Суриядаги ғарбпараст коалиция Оли Сауд режими позициясига юксак баҳо берди

187
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суриядаги ғарбпараст коалиция Оли Сауд режими позициясига юксак баҳо берди

Ўзининг матбуот баёнотида ғарбпараст илмоний коалиция Саудия режимининг Суриядаги 2254-сонли резолюцияга мувофиқ сиёсий ечимга эришишга оид позициясини юксак баҳолади. Саудия ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон Жазоирда бўлиб ўтган Араб давлатлари Лигаси саммитидаги нутқида ўз мамлакати Сурияда сиёсий ечимга эришиш учун барча араб ва халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Роя:

Оли Сауд режими Суриядаги айрим жангчи гуруҳлар етакчиларини сотиб олиш ҳамда уларнинг Дамашққа кириб, қонхўр режимни ағдаришларига йўл қўймаслик орқали Шом қўзғолонига қарши ўзининг жирканч вазифасини бажарди. Ҳозирда у қўзғолонга якун ясашга ҳаракат қилаётган давлатларни қўллаб-қувватлаш вазифаси билан машғул. Араб давлатлари режимларининг ҳаммаси Асад режимининг ағдарилишидан хавотирланишарди, чунки бунинг оқибати ўзларига ҳам келар эди. мана шундан хавфсирашгани учун ҳам уларнинг ҳар бири ўзининг барча имкониятини қўзғолонни йўқ қилиш ва Шом тоғутини мустаҳкамлаш учун сарфлашди. Агар қарорлари ўзларининг қўлида бўлганда эди, қонхўр режим билан муносабатларни эрта қачон қайта тиклашган бўларди. Бироқ хўжайинлари ушбу қўзғолоннинг минтақа ва дунёга бўлган хатари ҳали ҳам мавжуд, деб ҳисоблашяпти. Чунки Шом қўзғолони ва унинг чўғи ҳамон қўзғолончи холис фарзандлар юракларида ёниб турибди. Аммо улар айни вақтда қўзғолоннинг ўзгармас мақсадларига қаттиқ амал қилишлари ҳамда сабр қилиб, қўзғолон бошлашларига сабаб бўлган ушбу мақсадлар устида собит турмоқлари зарур. Чунки қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халқ ҳануз тоғут билан ярашиш ва унинг чангали остига киришни хоҳламай келмоқда. Қўзғолон аҳли ва қўллаб-қувватловчи халқдаги ушбу қарорни сиёсий ечимга эришишга ҳаракат қилаётган давлатлар нафақат жуда муҳим-хавфли, деб билишяпти, балки қўзғолон ишини ёпиш учун якуний режаларни амалга ошириш олдидаги катта тўсиқ эканини англашяпти.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here