Тунис ҳукмдорларининг бир томондан муваффақиятсизликлари, яна бир томондан ялинишлари тинмаяпти

50
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис ҳукмдорларининг бир томондан муваффақиятсизликлари, яна бир томондан ялинишлари тинмаяпти

Тунис президенти Қайс Саид 2022 йил 4 ноябр жума куни Қартож қароргоҳида Араб давлатлари Валюта Фонди директорлар кенгаши раиси Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Ҳамидийни кутиб олди. Марказий Банк директори Марвон Аббосий иштирокидаги ушбу учрашувда Ҳамидий нутқ сўзлаб, айни учрашувнинг «умумий ўзгаришларнинг даракчиси эканини, бу ўзгаришлар иқтисодий дастур қабул қилиш ва шу асосда Халқаро Валюта Фонди билан мувофиқлашиш нуқтаи назаридан бўлаётгани»ни таъкидлади.

Шу куннинг ўзида Ҳамидий Қасабадаги ҳукумат қароргоҳида бош вазира Нажло Буден Рамазон томонидан ҳам кутиб олинди. Учрашув Тунис билан Араб давлатлари Валюта Фонди ўртасида қиймати 74 миллион долларда «оддий кредит» битим имзоланиши ортидан бўлиб ўтди.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидаги пунктларга тўхталиб ўтди:

  • Олинаётган бу кредитлар давлатни кишанлаб, юрт ва фуқарони қашшоқлаштирмоқда ҳамда юрт қарорини хорижга гаров қилиб бермоқда. Чунки қарз олиш Тунис давлатининг биринчи навбатдаги расмий иқтисодий танлови бўлган ва ҳамон шундай бўлиб қолмоқда. Қўзғолондан сўнг, қарз олиш мутаносиблик, миқдор ва сифат жиҳатидан ортди ва 2011 йил билан 2022 йил ўртасида унинг ҳажми 115 миллиард долларга етди ва бу юртдаги ялпи ички маҳсулотнинг 80 фоизига тенг демакдир.
  • Ҳамидийнинг нутқи чирик Араб давлатлари режимлари тилидан айтилган соф капиталистлик нутқдир. Бу режимларнинг барчаси ажнабий доиралар ва юртимизни талон-торож этаётган мустамлакачи давлатлар мантиқига ҳануз амал қилиб келмоқда. Шубҳасиз, бу юрт бойликларини хусусийлаштириш, талон-торож қилиш ва Умматни ушбу бойликлардаги ҳаққини қайтариб олишга йўл қўймаслик мантиқидир.
  • Президент қайс бошқаруви ялиниш сиёсатини қўллаб, шунга умид боғлаётган экан, бу нарса Туниснинг ҳаргиз бирор кризисини ҳал қилмайди! Бундай хорлик сиёсати оқибатида юртимиз бошига тушаётган улкан зиён барчага ойдек маълум бўлиб қолган».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

Тунис ва бошқа мусулмон юртларидаги иқтисодий муаммолар ечимига Исломдаги иқтисод низомини татбиқ этиш билан эришилади. Бунинг учун Аллоҳ ҳалол қилган тижорат ва пул закоти, рикоз, хирож, ушр, фай ва ўлжаларни, шунингдек, нефть, газ, фойдали қазилмалар ва бошқа жамоат бойликларини давлат ресурсларига айлантириш ҳамда уларни шариат белгилаган томонларга сарфлаш лозим.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here