таққослаш шуни кўрсатадики, аҳоли даромадларининг камайиши нафақат озиқ-овқатга бўлган талабни камайтиради, балки аҳоли турли хил озиқ-овқат махсулотларини сотиб ололмайди. Бошқача айтганда, мева-сабзавот ва гўшт каби витаминга бой озиқ-овқатлари истеъмол қилиш ўрнига, нон ва шакар каби маҳсулотларни сотиб олишга эътибор қаратадилар. Ҳозир Қирғизистонда ҳам капиталистик тузум татбиқ қилинаётган сабабли капиталистлар бундай қийин вазиятдан имкон қадар кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилишмоқда. Маълумки, мамлакатимиздаги барча бой капиталистлар ҳукумат билан боғлиқ. Савдо каби даромадли соҳалар мансабдор шахсларга ёки уларнинг қариндошлари ё яқин одамларига тегишли. Улар бу бизнесларини ҳукуматдаги таъсирлари билан ҳимоя қилиб келишади. Шу сабабли озиқ-овқат соҳасининг ҳар бир тармоғи капиталистлар қўлида, бошқача айтганда, монополия қилиб олинган. Улар нархларни ўзлари хоҳлагандек белгилашади ва вазият оғирлашганда кўпроқ пул топиш учун нархларни янада оширишмоқда.

 Қирғизистон учинчи дунё давлатларидан бири бўлгани сабабли БМТ талабларига мувофиқ аграр сиёсати олиб бориши шарт. 2019-йили қишлоқ хўжалиги мамлакат Ялпи ички маҳсулотининг 11,7%ни ташкил этган. Бу кўрсаткич йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Масалан, 2013-йилга нисбатан 2,9%г пастлаган. Аммо, қишлоқ хўжалиги оғир саноатсиз ривожланиши мумкин эмас. Буни оғир саноатда етакчи бўлган давлатларнинг қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам олдинда эканлигидан кўришимиз мумкин. Бу давлатлар қурол-яроқ ва оғир техникалар ишлаб чиқариш билан бирга қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган комбайн, трактор каби замонавий техникалар ҳам ишлаб чиқаради. Натижада бундай давлатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича олдинги сафга чиққан. Улардан фарқли, “учинчи дунё” давлатлари қишлоқ хўжалаги учун зарур бўлган станок ва техникаларни ишлаб чиқара олмагани сабабли қишлоқ хўжалигида ҳам ортда қолган. Ҳатто, Қирғизистон каби ўз фуқароларини ҳам асосий озиқ-овқат билан таъминлай олмайдиган ҳолатда. Бундан ташқари, оғир саноатга асосланган давлатлар қишлоқ хўжалиги соҳасига йилига миллиардлаб доллар субсидиялар ажратади. Учинчи дунё давлатларига импорт моллари кириб туриши учун Жаҳон савдо ташкилоти томонидан субсидиялар ажратишга чеклов қўйилган ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун божхона тўловлари камайтирилиши ва чекловлар олиб ташланиши шарт. Қирғизистон каби коррупцияга ботган ҳукуматлар бу талабларни ортиғи билан бажаришади. Масалан, ЖСТ талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ставкаси 12,2% бўлиши керак эди, аммо Қирғизистон бу ставкани 8,1%га қадар тушириб берди. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш йил сайин ўсиб бормоқда

 Шунингдек, мустамлакачилик сиёсати сабабли бугун биз Россия таъсири остидамиз. Иқтисодий ва сиёсий қарорларимиз Россияга боғлиқ. Россия ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун турли сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ташкилотлар орқали кишанлаб олган. Ҳозир бензин ва дизел ёқилғиси нархини ошириш орқали босим ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи тобора қимматлашиб боряпти. Бу зўравон мустамлакачилик туфайли ҳатто, қўшни мусулмон давлатлари билан ҳам очиқ ва эркин алоқалар ўрната олмаймиз. Озиқ-овқат танқислиги ёки нархлар кўтарилишининг асл сабабчиси бу устимизда татбиқ қилинаётган мустамлакачилик сиёсати ва уларга иттифоқдош бўлган маҳаллий амалдор ва капиталистлардир.

 Демак, дунё худди Қирғизистон каби капитализмнинг адолатсизлигидан азоб чекмоқда. Инсониятни бундай зулмдан фақат оламлар яратувчиси Аллоҳ томонидан нозил қилинган Ислом тузумигина қутқаради. Чунки, фақат Аллоҳ таологина одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўғри белгилайди ва бу ҳуқуқлар Унинг шариати билан ҳимоя қилинади. Шариат инсонга капитализмдагидек “солиқ тўловчи”, “сайловчи” ёки “ишчи кучи” сифатида эмас, балки инсон сифатида қарайди. Ислом назарида ҳар бир тирик жон азиз. Давлатнинг асосий вазифаси унинг фаровон яшашини таъминлашдан иборат. Шунингдек, Ислом мулк ва бойликларни ҳар бир фуқаросига тақсимламасликни муаммо деб эътибор қилади. Муаммо давлатнинг қашшоқлигида эмас, одамларнинг қашшоқлигида. Камбағал, мискин ва мусофир хусусида келган оят ва ҳадислар талай ва хилма-хил. Уларда айнан мана шу муаммодир, уни албатта ҳал этиш шарт, дея диққатни қаратган.

 Аллоҳ таоло айтади:

 وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ * لِلْفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ 

“Инфоқ қилган ҳар бир яхшилигингиз сизларга зулм қилинмаган ҳолида ўзингизга тўла-тўкис қайтарилади. (Садақа-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тўсилган камбағалларга берилади” [Бақара 272-273]

  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:

“Ораларида оч-наҳор киши бўла туриб, тўқ ҳолда тонг оттирган маҳалла эгаларидан Аллоҳнинг зиммаси кўтарилган бўлади”.

  Шунинг учун Халифалик давлатини бутун тарихи мобайнида, ҳатто оғир даврларида ҳам кўчаларида тиланчилик қилган гадойлар бўлмаганини, у ўз фуқароларини озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, таълим, даволаниш ва хавфсизлик каби барча асосий эҳтиёжларини таъминлаб қўйганини гувоҳ бўламиз. Бугун бутун дунё солиқчи эмас, ғамхўр давлатга муҳтож. Тинч, хотиржам, сокин, фаровон ва кўнгиллар тўқ бир ҳаёт берувчи давлатга муҳтож. Бу эса, Аллоҳга қасамки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати томонидан татбиқ этилувчи Ислом тузумидагина бўлади.

 Мумтоз Моварауннахрий

NO COMMENTS