Эрдоган даромад топиш учун Туркиянинг яҳудий вужуди билан алоқаларини давом эттириш ниятида!

64
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган даромад топиш учун Туркиянинг яҳудий вужуди билан алоқаларини давом эттириш ниятида!

Турк-Пресс Анадолу агентлиги (ҳижрий 1444 йил 9 собиуссоний, милодий 2022 йил 3 ноябр пайшанба куни) тарқатган хабарда бундай дейилади:

«Президент Ражаб Тоййиб Эрдоган ўз юртининг «Исроил» билан муносабатлари, сайлов натижаларининг қандай бўлишидан қатъий назар, барқарор асосда, сезгирлик ва умумий манфаатларни ўзаро ҳурмат қилиш асосида давом этишини истайди.

Чоршанба куни телевидениега берган баёноти чоғида Эрдоган «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш ҳаракатига изоҳ берар экан, Туркия бу йўлни ўзаро алоқалар орқали давом эттириб, барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш умидида эканини таъкидлади.

У «Қадриятлар ҳурмат қилинар экан, ўзаро манфаатли дипломатия, нафақат Туркия ва (Исроил)га, балки, бутун минтақага фойда келтиради», дея қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия билан «Исроил» ўтган йилнинг 17 августида ўзаро муносабатларни нормаллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида дипломатик муносабатларни элчилар даражасига кўтаришга қарор қилганлар».

Роя:

Эрдоганнинг бу баёноти Нетаньяху раҳбарлигидаги яҳудий вужудидаги «ўта ўнг», дейилаётган партиянинг Кнессетдан 65 ўринни эгаллаш билан ғалаба қозониши ортидан янгради. Бошқача ибора билан айтганда, Эрдоганнинг ўлчови фақат даромад ва зиёндан иборатдир. Шаръий аҳкомларни эса эътиборга олмайди. Ҳолбуки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонлар ишларини шаръий аҳкомлар асосида ўлчашга буюрган. Шунингдек, Эрдоганнинг бу баёноти бугун у – биз учун Исломни барпо қилади ва Фаластинимизни озод этади, дея ундан умид қилаётган содда мусулмонларнинг туйғуларидан фойдаланаётган бир пайтда янграмоқда. Бироқ, Эрдоган ушбу муборак заминни босиб олган ва ҳар куни мусулмонлар дахлсизлигини поймол этиб, уларнинг фарзандларини ўлдиришда, ерларини мусодара қилишда ва Ақсо масжидларини оёқ ости қилишда давом этаётган бир вужуд билан муносабатларини сақлаб қолиш орқали қатор хиёнатларини тўхтатмай давом эттирмоқда.

Роя газетасининг 2022 йил 9 ноябр чоршанба кунги 416-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here