بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жинояткор ҳукмдорларнинг қилмишлари туфайли ер аҳолисига ер юзи тор келиб қолди!
Франс-Пресс веб-сайти (ҳижрий 1444 йил 24 сафар, милодий 2022 йил 23 сентябр жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Сурия ва Ливандаги манбаларга кўра, пайшанба ва жума кунлари Сурия шимолий-ғарбидаги Тартус соҳил бўйи шаҳри яқинида ноқонуний муҳожирларнинг қайиғи чўкиши оқибатида ҳалок бўлган ўнглаб муҳожирлар жасади топилган. Манбаларнинг бири ушбу ҳалокатда камида 73 шахснинг нобуд бўлганини таъкидлади.
Бу кўрсаткич кризислар ботқоғига ботган Ливандан ноқонуний миграция ҳодисалари бошлангандан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Сурия соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Ғаббош нашр қилган баёнотида қайиқ чўкиши ҳодисасида 73 шахс нобуд бўлганини таъкидлар экан, жумладан «ҳозирда улардан 20 нафари Тартусдаги Босил касалхонасида даволанаётгани»ни таъкидлади.
Сал аввал Ливан муваққат ҳукуматининг ишлар ва транспорт вазири Али Ҳамийя шу каби ҳодисада 61 шахс ҳалок бўлганини ва юзлаб ҳалок бўлган муҳожирларнинг ливанликлар ва суриялик қочқинлардан иборатлиги ҳақида баёнот берган эди.
Ушбу ҳодисада, Суриянинг расмий телеканалига кўра, қайиқда 150дан зиёд муҳожир бўлган, яъни, улардан ўнлаби ҳамон топилгани йўқ.
Роя газетасининг 2022 йил 28 сентябр чоршанба кунги 410-сонидан