Яҳуд вужуди ҳарбийси 22 ёшли мусулмонни ваҳшийларча отиб ташлади

325
0

Яҳуд вужуди ҳарбийси 22 ёшли мусулмонни ваҳшийларча отиб ташлади

 Хабар: Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жума куни яҳуд аскари Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрида фаластинлик ёш йигитни отиб ўлдирди.

 Ижтимоий тармоқларда отишма акс этган видеолавҳалар жойлаштирилган. Видеода фаоластинлик йигитни ҳибсга олмоқчи бўлган аскар тасвирланган. Аммо фаластинлик йигит аскарни ўзидан узоқлаштирганда, аскарнинг автомати тушиб кетган ва у тўппончасини олиб яқин масофадан отиб ташлаган.

 Бу йигит Наблус жанубидаги Осрин қишлоғида яшовчи 22 ёшли Ҳамди Мефле эканлиги аниқланган.

 WAFA ахборот агентлигининг хабар беришича, қатлни кузатаётган исроиллик босқинчи аскарлар ярадор йигитга маҳаллий аҳоли ва тез ёрдам машиналарига ёрдам беришига тўсқинлик қилган.

 Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Исроил” фуқаролик ишлари бўйича бош бошқармаси фуқаронинг оғир жароҳатлар туфайли вафот этганини маълум қилди.

 Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар сизларнинг устингизга ташланади”. Шунда бир киши ўша пайтда сонимиз кам бўлганидан шундай бўладими? – деб сўради. Пайғамбар: Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Лекин селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар. Аллоҳ душманларингиз қалбларидан сизлардан бўлган қўрқувни олиб қўяди, сизларнинг қалбларингизга эса, ваҳнни солиб қўяди, дедилар. Шунда бир киши эй Расулуллоҳ ваҳн нима? – деб сўраганди, у зот: Дунёни яхши кўриш, ўлимни ёмон кўриш”, деб жавоб бердилар. (Абу Довуд Савбондан ривоят қилган).

 Дарҳақиқат, бугунги кунда Ислом Уммати бир томондан еб тўймас очофат капиталистик тузум касофатидан моддий бойликлари талон-тарож қилинаётган бўлса, бошқа томондан дунёнинг барча ерида, шу жумладан, Фаластинда ҳам мусулмонлар таъқиб, зулм ва қатағонга дучор бўлиб, ўлдирилмоқда. Бу борада босқинчи яҳуд вужуди ҳаддидан ошиб, деярли ҳар куни, ҳар жума мусулмонларга қарши жигоят содир этиб, улар устидан кўнглига келган ишни қилмоқда. Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқаган бир видеода бир гуруҳ яҳуд вужуди ҳарбийлар 12 ёшли муслима қизни қўлга олиш жараёни акс этган эди. Унда Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган қавм вакиллари ожиза қизга нисбатан куч қўллаб, бўғиб, судрашганини кўриш мумкин. Яҳуд вужуди ва ҳарбиларининг бу қадар ҳаддан ошишларига улар содир этган жиноят учун жавоб бермасликларига аниқ ишонганлари сабаб бўлмоқда. Одатдагидек, 1,5 миллиарддан зиёд мусулмонлар, уларнинг қўғирчоқ ҳукуматлари, ишсизликдан казармаларда “чанг босиб ётган” ҳарбийлари кузатувчи бўлишдан бошқасига ярашмади.

 Фаластин масаласи фақат фаластинлик мусулмонлар ёки араб минтақаси масаласи эмас, балки Ислом масаласидир. Чунки, бу заминда мусулмонларнинг биринчи қибласи, зиёрат учун алоҳида сафар қилиб бориш мумкин бўлган уч масжиддан бири, Росулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва салламнинг Исро маскани бўлмиш Ақсо масжиди жойлашган бўлиб, бу заминни озод қилиш ер юзидаги барча мусулмонлар учун фарздир. Бироқ, Фаластинни озод қилиш норозилик изҳор қилиш, танқид ва фақат қоралаш билан амалга ошмайди, балки мусулмонлар армиясини сафарбар қилиш билан ҳал бўлади. Бу иш Халифалик давлатисиз амалга ошмайди. Шунда экан, биз мусулмонлар ҳимоячимиз ва қалқонимиз бўлган Халифалик давлатини қайта барпо этиш йўлида ҳаракат қилишимиз вожиб.

 Саҳиҳи Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here