Ислом назарида соғлиқ ва соғлиқни сақлаш

0
333

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Ислом назарида соғлиқ ва соғлиқни сақлаш

 Ислом назарида соғлиқ

 Соғлиқнинг луғавий маъноси касалликнинг акси, яъни касалликнинг йўқ бўлишидир.  Шунингдек, соғлиққа ҳар қандай айб ва шубҳалардан, қалбдаги ваҳима ва ғулғулалардан пок бўлишни ҳам айтилади. Бадандаги соғлиқ табиий ҳолат бўлиб, бу ҳолатда бадан бажарадиган феъллар ўзининг табиий йўналишида юради. Янгича истилоҳида эса, соғлиқ тушунчаси кенгроқдир. Соғлиққа “Табиий вазифалардан бўлган бир ҳолат, бу ҳолат касаллик сабабли гоҳида ўзгариб қолиши ҳам мумкин”, деб қаралгандан кейин, янгича истилоҳида соғлиққа “У фақат касаллик ва иллатлардан халос бўлишгина эмас, балки у шунга қўшимча, бадан соғлиги, психологик ва ижтимоий соғломлик ҳолати ҳамдир”, деб таъриф берилади. Шунга кўра, яхши ёки ёмон соғлиқ – доимий фаолият ҳолатидир. Касал ва иллатларнинг бўлмаслиги соғлиқни яхши деб сифатланиши учун етарли ҳам, зарурий ҳам эмасдир. Дарҳақиқат, Ислом соғлиққа ғоятда муҳим аҳамият билан қаради. Соғлиқни кўп одамлар қадрига етмаган ва алданиб қолган буюк бир неъмат, деб санади. Бухорий ўзиниг “Саҳиҳи”да Ибн Аббосдан ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

نعمتان مغبون فيهما كثير من الناس

  “Икки неъмат бор. Кўп одамлар бу иккисида алданиб қоладилар. Бу неъматларнинг бири соғлик, иккинчиси бўш вақтдир”. Яъни, тану-жон саломатлиги ва уларнинг кучли-қувватли бўлиши. Бўш вақт инсоннинг турмуш машғулотларидан, ҳаёт ташвишлридан холи бўлишидир. Ҳадиси шарифда соғлиқ, бўш вақт ва шу каби неъматлардан фойдаланиб қолишга тарғиб этилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам  мўминларни соғлиқлари йўқолмай туриб унинг қадрига етишларига ундайдилар. Айтадиларки:

اغْتَنِمْ خَمْسًا قبلَ خَمْسٍ : شَبابَكَ قبلَ هِرَمِكَ ، وصِحَّتَكَ قبلَ سَقَمِكَ ، وغِناكَ قبلَ فَقْرِكَ ، وفَرَاغَكَ قبلَ شُغْلِكَ ، وحَياتَكَ قبلَ مَوْتِكَ

   “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил; кексаликдан олдин ёшлигингни, касалликдан олдин соғлигингни, фақирликдан олдин бойлигингни, машғулликдан олдин бўшлигингни ва ўлимдан олдинг ҳаётингни қадрини бил”. Ҳоким “Ал-Мустадрок” да ривоят қилган ва бу икки шайхнинг шартига кўра саҳиҳ ҳадис деган. Шунингдек, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мўминларни Аллоҳ таъолодан офият, соғлик-саломатлик сўрашларига ундаганлар ва бу ишни яқийн-иймондан кейинги энг яхши амаллар қаторига киритганлар. Ибн Ҳаббон ўз саҳиҳида ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

سَلُوا اللَّهَ الْمُعَافَاةَ فَإِنَّهُ لَمْ يُعط أَحَدٌ مثل الْيَقِينِ بعد الْمُعَافَاةِ

   “Аллоҳдан офият сўранглар. Чунки, офиятдан кейин яқийн(иймон)нинг мисли хеч кимга берилмаган”. Офият динни фитналардан пок бўлишини ва баданни касаллик ва қийинчиликлардан саломат бўлишини ўз ичига олади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

 لَا بَأْسَ بِالْغِنَى لِمَنْ اتَّقَى اللهَ ، وَالصِّحَّةُ لِمَنْ اتَّقَى اللهَ خَيْرٌ مِنَ الْغِنَى ، وَطِيبُ النَّفْسِ مِنَ النِّعَمِ

   “ кишининг бой бўлишида ҳеч бир зарар йўқ. Соғлик-саломатлик тақво қилган одам учун бойликдан яхшироқдир. Қалбнинг софлиги ҳам бир неъматдир”. Ҳоким ривояти. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ёмон касалликлардан паноҳ тилардилар. Дарҳақиқат, Абу Довуд Анас ибн Моликдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ، وَالْجُنُونِ، وَالْجُذَامِ، وَمِنْ سَيِّئِ الأَسْقَامِ

   “Эй Аллоҳ! Мен Сендан пес, мохов, жиннилик ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман”. Ибн Ҳаббон ўз саҳиҳида ривоят қилган. Кейин, соғлик неъмати ҳам бошқа неъматларга ўхшайди. Киши қиёмат кунида бу неъматдан сўралади. Бу эса, соғликнинг нақадар муҳим аҳамиятга эканлигини яна бир бор таъкидлайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қиладилар:

إن أول ما يُحاسَب به العبد يوم القيامة أن يقال له: ألم أصح لك جسمك، وأروك من الماء البارد

  “Қиёмат кунида банда ҳисоб-китоб қилинадиган энг аввалги нарса шуки, унга айтилади; Сенинг жисму-жонингни соғлом қилмадимми ва сени муздек сув билан қондирмадимми?!”. Ҳоким ривоят қилган ва уни исноди саҳиҳ ҳадис деган.

Ислом назарида соғлиқни сақлаш

 Соғлиқни сақлаш халқ соғлигини текшириб, кузатиб бориш, халқ соғлигини муҳофаза қилиш ва бунинг учун зарур бўлган чора тадбирларни қўллашдир. Зеро бу ишлар жисмоний соғломлик ва руҳий саломатликка олиб келади. Соғлиқни сақлаш хоҳ шахс (индивидуал), хоҳ жамият даражасида бўлсин, касалликлар пайдо бўлмай туриб улардан сақланишни, юзага келган тақдирда уларни муолажа қилишни ўз ичига олади. Соғлиқни сақлашга шу нуқтаи-назардан қараш лозимки, у амалда самарали ва узлуксиз риъоя бўлиб, бу риоя  Исломда шахс ва жамият қандай бўлиши кераклиги хақидаги тасаввурни рўёбга чиқаради. Яъни, у шахснинг жисмоний ва руҳий саломатликдан бахраманд бўлиш эхтиёжини қондиради, шаръий вазифаларини бажаришига имкон яратади. Исломий жамият, Ислом давлати эса, соғлиқни сақлашда, Ислом рисолатини бутун башариятга даъват ва жиҳод йўли билан етказишда энг замонавий услуб ва воситаларни ихтиро қилишда, илм-фан эришган энг илғор ютуқларни қўлга киритишда юқори даражаларга кўтарилиб боради. Шариат соғлиқни сақлашни бевосита давлатнинг ва халифанинг гарданига юклайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

الإمام راع ومسؤول عن رعيته

  “Имом бошлиқ ва у ўз халқидан масъулдир”. Бухорий ривоят қилган. Зеро, соғлик-саломатлик аҳоли учун озиқ-овқат ва хавфсизлик каби энг асосий эҳтиёжлардандир. Балки шунинг учундир Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ ، مُعَافًى فِي جَسَدِهِ ، عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ ، فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا

  “Сизлардан кимнинг қалби хотиржам бўлса, тану-жону соғ бўлса, кундалик озиқ-овқати бўлса, гўё у бутун дунёни қўлга киритгандир”. Термизий ривоят қилган ва бу ҳадис ҳасан, ғариб деган. Ибн Ҳаббон бу ҳадисни ўз саҳиҳида чиқарган. Дарҳақиқат, шариатда соғлиқни сақлаш давлатга вожиб эканлигига умумий ва хос далиллар келган:

Умумий далилларга келсак:

  Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт давлат субъектлари учун таъминлаши керак бўлган вазифалар сарасига киради. Шу нуқтаи назардан клиника ва шифохоналар мусулмонлар соғлиқларини тиклаш ва даволаниш учун мурожаат қиладиган муассасалардир. Шунинг учун ҳам аслида тиббиёт масолиҳ ва марофиқлардан яъни муассаса ва имкониятлардан иборатдир. Бундай муассаса ва имкониятларни таъминлашни давлат ўз зиммасига олиши вожиб. Негаки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саламнинг мана бу сўзлари асосида давлат бундай мажбуриятни амалда бажариши вожиб:

الإمام راع ومسؤول عن رعيته

  “Имом бошлиқ ва у халқидан масъулдир”. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан чиқарган. Шунингдек, аҳолининг соғлиғини сақлаш ишларини таъминламаслик зарарга олиб келади. Зарарни даф этиш эса, давлатга вожиб. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

لاَ ضَرَرَ وَلاَ ضِرَارَ مَنْ ضَارَّ ضَارَّهُ اللَّهُ وَمَنْ شَاقَّ شَقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ

  “Зарар бериш ҳам, бир-бирига зарар бериш ҳам йўқ. Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққатга солса, Аллоҳ унинг ўзини машаққатга солади.” Ҳоким “Ал-Мустадрок” да ривоят қилган ва бу ҳадисни Муслим шартига кўра исноди саҳиҳ деган. Мана шу томондан ҳам соғлиқни сақлаш давлатга вожибдир.

 Аммо ҳос далилларга келсак:

 — Имом Муслим Жобир разияллоҳу анҳудан қилган ривотда айтилади:

‏بَعَثَ رَسُولُ اللَّهِ ‏ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏ ‏إِلَى ‏ ‏أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ ‏ ‏طَبِيبًا فَقَطَعَ مِنْهُ عِرْقًا ثُمَّ كَوَاهُ عَلَيْهِ ‏

  “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъбга бир табиб юбордилар. Табиб унинг бир томирини кесиб, сўнгра уни куйдирди”. Ҳоким “Ал-Мустадрок”да Зайд ибн Собитдан, у отасидан қилган ривоятни келтиради: “Умар ибн Хаттоб замонларида қаттиқ касал бўлиб қолдим. Шунда Умар менга бир табиб чақирдилар. Табиб мени пархезга буюрди. Пархезнинг қаттиқлигидан мен фақат уруғ шимардим”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам давлат раҳбари сифатида Убай разияллоҳу анҳуга табиб юборганликлари, иккинчи рошид халифа Умар разияллоҳу анҳу Аслам разияллоҳу анҳуни даволаш учун унга табиб чақирганликлари – мана буларнинг барчаси соғлиқни сақлаш ва тиббиётнинг давлат ўз аҳолиси учун бепул таъминлаши вожиб бўлган асосий эҳтиёжлар жумласидан эканлигига далолат қилади.

–Бухорий “Адабул муфрод” ва “Тарихи соғийр” да  Маҳмуд ибн Лубайддан ривоят қилади, Маҳмуд разияллоҳу анҳу айтади: “Хандақ жангида Саъднинг билаги жароҳатланиб, у оғир ахволга тушиб қолганда уни Руфайда деган аёлнинг олдига олиб бордилар. У аёл жароҳатланганларни даволар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдидан ҳар  ўтганда;

 كيف أمسيت  “Кунни қандай ўтказдинг”, деб сўрардилар. Эрталаб эса, كيف أصبحت “Тонгни қандай оттирдинг”, деб ҳол-аҳволини сўрардилар. Саъд Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламга ўзининг аҳволини маълум қилар эди. Саъд разияллоҳу анҳуни Руфайда хузурига олиб борилиши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари билан бўлган эди. Ибн Исҳоқ Саъд ибн Муъоз разияллоҳу анҳу қиссасида қайд этадики, Саъд разияллоҳу анҳуга хандақ жангида ўқ теккач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни Руфайданинг чодирига олиб боринглар, бироздан кейин мен бориб кўраман”, дедилар. Руфайда Аслам қабиласидан бўлган аёл бўлиб, жароҳат олганларни даволар эди ва у ўзини ночор қолган етим есирлар, фақир фуқаролар, ёрдамга муҳтожлар ва бирорта мусулмон яқини бўлмаган ёлғизлар хизматига тикиб қўйган эди. Буни Ибн Исҳоқ “Ас-сийрат”да, Воқидий эса, “Ал-мағозий”да қайд этганлар. Имом Муслим бу ҳодисани Оиша розияллоҳу анҳодан қисқача ривоят қилади. Оиша онамиз айтадилар:

أُصِيب سعد يوم الخندق، رماه رجل من قريش، يقال له بن الْعَرِقَةِ رماه في الأَكْحَلِ ، فضرب النبي صلى الله عليه وسلم خَيمة في المسجد ليعوده من قريب

  “Хандақ куни Саъд яраланди. Унга Қурайшдан Ибнул Ариқо деган одам камондан ўз узган эди. Ўқ унинг билак қон томирига тегди. Натижада, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга масжидда бир чодир қурдириб, тез-тез ундан хабар  олиб турдилар”. Кўриниб турибдики, чодир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари билан қурилган эди. Чодир масжидда, яъни оммавий жойда қурилган эди. У хозирги умумий шифохона ўрнида бўлган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алаҳи ва салламнинг мазкур Ибн Исҳоқ ривоятидаги “уни (Руфайданинг чодирига) олиб боринглар!”, деган сўзлари у зотнинг ишни давлат бошлиғи ва армия қўмондони сифатида бошқарганликларига далилдир. Қолаверса, Саъд разияллоҳу анҳу армия сафидаги солдатлардан эди. Бироқ, шифохона фақат аскарларга хос бўлмаган. Балки, у умумий бўлиб, Ибн Исҳоқ ривоятида келаганидек, барча мусулмонларга тегишли бўлган.

   Бухорий “Адабул Муфрод”да келтирганидек, Ибн Саъд мана бу Руфайдани Куъайба, деб атаган. Муҳими шуки, бу аёл давлат бошлиғининг буйруғи билан масжидда барпо этилган, битта чодирдан иборат давлат шифохонасининг мудираси эди. Ҳадиси шарифда унинг беморлардан ҳеч қандай ҳақ олмаганлигига ишора бор. Балки, у ўзини мусулмон фуқаролари, бева-бечоралари хизматига бахшида этган эди. Яъни, мусулмонлар унга даволаниш ҳаққини беришмас, балки уларнинг даволанишлари муқобилсиз эди. Ушбу бепул медицина хизмати фақат бева-бечора ва фақирларга хос бўлмаган.  Чунки, Саъд Бану Абдул Ашҳам қабиласининг саййиди бўлган, у фақир, бечоралардан эмасди. Шундай бўлса-да, у ҳам давони бепул олди, медицина хизматидан муқобилсиз фойдаланди. Шунинг учун давлат ўзининг бутун аҳолисини, бойини ҳам, камбағалини ҳам бепул тиббий хизмат билан таъминлаши вожиб.

– Бухорий ва Муслимда Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. Анас разияллоҳу анҳу айтадилар:

عن أنس بن مالك، قال: قدم أناس من عكل أو عرينة، فاجتووا المدينة «فأمرهم النبي صلى الله عليه وسلم، بلقاح، وأن يشربوا من أبوالها وألبانها

   “Укл ва Урайна қабиласидан бўлган кишилар келдилар ва улар Мадинада тургилари келмади. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни эмлашга ва туяни сутидан, бавли(сийдиги)дан ичишга буюрдилар. Бухорийда шу лафз билан келади. Муслимда эса, мана бундай лафзда келади:

  “Раусулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам уларга дедилар; “ Агар хоҳласангиз садақа қилинган туяларга бориб, уларни сутларидан ва бавлларидан ичинглар. Улар шундай қилишгач, барчалари соғайиб кетдилар”. “Мадинада тургилари келмади“- дегани, безовталик ёки қандайдир касаллик борглиги учун Мадинада туришни хуш кўришмади. Абу Убайд, Жавҳарий ва бошқалар бу сўзни шундай изоҳлайдилар: шаҳарда тургиси келмади, дейилади, қачонки у ерда неъматлар ичида бўлса ҳам, у ерда туришни ёқтирмаса. Хаттобий айтади; бу сўзнинг аслидан ошқозонни оғритадиган бир касаллик тушинилади. Яъни, Мадинанинг ҳавоси уларга мос келмаган. Улар Мадинага келиб касал бўлиб қолишган. Шунинг учун у ерда тургилари келмай қолган. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни даволайдиган, улар учун шифо бўладиган бир маконни хозирлашга эътибор қаратганлар. Бухорийдаги ҳадиснинг бошқа ривоятида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

  “ … натижада уларни Ҳаррага туширдилар”. Ҳарра Мадинанинг ташқарисида қора тошлар билан қопланган жой эди. Кошки, Мадинанинг еридан кўра уларнинг табиатига Ҳарранинг ери мосроқ келар, деган умидда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни ўша жойга чиқишларига буюрган эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга садақа қилинган туялрнинг сутларидан ичишга изн  берганлар. Ваҳоланки, бу туялар Байтул молнинг тасарруфидаги туялар эди. Бу эса, медицина, тиббий ёрдам ҳам мусулмонларнинг Байтул молдан маблағ ажратиладиган масолиҳ-манфаатларидан эканлигига далолат қилади

NO COMMENTS