بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жазоир декларациясидан мақсад АҚШнинг икки давлат лойиҳасини жонлантиришдир!
Доктор Мусъаб Абу Арқуб
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими аъзоси
Фаластин фракциялари 2022 йил 13 октябр пайшанба куни Жазоирда ярашув шартномасини имзоладилар. Шартномада бир йил ичида парламент ва президентлик сайловларини ўтказиш мажбурияти айтилган. Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, уларни бир жойда тўплаган ва икки кун давом этган учрашувларда Ҳамас ва Фатҳ ҳаракатлари дохил 14 фракция қатнашиб, делегация раислари телевидение камералари олдида Жазоир декларацияси ҳужжатига илк ҳарфлар билан имзо чекканлар.
Ушбу учрашувга Фаластин маъмурияти ва айни фракцияларни чақирган Жазоир режими мустамлакачи Ғарбга малай бўлган араб расмий сиёсий тизимининг бир бўлагидир. У ҳам ўзига топширилган мустамлакачилик режаларини бажариш билан шуғулланмоқда. Шунинг учун мустамлакачиларнинг, асосан АҚШнинг минтақа учун қарашларидан четга чиқмайдиган ушбу Жазоир ҳужжатидан мақсад, Фаластин Озодлик Ташкилоти билан маъмуриятини жонлантиришдан ҳамда икки давлат ечими орқали муборак заминнинг аксар қисмидан воз кечишни қайта таъкидлашдан иборат. Буни рўёбга чиқаришда эса Фаластин маъмурияти фаол восита ҳисобланади. Фракцияларни тўплаш ҳам айни лойиҳа доирасида бўлиб, Жазоир режими ҳам бошқа ғарбпараст малай режимлар билан биргаликда шу доира зимнида ҳаракат қилмоқда.
Бу режимлар ушбу Америка қарашлари бўйича нафас оладиган режим бўлиб, уларнинг хатти-ҳаракати, ташаббуслари, баёнотлари, учрашув ва мулоқотлари шу қарашларга асосланган. Чунки Америка Яқин Шарққа бойликлар кони ва ўзининг юртларимизда жойлашишини мустаҳкамловчи ҳарбий базаси, деб қарайди. У ўзининг Россияга қарши курашида ва минтақадаги барча қайноқ масалаларни совутиб олиб, Хитойга таҳдид қилишда мана шу малайларини битта батальонда бир сафга бирлаштиришга уриняпти… Шу орқали ушбу улкан бойликлар конини у ер, бу ерда бўлаётган айрим низолардан таъсирланмаган ҳолда истаган вақтда талон-торож этиши учун тайёр туришини истаяпти.
Америка Ливан билан яҳудий вужудини бир орага келтириб, уларни ўзаро денгиз чегараларини демаркация қилишга қаратилган сиёсий шартномага ундади ва бу шартномани айни вужудни тан олиш ва у билан муносабатларни нормаллаштириш даражасидан ҳам кўтариб, иқтисодий шериклик даражасигача олиб чиқди. Бу малай режимлар ўртасидаги – асосан сохта уюштирилган – кўплаб муаммоларни, масалан, Қатар билан Миср ўртасидаги ва Саудия билан Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги муаммоларни ҳал қилди… Ҳусийлар билан Саудия ўртасида «тинчлик», деган нарсани пайдо қилди. Шунингдек, Американинг буйруғи асосида Туркия билан яҳудийлар ўртасида элчилар айирбошланди.
Америка айни минтақани совутмоқчи. Ярашув, деган нарса орқали муборак замин масаласини музлатиш ҳам шу нуқтаи назардан кетяпти. Бу шунингдек, анави Озодлик Ташкилоти ролини қайта жонлантириб, парламент ва президентлик сайловлари ўтказиш орқали бўлаётган экан, бу сохта хатти-ҳаракатларнинг барчаси Американинг икки давлат ечимини жонлантиришдан бошқа нарсага хизмат қилмайди. Фаластин маъмурияти ушбу лойиҳа ўзининг сиёсий истиқболи эканини таъкидлаб, унга ошкора амал қиляпти. У босқинчи яҳудий вужудини тан олиб, ўзининг бирдан-бир қараши шу вужуд билан ёнма-ён тотув яшаш эканини изҳор қиляпти. Фракциялардан эса, айни лойиҳанинг бандлари орқали давлатлараро резолюцияларга рози бўлишни талаб қиляпти… Режимнинг мана шу қилмишларининг барчаси икки давлат ечимига рози бўлиш ва яҳудий вужудини тан олишни англатади.
Фаластин маъмурияти юртни озод этувчи фронт бўлишни истамайди, балки Американинг икки давлат лойиҳасига хизмат қилишга қатъий қарор қилган. Кимда-ким бу маъмуриятда иштирок этишни истаса, ўз принципларидан воз кечиши ва у билан бирга Америка режасини бажаришга киришиши керак. Америка режаси эса, яҳудийлар босқинчилигини мустаҳкамлаш ва уларга муборак заминнинг катта қисмини беришдан иборат. Ярашув дея аталган нарсанинг хатари ҳам мана шу ерда! Воқеда бу нарса фракцияларнинг сиёсий иштироки ва парламентдаги ўринларни талашишида гавдаланмоқда.
Парламентдаги ўринларни талашиш Американинг Ироқ ва Ливандаги услуби. Чунки Америка у ерларда сиёсий режим моделини ясаб, ундан Фаластинга нусха кўчиришни, шу орқали бўлинган ва парчаланган юртни яна бўлиб парчалашни ҳамда ҳар бир тоифа учун алоҳида ажратилган заиф, мўрт, тобе, чириган давлатча пайдо қилишни истаяпти. Мана шундай тоифачилик асосида парламентдаги ўринларни талашишнинг оқибати ўлароқ, Фаластин Америка лойиҳасига хизмат қилувчи гуруҳ ва фракциялар ўртасида бўлишиб олинадиган ўлжага айланди. Иш қашшоқлик ва кенг тарқалган коррупция даражасига етгани учун ҳам Ироқ ва Ливан халқлари Американинг қўғирчоғи бўлган бузуқ синфга қарши қўзғалишни бошлади. Зеро, ушбу қўғирчоқ синф юртни АҚШ мустамлакасига асир қилиб келмоқда.
Америка Ливан ва Ироқдаги бу ўрин талашувчилардан нусха кўчириб, Фаластинда ҳам фракциялараро «ярашув», деб аталган ўрин талашишни пайдо қилмоқчи. Жазоир учрашувлари натижаси ҳам айни шу шаблонда бўлди. Америка шу шаблон асосида Фаластинни ўрин талашувчилар ўртасида парчалаб, фракцияларни суверенитети фақат қоғозда бўлган маъмуриятнинг вазирликларини, лавозимларини ва ваколатларини бўлишиб олиш билан банд қилиб қўймоқда. Токи, фракциялар Фаластин масаласи, деганда ҳокимият дастурхонидаги тортдан бошқа нарсани тушунишмасин ҳамда уни бўлишиб олиш учун бир-бирлари билан уришиб-ярашишдан бошқа нарсани билишмасин! Зеро, Фаластин маъмуриятида Озодлик Ташкилотига қарашли партия ва фракциялар ўртасида тақсимланувчи секторлар, аппаратлар ва тижорий монополиялар мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас.
Парламентдаги ўринлар учун курашаётган бу фракциялар гарчи ярашув, деган нарсани ниқоб қилиб олишган бўлсалар-да, аслида, ушбу муборак тупроқни Америка лойиҳасидан манфаатдор ва уни бажариш вазифасини зиммасига олган бир ҳовуч тўдалар тақсимлаб оладиган экинзорга айлантиришяпти.
Мана, сизга Фаластин маъмурияти. У ҳар бир қадамида Америка лойиҳасига хизмат қилиб, зулмату ҳалокатга эргашмоқда…
﴿وَلاَ تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ﴾
«Зулм йўлини тутган кимсаларга эргашманглар, акс ҳолда, сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Демак, муаммо аниқ: Модомики, золимларга эргашган кимса ҳаргиз нусрат қучмас экан ва ботил устига қурилган нарса ҳам ботил бўлар экан, демак, Америкага, унинг малайларига ва лойиҳаларига эргашган кимсанинг ҳоли нима кечади?! Албатта, у асло нусратга эришмайди, билъакс, Америка қўлида муте бўлиб, Фаластин масаласини йўқ қилиш уринишига ёрдам беради.
Бироқ Фаластин масаласи бу кимсаларнинг барчасидан улуғлигича қолади. Чунки у Ислом ва муборак замин масаласидир. Шунингдек, кўзлари ушбу заминнинг озод этилишига ва Ислом байроғининг Росулуллоҳ A Исро маскани узра ҳилпирашига интизор бўлиб турган улуғ Уммат масаласидир. У АҚШдан ҳам, унинг малайларидан ҳам, фракциялар ва тоифалардаги одамларидан ҳам, Фаластин маъмуриятидан ҳам, бу каби ҳар бир разил-паст кимсалардан ҳам мутлақо-мутлақо буюкдир.
Америка ўзининг икки давлат лойиҳаси билан ушбу масалани ҳаргиз йўқ қилолмайди ва музлатолмайди. Чунки муқаррар ва туб ечим бугун Фаластинни – худди Ислом Уммати илгари салибчилардан озод этгани каби – яҳудийлардан озод этиш ечимидир. Зеро, Умматга нусрат ваъда қилинган бўлиб, у юртларимиздан Ғарб мустамлакачилиги, унинг лойиҳалари ва малайларини қўпориб ташлашга ва Ақсо Масжиди узра Уқоб байроғини тикишга қодир бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик сари шахдам қадамлар ташламоқда. Бу Аллоҳга қийин эмас.
Роя газетасининг 2022 йил 19 октябр чоршанба кунги 413-сонидан