بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШдаги оралиқ сайловлар миллиардерларни бойитувчи ўйиндир
АҚШда оралиқ сайловларда овоз бериш якунланди ва айрим штатларда ҳамон бу жараён давом этмоқда. Сайловчилар Демократлар конгрессдаги ҳар икки палатани ҳам сақлаб қоладими ёки назорат Республикачилар қўлига ўтадими, дея натижани интиқлик билан кутмоқдалар. Бир неча кун ичида вакиллар палатаси натижалари якунланади. Демократлар сенат назоратини жуда қисқа фарқ билан қўлга киритишди. Республикачиларнинг эса конгресснинг бир ёки ҳар икки палатасида осонлик билан кўпчилик ўринларни қўлга киритишлари кутилаётган эди. Аммо натижанинг бунчалик яқин қолганидан кўпчилик ҳайратда қолди.
Бироқ, бу сайловларда энг катта ютуқларни қўлга киритган кишилар миллиардерларнинг ўзлари бўлиб, улар ким ғалаба қозонишини аллақачон билишган. Унда асил ғалаба қозонганлар номзодлар ҳам, уларнинг партиялари ҳам, америкалик халқ ҳам эмас, балки номзодларга сайловолди ташвиқотларини олиб боришлари учун миллионлаб доллар берганлардир. Чунки сайловолди ташвиқоти харажатлари жуда қиммат. Мисол учун, Демократлар ва Республикачиларнинг Жоржия штатидаги сайловолди кампаниялари 262 миллион долларга етди. 2022 йилги конгресс сайлови кампанияларининг асосий донорлари қуйидагилар:
Жорж Сорос: Демократ Жон Феттерманга (Пенсильвания штатидан) сенатдаги номзодини қўллаб-қувватлаш учун 13 миллион доллар берди.
Питер Тиль: Огайо ва Аризона штатларидан Республикачи икки номзодга 15 миллион доллар берди.
Жефф Ясс: Республикачилардан Оклахома ва Шимолий Каролина штатларидан беллашаётган икки номзодга, шунингдек, Миннесота штатидан бир Демократ номзодга миллионлаб доллар билан ёрдам берди.
Дарҳақиқат, ушбу номзодларнинг ҳар бири натижаларда маълум бўлганидек сайловда ғолиб чиқди. Бундан ташқари, мағлуб номзодлар ҳам миллиардерлар томонидан қўллаб-қувватланишди. Эртага ҳар қандай номзод хоҳ ғолиб бўлсин, хоҳ мағлуб бўлсин, фарқсиз, бойларнинг ютуғига хизмат қилади.
Ака-ука Рональд Лаудер билан Леонард Лаудерлар ҳам миллионлаб доллар сарфлашди, аммо улар Нью-Йорк штати гебернатори лавозимига мухолафатчи номзодларни қўллаб-қувватлашди. Бугун мағлуб эртага ғолибга айланяпти. Чунки ҳар қандай номзод миллиардерларнинг пулисиз ҳеч бўлмаса сайловчилар унинг номини эшитадиган ва ўзи ҳам сайловолди кампанияси олиб борадиган ергача ҳам етиб боролмайди… Шунинг учун ҳам асл ғолиб келганлар миллиардерлардир. Чунки сайланажак номзодлар, ким бўлишларидан қатъий назар, албатта бир сиқим элита қўлидаги улкан миқдордаги бойликни муҳофаза қилишга ҳаракат қилиши шарт.
Баъзан, Жей Роберт Притцкер каби миллиардерларнинг ўзи ҳам сиёсат курашида бевосита қатнашяпти. Иллинойс штатининг машҳур бизнесмени ҳисобланган ва 3.6 миллиард доллар маблағга эга бўлган, оиласи «Hyatt Hotels Corporation» меҳмонхоналарига эгалик қиладиган бу Демократ бизнесмен айни штат гебернаторлигига 150 миллион доллар сарфлаб, қайта сайланган.
Трамп ҳам миллиардер ва ҳозир у 2024 йилги президентликка ҳаракат қиляпти. Бошқаларнинг акси ўлароқ, Трамп йирик халқчилликка эга. Аммо Трампнинг партияси унинг масаласида бўлинган, миллиардерлар ҳам худди шундай бўлинган.
Руперт Мёрдок: У «Уолл-стрит джорнэл», «Нью-Йорк Пост» ва «Fox-Newc» газеталарига эгалик қилади. Аввал Трампга ҳужум қилиб, уни аҳмоқ деб сўккан, сўнг уни қўллаб-қувватлаган. Яқинда у 2024 йилги президентликка Республикачилардан потенциал номзод сифатида пайдо бўлди ва ҳаммалари Трампни ҳақоратлашга ўтишди.
Оммавий ахборот воситалари Демократларнинг муқаддас устуни ҳисобланади, аммо улардан кўпчилиги миллиардерлар томонидан назорат қилинади. Масалан, мазкур Мёрдок ўзининг 21.7 миллиард долларлик бойлиги билан АҚШдаги 31-чи энг катта бой саналади. У шунингдек, AҚШ, Британия ва Австриядаги оммавий ахборот воситаларининг асосий қисми устидан ҳам назорат ўрнатган бўлиб, бу ҳам унинг нуфузини оширган.
Конгресс ҳам Американинг демократик назарияси устунларидан бири ҳисобланади. У президентнинг ваколатларини чеклаш учун яратилган қонун чиқарувчи орган. Чунки АҚШ конституциясининг бош асосчилари президентнинг қирол бўлишига йўл қўйишмайди. Бироқ, конгресс томонидан амалга ошириладиган назорат миллиардерларга ҳам фойда келтиради. Чунки қирол каби хатти-ҳаракат қилувчи президент улар учун муаммо туғдириши мумкин. Дарвоқе, молия бозорлари конгресснинг президентнинг партиясидан бошқа партия томонидан назорат қилинишини афзал кўради.
Дарҳақиқат, дунёнинг энг катта молия институти UBS АҚШдаги оралиқ сайловларнинг кутилаётган натижалари ҳақида бундай изоҳ берди: «Якуний натижа қандай бўлишидан қатъий назар, биз бўлинган ҳукумат бўлишини истаймиз, чунки бу турғунлик бўлиши имконини оширади ва қонунчилик ҳаракатларини чеклайди. Чунки одатда бозорлар учун шундай бўлгани яхши». Қисман «Goldman Sachs» банкига тегишли BTIG (Йирик Молия Хизматлари) компанияси ҳам шунга ўхшаш баёнот берди: «Биз асосий ҳолатимизни тамсил этувчи бўлинган ҳукумат сценарийсига ишонамиз. Чунки бу келажакда – 2011-2013 йилларда бўлинган ҳукуматда гувоҳ бўлганимиздек – молиявий жангга олиб келади».
Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан