Матбуот баёноти
Қонхўр Башар Асадни зиёратига борган Ҳамас делегациясига:
«Огоҳ бўлинг, фитна кўпайган пайтда иймон Шомда бўлади»
Барчамиз Ҳамас ва Фаластин фракциялари делегациясининг Халил Ҳайя раислигида Сурияга биринчи марта расмий ташриф билан борганини қаттиқ қайғу билан кузатдик. Бундан аввал 15 сентябрда Ҳамас ҳаракати малай Баасчи режим билан 2012 йилдан бери узилиб келган муносабатларни қайта тиклаши ва қонхўр режим қўйнига киришини эълон қилган эди. Ваҳоланки, ўшанда Ҳамаснинг сиёсий бўлими раиси Исмоил Ҳанийя алоқалар узилиши сабабини оқлаб, «Биз ўз халқини ўлдираётган режим томонида турмаймиз. Ким биз билан ҳақ томонида бўлса, биз у билан ботил томонида бўлмаймиз», деган эди.
Ҳанийя бу баёнотини тоғут Башар режимининг жиноят йўлини бошлаган пайтда берган эди. У пайтда Сурия аҳлидан бир миллиондан зиёди ҳали қирғин қилинмаганди… Башарнинг қамоқларида унинг итлари минглаб муслималарни ҳали зўрламаганди… Ҳали минглаб порохли бомбалар ёғдирилмаган, Суриянинг шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилмаган эди. Қийноқлар остида ўлдирилган минглаб инсонларнинг суратлари режимга қарашли «Қайсар» лақабли аскар томонидан ҳали сизиб чиқмаган эди. Бундан бошқа фақат Аллоҳ, Росули ва мўминларга қаттиқ душман бўлган йиртқич инсонларгина қиладиган жиноятлар хабарлари ҳам ҳали сизиб чиқмаган эди. Зотан, бу каби даҳшатли жиноятлар ҳалигача давом этмоқда.
Нима ўзгардики, Ҳамас ҳаракати ўз позициясини ўзгартирди? – деган табиий савол пайдо бўлмоқда. Унга исломий ҳаракат, деган сифатда савол берамиз: Бизнинг ор-номусларимизни поймол қилган, қонларимизни тўккан, уй-жойларимизни вайрон қилиб, ўз тупроғимиздан қувиб чиқарган бу жиноятчи режимга нисбатан шаръий ҳукм қандай?!
Биз сиз Ҳамасдагиларни бундай қилади, деб ҳеч ўйламагандик. Бас, биз сизга қилмишингиздан қаттиқ аламланган ҳолда мурожаат қиляпмиз: Айтингчи, Ислом биродарлиги шуми?! Шуми мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи?! Ахир, Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилган бўлсалар:
«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва уни (душманга) топшириб қўймайди». (Бухорий ривояти). Термизий ривоятида саҳиҳ санад билан бундай келган:
«المُسْلِمُ أَخُو المُسْلِمِ، لَا يَخُونُهُ وَلَا يَكْذِبُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, унга ёлғон гапирмайди ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Хўш, сизлар қилган иш Шом аҳлини ёрдамсиз қолдириш эмасми?!
Билмадик, қонхўр Башар билан қўл бериб кўришишга қандай қилиб кўнглингиз тортди, зотан, у ҳалигача Шом аҳлини қонини ичаётган бўлса, Исломингиз сизга буюрган иш шуми?!
Эй биродарлар! Ислом душманлари ўзларининг мусулмонларга қарши сиёсатлари ижроси сифатида, бу тоғутни минтақага қайта қориштиришга ҳаракат қилишмоқда. Сиз бўлсангиз шу қилмишингиз билан айни жиноятга шерик бўляпсиз, ҳатто гўё уни айни жиноятларини қўллаб-қувватлаётгандексиз! Бас, Роббингиз олдида нима дейсиз?!
Эй биродарлар! Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи жамоага ярашадиган иш Аллоҳ, Росули ва мусулмонларга нусрат-ёрдам бериш ҳамда Аллоҳ ва Росули ﷺнинг душманларидан узоқ туришдир. Аллоҳнинг дахлсиз нарсалари топталаётган, шунингдек, тоғут Башар Аллоҳнинг дахлсиз нарсаларидан ҳеч бирини қолдирмай барчасини топтаётган пайтда, Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи жамоага муносиб иш Аллоҳ учун ғазабланишдир. Шундай экан, нега сиз булардан Аллоҳ Таоло учун ғазабланмайсиз?!
Эй биродарлар! Ҳалокатингиз шундаки, сиз ўзингизни малай ҳукмдорларга гаровга қўйдингиз, оқибатда сиёсий қарорларингиз Қатар ва Эроннинг истагига боғлиқ бўлиб қолди. Чунки бу иккиси сизни ўзларининг нопок пуллари билан алдаб, хўжайинлари билан биргаликда сизнинг позициянгизни сотиб олишяпти. Шунинг учун ҳам, Исломни ҳақ-рост ифода этолмаяпсиз, Ислом буюрган позицияни эгаллаш учун ҳақиқий истакка эга бўлолмаяпсиз. Сизлар бу муборак Фаластин заминини фақат Ислом Уммати ва армиялари Халифаликни барпо этиш ва такбирлар билан Байтул Мақдисга бостириб кириш билангина озод этишини яхши биласиз. Шундай экан, бундан сизни нима тўсяпти, малай ҳукмдорлар қўйнига кирганингиз ва уларнинг нопок пулларига учганингиз эмасми?!
Эй биродарлар! Шом юртлари битта – Байтул Мақдис ва унинг атрофи, душманимиз битта – яҳудий вужуди ва Ислом душманларининг сиёсатларини бажараётган жинояткор малай ҳукмдордир. Сизга фарз бўлган нарса – Аллоҳга, Росули ﷺга ва мусулмонларга душманлик қилаётганларга душманлик қилишдир.
Эй биродарлар! Биз сизга яхшиликни раво кўрамиз, шунинг учун ҳам Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқишни, гуноҳларингизни кечириши учун Унга холис тавба қилишни насиҳат қиламиз. Шунинг билингки, Аллоҳнинг нусратига Унинг мустаҳкам арқонини тутмагунча асло етиб бўлмайди. Шунинг учун шаръий ҳукмга риоя қилинг, у сизга анави малай ҳукмдорлардан ҳам, уларнинг Умматингизга қарши жиноятларидан ҳам қўлни ювиб, қўлтиққа уришни буюрмоқда. Улардан воз кечинг, акс ҳолда улар сиздан воз кечишади. Биз сизга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини тадаббур қилишга чақирамиз:
﴿وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَنْدَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ * إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ * وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ﴾
«Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Мўминларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида (қиёмат кунида) бутун куч-қудрат Аллоҳники бўлишини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди. У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Аллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига мана шундай ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан ҳаргиз чиқмайдилар» [Бақара 165-167]
Яна ушбу каломини тадаббур қилинг:
﴿إِنَّ الَّذِينَ ارْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَى الشَّيْطَانُ سَوَّلَ لَهُمْ وَأَمْلَى لَهُمْ * ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لِلَّذِينَ كَرِهُوا مَا نَزَّلَ اللَّهُ سَنُطِيعُكُمْ فِي بَعْضِ الْأَمْرِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِسْرَارَهُمْ * فَكَيْفَ إِذَا تَوَفَّتْهُمُ الْمَلَائِكَةُ يَضْرِبُونَ وُجُوهَهُمْ وَأَدْبَارَهُمْ * ذَلِكَ بِأَنَّهُمُ اتَّبَعُوا مَا أَسْخَطَ اللَّهَ وَكَرِهُوا رِضْوَانَهُ فَأَحْبَطَ أَعْمَالَهُمْ﴾
«Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-хаёлларни) узун қилиб қўйди. Бунга (яъни куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур. Энди, фаришталар уларнинг юзлари ва орқаларига уриб, жонларини олар вақтида, (уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?! Бунга (яъни ўлим соатидаги бундай азобга) сабаб, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (яъни мунофиқлик йўлига) эргашиб, У зотнинг ризолигини (яъни мўминлар билан бирга кофирларга қарши жанг қилишни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ уларнинг қилган яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди»
[Муҳаммад 25-28]
Хулоси қилиб айтадиган бўлсак, бу мурожаатимиз сизга қаттиқ ботиши мумкин, бироқ, сиз дилимизни ва Умматингиз дилини, айниқса Сурия аҳлининг дилини оғритганчалик қаттиқ эмас. Ахир, сизни тоғут Башарнинг қўлини ушлаганингизни, башарасига қараб табассум қилганингизни кўриб дилими қаттиқ оғриди. Биз сизга Ислом нимани буюрган бўлса, Аллоҳнинг оят ва ҳикматларида нима дейилган бўлса ўша билан мурожаат қилдик ва Аллоҳ Таолодан қалбларингизни тавба ва тазарруга очишини сўрадик. Бас, Исломни зиммангизда сидқидилдан қаттиқ тутиб етказинг, Ислом ва мусулмонларнинг жанг майдонига ўтиб, Ислом душманлари ва тоғут малай ҳукмдорларга қарши туринг. Нусрат ёлғиз ўзининг қўлида бўлган Аллоҳ Азза ва Жаллага ишончингизни мустаҳкам қилинг, чунки нусрат сабаблари на Қатарнинг қўлида, на Эроннинг қўлида ва на тоғут Башарнинг. Балки нусрат сабабларидан бирини ушлаш ана шу икки давлат ва Башардан покланмоқ, уларга қарши чиқиб, ўзгартирмоқ ва мункар ишлари билан қўшиб ўзларини супуриб ташламоқ билан бўлади. Шунинг учун Аллоҳга ростгўй бўлинг, У ҳам сизга ваъдасини адо этсин… Аммо буларни қилмасангиз, у ҳолда, билиб қўйингки, устингизга Аллоҳ Таолонинг ғазаби тушади, ундан асло қочиб қутулолмайсиз!
Аллоҳим, бу биродарларимизни ҳидоятланишга муяссар айла, қалбларини Сенга итоат қилишга, динга ёрдам беришга очиб қўй. Валҳамду лиллаҳи Роббил аламин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими