Америка ваъда қилган янги Ироқ

306
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ваъда қилган янги Ироқ

2022 йил 28-29 сентябр чоршанба-пайшанба кунлари мухолиф курд партияларига қарашли қароргоҳлар Эрон томонидан нишонга олиниб, Ирбил ва Сулаймония вилоятлари баллистик ракеталар ва учувчисиз бошқариладиган самолётлар ёрдамида қаттиқ бомбардимон қилинди. Бу Даҳук шимолида жойлашган ва турк режимига қарши бўлган Курдистон Ишчилар партияси қароргоҳларининг Туркия самолётлари томонидан бомбардимон қилиниши билан бир пайтда амалга оширилди.

Чоршанба куни Боғдод марказидаги мустаҳкам Яшил зона атрофи ҳам зарбаларга учради, унда миномётдан отилган уч снаряд портлади. Улардан биттаси Ироқ парламенти яқинига келиб тушди. Ўша пайтда парламент кенгаши раисининг истеъфодаги биринчи ўринбосари Садирчилар ҳаракатидан Ҳоким Замилийнинг ўрнига янги ўринбосар тайинлаш йиғини бўлиб ўтаётган эди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Шунча тартибсизликлар бўлаётган бир пайтда, биз сиёсий ахлатга айланган блокларнинг парламент йиғинини ўтказиб, ҳукумат тузишга ғоят ўчлик билан ҳаракат қилишаётганини, бўлаётган ҳодисалар эса, парволарига ҳам келмаётганини гувоҳи бўляпмиз, гўё бу бомбардимонлар ўз юртларида эмас денгизнинг нариги томонида содир бўлаётгандек! Улар на юртга қайғуришяпти, на унинг аҳлига. Эътибор ва ташвишлари фақатгина ҳукумат тузиш ва вазирлик ўринларини бўлишиб олиш ва шу орқали юртни талон-торож этишдир. Aйниқса, 21 сентябр куни Ироқ расмий ахборот агентликларига Ироқ Марказий банки директори ўринбосари Аммор Халаф юртда 80 миллиард доллардан ошган ва йил охирида 90 миллиард долларга етиши кутилаётган ажнабий валюта захираларидаги профицит тўғрисида эълон чиқарганидан кейин ҳамда Банк олтин захиралари 30 тоннадан ошиб, жами 131 тоннага етгани маълум қилганидан сўнг ҳаммасининг оғзидан сўлаклари оқмоқда.

Булардан узоқу яқиндаги кишига яна бир бор шу нарса исботландики, демак, бу сиёсий элита Ироқ халқи қонини сариқ чақага олмайди. Америка 2003 йил юртни босиб олган пайтда пайдо қилиб, то бугунгача айни шу элитани ушлаб келмоқда ва унга янги Ироқ ваъда қиляпти. Ҳа, у тўғри айтди, биз янги Ироқни кўриб турибмиз… Чор атрофи бошбошдоқликка ботган, жиноятчилик ва гиёҳвандлик кенг тарқалган, ўғрилардан тортиб қароқчиларгача жиловсиз изғиб юришибди. Қўлидан бузғунчиликдан бошқа нарса келмайдиган босқинчидан бундан бошқа нарса кутиш мумкинми, нажасга ўтирган кимсадан хушбўй ҳид умид қилиш мумкинми?!

Роя газетасининг 2022 йил 12 октябр чоршанба кунги 412-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here