Миср аҳли ўзларининг норозилик ҳаракатлари қаршисига режим томонидан қўйилган тўсиқларни қандай ошиб ўтишлари керак?

303
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср аҳли ўзларининг норозилик ҳаракатлари қаршисига режим томонидан қўйилган тўсиқларни қандай ошиб ўтишлари керак?

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср

вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Бир неча ҳафта олдин Сисий ва унинг режимини ағдариш учун кўчаларга чиқиш ва намойишлар ўтказиш чақириқлари янгради. Бу Сисийнинг 11 ноябрда ўтказган иқлим саммити билан бир пайтда юз берди. Кейин намойишлар бошланиб кетиши олди олиниб, қамоққа олиш кампанияси бошланди ва юзлаб инсон қамоққа ташланди. Сўнг мисрлик таниқли ютубчи Абдуллоҳ Шариф одамларни жумага ўтар кечаси намойишга чиқишга бевосита тарғиб қилди ва буни эртасига жумадан кейин режимнинг одамларни масжиддан намойишга чиқармасликка уриниши мумкинлигини олдини олиб шундай қилди. Бир вақтда, бунга режим ҳам реакция билдириб, қаҳвахона ва дўконларни ёпиш, жума куни таъмирлаш куни, деган баҳона билан жамоат транспортлари ҳаракатини тўхтатиш чораларини кўрди. Ҳатто, ҳукумат микроавтобус ҳайдовчиларини ишга чиқмасликлари учун кунлик маошлари ўрнига кўпроқ пул бериб алдади, деган гаплар ҳам тарқалди. Бу эса, табиийки, пойтахтдаги ҳаракат ва транспортни фалажлади. Шу орқали режим шаҳар майдонларига етиб борувчи одамлар сонини озайтириб олишни ҳамда уларни ўз назоратида ушлаб тура олишни таъминлаб олди. Ҳақиқатда, режим истагандек бўлди. Ҳатто полиция ушбу майдон ва бошқа майдонларни одамлардан холи, фақат полиция билан тўла кўринишда суратга ҳам олди. Ҳолбуки, у ерлар бир соатдаёқ тўлиб, йўловчилар ва сотувчилар билан гавжум бўлиб кетар эди… Бу албатта, режимнинг эҳтимолли намойиш ҳаракатидан қўрқаётганини кўрсатмоқда.

Намойишга чақириқлар натижаси самара бермаса-да, аммо муваффақиятсизликка ҳам учрамади. Балки муваффақиятсизликка учраганлар намойишга чақирувчилар бўлди. Чунки улар аввало демократияга содиқликларини ва Сисий билан режимини қўллаб-қувватловчи халқаро ҳамжамиятни олқишлашни илгари суришди. Ваҳоланки, Миср ва унинг аҳли бошдан кечираётган азоб-уқубатларнинг асосий сабабчилари ҳам шулар. Қолаверса, ушбу демократия тарафдорлари исломчилар фаолиятини чеклашди ва уларни чеклаш билан кўчага халқнинг ҳар бир қатламини олиб чиқамиз, халқаро ҳамжамиятнинг ҳам норозилигига учрамаймиз, деб ўйлашди. Бироқ, улар январ қўзғолони ва ундан кейинги ҳодисаларда ўз исботини топган воқеликдан бутунлай ғафлатда қилишди. Воқелик шуки, Мисрнинг мусулмон аҳли табиатан Ислом бошқарувини севади, ёлғиз Исломгина уларнинг халоскори эканига ишонади. Биз буни ўз кўзларимиз билан кўрдик, ҳодисаларни гувоҳи бўлдик, исломчилар чақирган намойишлар миллионларни ташкил қилиб, нақадар улкан ҳайбатли бўлганини, миллионлар намойишларида майдонда қадам босгани жой қолмаганини, илмонийлар чақирган намойишлар эса, атиги бир неча юзлар ва мингларни ташкил этганини, ҳар томондан ўлчаганда улар ўртасидаги фарқ улкан эканини кўрдик. Бунинг ортидан биз сайловда исломчиларни сайлаш учун борган одамлар сонининг илмонийларни сайлаш учун борган одамлар сонидан жуда кўплигига ҳам гувоҳ бўлдик. Чунки одамлар исломчиларнинг муваффақияти Ислом бошқарувини олиб келади, дея ишонганлар. Бундан кўриниб турибдики, Миср аҳлини ҳаракатлантирувчи нарса уларни Исломга бўлган муҳаббатлари ва ҳақиқатдан унинг бошқаруви соясида яшашга рағбатларидир. Кимда-ким Миср аҳлини Исломдан бошқа нарсага даъват қилса ва исломчиларни четлатса, даъвати ҳаргиз муваффақият қозонмайди. Миср аҳли бошдан кечираётган азоб-уқубатлар ва айниқса, сўнгги иқтисодий қарорлардан сўнг юртда гувоҳ бўлинаётган мисли кўрилмаган ғазаб олови чексиз… Шунинг учун ҳам бу режим ўтган йиллар мобайнида одамларга таҳдид қилиб, қалбларига қўрқув жойлаб келди… Бироқ, бу қўрқувни уларнинг қалбидан ҳеч ким чиқаролмаса-да, аммо Ислом албатта суғуриб ташлайди.

Бутун Миср аҳли режим ва унинг раҳбарининг муваффақиятсизлигини англаб, унга кечаю кундуз лаънат тошини отмоқдалар. Бироқ, бу намойишга чиқиш босқичи учун етарли эмас. Чунки намойиш босқичи учун аввало режим альтернативини аниқ-тиниқ кўриш керак бўлади, токи одамлар Сисийнинг замони яхши эди, демасинлар, худди бугун баъзилар Муборакнинг замони яхши эди, дейишаётгани каби. Шу боис, бугун одамларни намойишга чақирганлардан бирортаси ҳам ушбу қутулиш альтернативаси ҳақида гапирмади. Балки уларнинг ҳаммаси ҳарбийларни ҳокимиятдан узоқлаштириш ва демократия тўғрисида гап сотишдан нарига ўтишмади, гўё кризисга демократияни яхши татбиқ этилмагани ва ҳарбийларнинг зўравонлиги сабаб бўлгандек. Гўё бу ишлар Сисий ва унинг одамлари учун янгиликдек… Ахир, бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ бўлса. Чунки Американинг Миср бошқарувини ҳарбийлар қўлига топшириши 1953 йил июл инқилобида юз берган бўлиб, ўшандан буён ҳамон унинг малайлар бошқариб келмоқда. Америка мамлакатда уларга эрк бериб қўйган бўлиб, истаган қилмишларини содир этишади. Бор-йўқ ташвишлари Американинг манфаатларини сақлаб қолишдан иборат. Шу боис уларнинг зўравонлигига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги керак.

Ғазаб ва нафратнинг ёлғиз ўзи асло одамларни намойишга чиқишга ундов бўлолмайди ҳамда уларнинг жонларини олаётган ёки қамоққа ташлаётган режимнинг репрессив машинасини писанд қилмай, ҳар қандай тўсиқларини ошиб ўтишларига туртки бўлолмайди. Балки уларни намойишга чиқишга ундовчи нарса ўз аҳволларини тубдан ўзгартиришга бўлган қизиқишлари ва шундай ўзгартиришга қодир ҳақиқий альтернативани кўра олишларидир. Демак, намойиш ҳаракатини бошлашлари ва муваффақиятга эришишлари учун улар уч нарсага муҳтож бўлиб турибдилар: Биринчи: Аллоҳ Азза ва Жалла рози бўладиган ва уларни ҳам рози қиладиган альтернатива ҳазорий лойиҳага муҳтождирлар. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати-тузуми бўлмиш ушбу Ислом лойиҳасининг ўзи Мисрни, унинг аҳлини, бутун Умматни уйғотишга ва барча кризисларни ҳал этишга қодир. Иккинчи: Ушбу лойиҳани онгли равишда тушунувчи ва уни зудлик билан татбиқ ўрнига келтирувчи холис гуруҳга муҳтождирлар. Зотан, сиз Миср аҳлининг орангизда Ҳизб ут-Таҳрир фаолият қиляпти. Ушбу лойиҳани у сизга тақдим этиб, татбиқ ўрнига қўйиш учун биргаликда ҳаракат қилишга сизни чақиряпти. Учинчи: Миср армиясидаги холис кишиларнинг нусрат беришларига муҳтождирлар. Чунки ушбу онгли гуруҳга ҳазорий лойиҳани татбиқ қилишига ёрдам беришга шу холис ҳарбийлар қодир. Фақат мана шу нарса одамларни намойишга чиқишларига туртки бўлади ҳамда уларни режим қўйган тўсиқларни ва репрессия машиналарини ҳатлаб ўтишга ундайди.

Эй Кинона Мисри армиясидаги холис инсонлар!

Роббингизга қандай йўлиқа оласиз, ахир, бу ҳукмдорларнинг шармандалиги сизларга боғланиб қолган бўлса, ўзлари пайдо қилган ва ўзлари сабабчи бўлган муаммоларни ҳал қилолмасликда динингизни айблашаётган бўлса?! Роббингизга қандай йўлиқа оласиз, ахир, Исломни қайта татбиқ этишга ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилаётган холис инсонларга нусрат бермаётган бўлсангиз?! Сиз Миср ва унинг аҳлини хорлик, хўрлик эзаётганини, кофир Ғарбга гаров қилиб қўйилганини, бойлик ва ресурслари сариқ чақага сотилиб, талон-торож этилаётганини, ҳамма-ҳаммасини кўриб-билиб турибсиз. Уммат ўзгариш йўлида қўлидан келган барча нарсасини қурбон қилаётган бўлсаю, сиз унинг карвонидан орқада қолиб кетдингиз. Ахир, сиз Умматдаги қувват аҳлисиз, у ўз фарзандлари нонини сизга тўкиб сочмоқда, Миср ва унинг аҳли нусрат беришингиз учун сизга кўз тикиб, сизни ёрдамга чақирмоқда! Зеро, сиз тенгламани ечишга қодирсиз. Америка буни билгани учун ҳам сиз билан Мисрдаги аҳлингиз ўртасига тўсиқ қўймоқда. Бу режим сизни ўзига мойил қилиш ва ювошлатиш мақсадида сизга грантлар, мукофотлар, пуллар ва унвонларни тўкиб сочмоқда. Бироқ, биз сиздек буюк фотиҳлар авлоди орасида яхшилик кўплигини билганимиз учун бу яхшиликни сизлардан қидириб, бўйнингиздаги режимга тобелик кишанини узишга ҳамда Исломни қайта татбиқ қилиш учун фаолият қилаётганларга нусрат-ёрдам бериш учун Аллоҳга маҳкам боғланишга чақиряпмиз. Шояд, Аллоҳ Азза ва Жалла ушбу нусратни сизга насиб айлаб, Халифалик давлати барпо бўлса. Зеро, Халифалик давлати Ғарбга тобелик замонига якун ясаб, Ғарбни ўзининг инига – агар ини қолган бўлса – қувиб солади ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Исломни қайта куч-қудратга тўлдиради.

Аллоҳим, бизга ушбу давлатни тезроқ насиб эт, Мисрни унинг марказига, қўшинларини унинг ансорларига айлантир, Аллоҳумма омин.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here