Фақат Исломгина аёллар ҳурматини юксак ўрнига қўяди

300
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фақат Исломгина аёллар ҳурматини юксак ўрнига қўяди

Исломнинг муслима аёл шарафини ҳимоя қилиш учун берган қиймати чексиз. Бу шундай қийматки, унинг учун Росулуллоҳ ﷺ яҳудий вужудининг бутун Қайнуқо қабиласини – бир муслимани таҳқирлаб, исломий либосини кўтариб юборишгани сабабли – Мадинаи Мунавварадан кўчириб юборганлар. Бу шундай қийматки, унинг учун мусулмон етакчилар Халифалик соясида уруш бошлаганлар ва уни ҳимоя қилиш учун юртларни фатҳ этганлар. Масалан, халифа Валид ибн Абдулмалик катта армия сафарбар қилиб фатҳлар қилган. Мусулмон қўмондон Муҳаммад ибн Қосим мустабид ҳинду қирол Ража Доҳир томонидан қамоққа олинган бир неча муслима аёллар учун отилиб чиқиб, уларни озод этган. Туркиянинг Умурия шаҳрида румликлар бир муслимани қамоққа олиб, унга нисбатан ёмон муносабатда бўлганда халифа Мўътасим Биллаҳ муслимани қутқариш учун жуда катта қўшин сафарбар қилган. Шу боис, Ислом тузуми қайта барпо бўлгандагина бу Умматнинг бутун онахону қизлари учун адолат, ҳимоя ва васийлик рўёбга чиқади. Зеро, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик аёллар манфаатини Ислом буюрганидек қабул қилиб, динларини ҳимоя қилади, Умматга ғамхўрлик кўрсатиб, фаровонлик билан таъминлайди ва адолат ўрнатади.

Пайғамбаримиз ﷺ марҳамат қилганлар:

«الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Халифа бошқарувчидир ва қўл остидагилардан жавобгардир».

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here