Рим папаси Фрэнсис Баҳрайнда қироллардек кутиб олинди

74
0

Рим папаси Фрэнсис Баҳрайнда қироллардек кутиб олинди

Рим папаси Фрэнсис Баҳрайн қироли Ҳамад Бин Исо Ал Халифанинг таклифига биноан “Одамларнинг тинч-тотув яшаши учун Шарқ ва Ғарб” мавзуси остида ўтказиладиган “Динлараро диалог” форумига иштирок этиш мақсадида Баҳрайнга келди. Сахир аэропортига қўнган Рим папаси расмий маросимлар билан қироллар каби кутиб олинди.

Маросимда Баҳрайн қироли Ҳамад Бин Исо Ал Халифа Рим папаси Фрэнсиснинг Баҳрайнга ташрифидан мамнунлигини билдириб, бу ташриф Форс кўрфази ва араб минтақасида катта маънавий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Унга кўра Фрэнсиснинг ушбу ташрифи Баҳрайнда ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва турли дин вакиллари тинч-тотув бирга яшашининг энг яхши исботидир.

Айни пайтда, дунёнинг турли давлатларидан 200га яқин диний етакчилар иштирок этган “Динлараро диалог” форумида иштирок этиш учун Мисрдаги Ал-Азҳар институтининг шайхи Аҳмад Тоййиб ҳам ҳозиру-нозир бўлди. Бу ҳақида Азҳар институти маълум қилди.

Изоҳ: Динлараро диалог – бу дўстона муносабат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик лафзлари билан ниқобланган сиёсий ҳаракатдир. Бу ҳаракат Ислом динини бошқа бузуқ динлар билан яқинлаштириш, қориштириб юбориш ва натижада Исломни бузиш ва ўзгартириш мақсадида амалга оширилмоқда.

 Ғарбга кўра, динлараро диалог остида дўстона муносабат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик терминлари “динлар ва цивилизациялар ўртасидаги тенглик, бир диннинг бошқа бир диндан ва бир цивилизациянинг бошқа бир цивилизациядан устун кўрмаслик” маъносини ифодалайди. Шунингдек динлараро диалог бу “бошқа ақидаларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш, уларни ҳурмат қилиш, рози бўлиш ва маъқуллаш ҳамда уларга нисбатан бағрикенглик қилиш ва қарши ҳукм чиқармаслик, аксинча ҳеч бир чеклов ёки шарт қўймай улардаги нарсани тушунишга ҳаракат қилиш ва уларга нисбатан куфр деган сўзни қўлламаслик” маъносини англатади.

 Улар даъво қилаётган ўзаро тинч-тотув яшаш, бағрикенглик, буларнинг ҳаммаси мусулмонларнинг устидан кулишдир. Ғарбнинг ўзида мусулмонларга нисбатан дўстона муносабат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни кўриш мумкинми? Масжидларнинг назорат остига олиниши, имомларга тазйиқ ўтказилиши, масжидлар деворларида ирқчи ёзувларнинг пайдо бўлиши, мусулмонларнинг доим хатар остида яшаши, кўчаларда Қуръони Каримнинг ошкоро ёқилиши, ҳижобли аёлларнинг ҳижобларига ҳужум қилиниши, мусулмон оилаларнинг таҳдидаларга учраши, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺни ҳақоратлаб, карикатура қилиниши ва карикатурачига давлат томонидан мукофотлар берилиши ва ҳоказо, буларни бағрикенглик, дўстона муносабат ва ҳамжиҳатлик деб бўладими?

 Кўриниб турибдики, динлараро диалог тушунчасидан кўзланган мақсад мусулмонларни ўз динларидан буриб, адаштиришдир. Чунки бундан Исломнининг сиёсийлигидан ажратиб, насронийлик ва яҳудийлик дини каби коҳинлик динига айлантириш кўзда тутилган. Бу билан Ғарб мусулмонларнинг Ислом ақидасидан бошқа ақидаларга иқрор бўлишларини, динни ёйиш учун Жиҳод ҳукмидан воз кечишларини истайди.

 Мусулмон инсон Исломдан бошқа ақидаларнинг сохталиги ва ботиллигини била туриб, қандай қилиб қабул қилиши мумкин? Ваҳолангки насронийларнинг “Исо Аллоҳнинг ўғли”, деган даъвосини ёки яҳудийларнинг “Узайр Аллоҳнинг ўғли” даъвосини маъқуллаш очиқ куфр бўлиб, Мусулмон кишининг диндан чиқишига сабаб бўлади. Шундай экан, Мусулмонлар куфрнинг бу найрангларидан огоҳ бўлишлари лозим. Яъни бундай чалғитишларга алданмай, Умматни уйғотиш ва воқеликни ўзгартириш лойиҳалари устида ишлашлари лозим. Бу эса барча Исломий ўлкаларни битта давлат ва битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлати лойиҳасидир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here