Бекболотов Тожикистон билан чегарада КХШТ контингентини жойлаштиришни таклиф қилди
Хабар: Қирғизистон республикаси мудофаа вазири Бактибек Бекболотов 4 октябр куни Бишкекда бўлиб ўтган КХШТ Бош котиби Станислав Зас билан учрашувига изоҳ берди.
Бишкекдаги матбуот анжуманида у ўзи билан қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилганини айтди.
“Яқинда мен КХШТ Бош котиби Станислав Зас билан учрашдим. Қирғизлар билан тожиклар ўртасида тинчлик бўлмайди, дедим. Чунки қирғизларнинг ўз ҳақиқати бор, ўз ҳақиқати. Бизнинг орамизда арбитр туриши керак, масалан, КХШТдан кичик бир контингент шаклида КХШТ сулҳини кузатиш ва давлат чегарасидан оғир қуролларни олиб чиқиш вазифалари билан. Агар улар бу икки масалани ҳал қилсалар, қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича сиёсий вазифаларни муҳокама қилишни бошлашимиз мумкин”, деди Бекболотов.
Изоҳ: Аслида, ўтган йил Қозоғистонда содир бўлган январ воқеаларидаги иштирокини ҳисобга олмаганда, КХШТ сиёсий ва ҳарбий томондан бирор вазнга эга бўлмаган ташкилот бўлиб келди. Аксар сиёсий таҳлилчилар бу ташкилотни “ўлик туғилган чақалоқ” сифатида баҳолаб, унинг мавжуд бўлиб туриши Россиядан бошқага керак эмаслигини айтиб келишади. Бугунга келиб эса Россия бу ташкилотни жонлантириш, турли “тинчликпарвар” миссияларга жалб қилиш орқали ташкилотга аъзо давлатларни ҳарбий жиҳатдан ўзига янада кўпроқ боғлаб олишга ҳаракат қилмоқда. Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотовнинг КХШТ бош котиби билан бўлган учрашувда ташкилот “тинчликпарвар кучаларини” қирғиз-тожик чегарасида жойлаштириш масаласини кўтарилиши ҳам Россиянинг бу мақсад йўлида ташлаётган қадамларидан бири сифатида баҳолаш мумкин. катта эҳтимол билан бу таклиф мудофаа вазиридан кўра бош котиб томонидан қилинган бўлиши мумкин. Остонада Жапаров ва Раҳмон билан учрашган Путин ҳам қирғиз-тожик чегара муаммосини ҳал қилишда ўртамчи бўлишга тайёр эканлигини ва Қирғизистон ва Тожикистонда мавжуд бўлмаган чегара бўйича хариталар Москвада бор эканлигини айтиши ҳам Россия чегара муаммосидан фойдаланиб мамлакат жанубида ҳам ҳарбий база барпо этишига далолат қилади. Аслида бу масала анчадан бери кўтариб келинаётган, аммо турли сабаблар билан ортга сурилаётган эди. Бугунга келиб эса Россияга чегара муаммоларини баҳона қилиб, Қирғизистон жанубига ҳарбий контингент киритиши учун қулай фурсат келди.
Афсуски, амалдорларимиз мустамлакачилик қуроли бўлган бу каби ташкилотларга нажот кўзи билан қараб, улардан умид қилишаётган бўлса, ғарбпараст ҳуқуқ ҳимоячилари эса қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган воқеаларга “холис” баҳо беришни сўраб, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат йўллашмоқда. Аслида бу ташкилотлар фақат ушбу ташкилотларни тузган ва етакчилик қиладиган мусталакачи куфр давлатларининг устимиздаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини устимизда жорий бўлишигагина хизмат қилади. Мустамлакачи кофирлар гарчи биз истасакда, ўрталаримизда баҳсли ҳудудлар йўқ бўлишига йўл қўйишмайди.
Чегара муаммоларнинг ҳал қилишнинг ягона йўли, мустамлакачи кофирлар томонидан ўрталаримизга тортилган сунъий чегараларни рад этиш ва шу чегараларни қонунийлаштириб берган халқаро қонунларни инкор қилиш, турли халқаро ва минтақавий ташкилот ва иттифоқлардаги аъзоликдан воз кечишдан иборат. Бунинг учун эса, ўз ақидамиздан келиб чиқувчи исломий тузумни ҳаётга татбиқ қилишга ва шу орқали икки дунё содатига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз зарур.
Абдураҳмон Одилов