Ҳарбий иттифоқлар ва капиталистик ҳамкорлик ўргимчак тўридан ҳам мўртдир

106
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳарбий иттифоқлар ва капиталистик ҳамкорлик ўргимчак тўридан ҳам мўртдир

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Халқаро алоқалар моҳияти, муносабатлар, муомала қилишнинг сиёсий усуллари, шартномалар, ҳамкорлик, ҳарбий ва сиёсий ҳамкорлик ва буларга алоқадор иттифоқ-коалициялар, аслида, буларнинг барчаси давлатлар қабул қилган мабдага асосланади. Чунки айнан мафкура ва мабдагина муносабатлар, ҳамкорликлар ва иттифоқларни белгилаб беради. Ислом давлатида муносабатлар, шартномалар, сиёсий фанлар характерини ва давлатлар билан бўладиган бошқа муомалалар услубини шаръий аҳкомлар белгилайди. Мисол учун Ислом давлати бир кофир давлатга қарши урушда бошқа бир кофир давлат билан ҳарбий ҳамкорлик қилмайди. Чунки шариат буни ҳаром қилган. Ҳатто шу билан албатта ғалабага эришиладиган бўлса ҳам. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«لَا تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»

«Мушриклар оловидан фойдаланманглар». (Имом Насоий «Сунан»да ривоят қилган). Олов деганда урушдаги куч-қудрат ва жангдан киноя.

Капиталистик давлатларга келсак, уларда айни масала тамоман бошқача. Яъни уларда динни ҳаётдан ажратишга ҳамда фикр ва қонунлар эркинлигига асосланган. Уларнинг ҳаёти ва муносабатлари ҳам манфаат ва фойда асосида шу эркинлик асосида юради. Услуб ва воситаларнинг аҳамияти йўқ. Бу давлатларнинг манфаат ва фойда учун қилаётган ишларидан баъзан ваҳший ҳайвонлар ҳам жирканади. Бунга Американинг Иккинчи жаҳон урушида қилган иши мисолдир. Ўшанда Америка Японияга нефть эмбаргосини жорий қилиб, уни 1941 йилда Перл-Харборга зарба беришга ундайди. АҚШ у ердан авиаташувчи кемаларини олиб чиқиб кетган бўлади, японлар буни билмай зарба берган бўлади ва портдаги минглаб америкалик аскар ҳалок бўлади… Ана шунда Рузвельт бевосита уруш бошлаш учун аввалда урушга қарши бўлган Конгресснинг розилигига эришади. Бундан ташқари, Америка Ироқ ва Афғонистонни босиб олишида ҳам, 2011 йил ҳодисалари масаласида келтирган баҳоналарида ҳам, бошқа воқеаларда ҳам шундай иш қилган.

Аслида, дипломатик алоқаларга асос манфаатлар экан, давлатлар уларни албатта текшириб-солиштириб кўришади. Чунки бу манфаатлар собит эмас ва қатъий ғояларга ҳам асосланмаган. Шунинг учун, Америка каби давлат билан шартнома ёки иттифоқ тузган давлат, агар бошқа давлат билан шартнома тузишда каттароқ манфаат бор деб билса, Америкага қарши чиқиши ҳам мумкин.

Аниқ номини келтирмасдан мисол қилиб келтирадиган бўлсак, йирик давлатлар ўртасида шартнома ва иттифоқлар тузилди. Сўнг солиштириб кўриш натижасида ҳаммаси аянчли муваффақиятсизлик билан тугади, ҳамкорлар бир-бирига қарши чиқишди. Ғарб давлатлари Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Варшава шартномасига ва Совет Иттифоқига қарши АҚШ билан биргаликда Шимолий Атлантика Иттифоқи (НАТО)га қўшилишди. Бироқ, бу дипломатиянинг турган-битгани Американинг алдови ва манёври билан тўлиб-тошган эди. Чунки Америка НАТО орқали Европа давлатларини иқтисодий ва сиёсий эксплуатация қилди. Буни АҚШ Хурушчев-Кеннеди ўртасида 1961 йил имзоланган АҚШ-СССР келишуви сиёсати орқали амалга оширди. Айни сиёсат орқали у дунёдаги ўз нуфузи минтақаларини бўлишиб олишга ҳамда Яқин Шарқда, Африкада, Жануби Шарқий Осиёда, Осиёда, ҳатто Европанинг ичида ҳам Европа давлатлари ҳисобига ўз таъсири майдонини кенгайтириб олишга муваффақ бўлди. Яъни НАТО Американинг ёлғон иттифоқи ҳисобланади. У шу орқали Европани ўз қаноти остига олиб, ундан ўзининг иқтисодий манфаати учун фойдаланяпти ва НАТОга аъзо давлатлар ҳисобига дунёдаги ўз нуфузи минтақаларини кўпайтирмоқда.

Йигирма биринчи аср бошларида Америка Ироққа қарши бир қанча давлатлардан коалиция тузиб, ёлғон ва алдов сиёсати натижасида улардан катта команда тузиб олди. Ушбу ҳарбий коалиция бир неча йил фаолият қилди. Бироқ, Американинг ёлғон ва алдовлари фош бўлиши оқибатида коалиция аста секин парчалана бошлади. Шунда Америка янги уруш бошлаб, терроризмга қарши кураш, деган янги ёлғонни ўйлаб топди. Аммо янги команда аввалгисидек бўлмади. Балки коалиция давлатлари айни дипломатияни манфаатларни солиштириш сиёсати нуқтаи назари бўйича олиб боришди.

Яна бир мисол, Эронга қарши иқтисодий эмбарго мавзуси ва санкциялар тизимидир. Бу ишда Америка «нефть қудуқларига таҳдид», «икки ҳарамдаги диний қадамжоларга таҳдид», «яҳудий вужудига таҳдид», деган янги ёлғонларини ўйлаб топди. Буни баъзи давлатлар сиёсатига зарба бериш, баъзиларини шантаж қилиш, Эронни Форс давлатларига нисбатан таҳдид манбаи қилиб кўрсатиш учун амалга оширди. Бу иттифоқ ҳам кўплаб ёлғон-яшиқ даъволар билан йиллаб давом этди… Баъзан Эронга санкциялар кучайтирилди, баъзан эса, Европа Эрон билан савдо шартномаларини тузиб олиши ва орқали уни тузоққа тушириш учун санкциялар енгиллаштирилди. Кейин эса, Эронга қарши эмбаргони кучайтириш билан иттифоқ давлатларига қарши фитна қилинди. Натижада бу давлатлар миллиардлаб доллар зиён кўрди, Америка ҳукмронлиги сақлаб қолинди. Мана, бугун Америка Эронга қарши яна янги сиёсат билан шуғулланяпти: сиёсий мувофиқлашув орқали ундан санкцияларни олиб ташлашга замин яратяпти. Ушбу сиёсий мувофиқлашув, деган ёлғон Эронни минтақанинг сиёсий тизимига киритишга ва у билан минтақа давлатлари ўртасида – жумладан яҳудий вужуди билан ҳам – алоқаларни тиклашга қаратилган. Бу Эрондан санкцияларни буткул олиб ташлаш учун муқаддима ҳисобланади. Буларнинг барчаси Американинг Украина урушидаги манфаатига хизмат қилишига қаратилган. Шунингдек, Aмериканинг минтақадаги сиёсатига хизмат қиладиган НАТО, AUKUS вa QUAD кaби бошқа иттифоқ ва алянслар тузиш ҳамда Яқин Шарқ мамлакатлари учун янги, узоқни кўзлаган сиёсат яратиш мақсад қилинган.

Биз юқоридаги таҳлилимизда Ғарб, хусусан Америка дипломатиясининг воқеи манфаат ва прагматик мафкурага асосланганини баён қилдик ва сўнгги нуқтага келдик. Бу нуқтада Россияга қарши ушбу янги коалиция қаергача етиб боради, Ғарб Америка билан биргаликда ўз манфаатларини рўёбга чиқара оладими, шу саволга жавоб берамиз.

Бу саволга жавоб шуки, Американинг ўз иттифоқчилари билан биргаликда Россияга қарши қўллаётган дипломатиясидан қуйидагилар кўзланган:

Биринчи: Америка сиёсатларига қарши фикрлайдиган ҳар қандай давлатга таҳдид қилиш.

Иккинчи: Хитой қандайдир хатти-ҳаракат содир этадиган бўлса, унга нисбатан ҳам Россияга нисбатан қилинган муомалани қилиш.

Учинчи: Европа давлатлари, хусусан, Франция, Германия ва Британия АҚШ сиёсатига хизмат қилувчи доирада қолиши. Америка уларни ўзининг тинимсиз иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий провокацияси доирасида ўз қаноти остида ушлаб турмоқчи.

Тўртинчи: Американинг глобал гегемонлигини сақлаб қолиш ҳамда ушбу гегемонлик деворини бузиш учун бўлган ҳар қандай режаларга қарши олдиндан режалар ишлаб чиқиш.

Ушбу сиёсатларга таъсир қилиши мумкин бўлган ва баъзи мамлакатларни бу иттифоқлардан қочишга мажбур қиладиган бир қанча ишлар бор. Жумладан, Россияга қарши уруш чўзилиб кетиши, бунинг оқибатида катта зиёнлар келиб чиқиши ҳамда Россия Европа давлатлари билан муқобил дипломатик ҳаракатлар бошлаб, шу орқали уларни манфаатларнинг афзалини танлашга ундаши мумкин. Масалан, АҚШнинг провокацияси ва улкан нархлари муқобилида нефть ва газ нархини пасайтириш каби. Россия ҳам иқтисодий таҳдид ва провокациялар қилиши мумкин. Айниқса, ўз юртига энергетика, озиқ-овқат ва савдо молларини олиб кириш ва олиб чиқиш имконияти жиҳатидан, унда айни соҳада йирик иқтисодий қудрат мавжуд.

Сўзимиз ниҳоясида шуни таъкидлаймизки, бу давлатлар разил мафкурадан келиб чиққан ёвуз сиёсатларга асосланган. Улар ўз манфаатларини солиштириб кўриб, агар ўзи учун манфаатли деб билса, ҳатто ўз дўстлари ва халқининг ҳисобига бўлса ҳам ўша манфаатларни қабул қилишади. Олам ишларини адолат ва инсоф билан идора қилишга, дунёнинг ҳар бурчагига хавфсизлик, инсоф ва барқарорлик улашишга қодир ягона сиёсат – раббоний илоҳий тузумдан, яъни Исломдан балқиб чиқади. Бу ишлар башарият олдида – иллатларга чек қўйиб, тўғри йўлга бошловчи раббоний тузумга эргашиш учун – кенг кўламли режаларни белгилашга ундайди. Шунингдек, Ислом Уммати дунё давлатлари сиёсатларининг қинғирликка қурилганини кўриб турган экан, бу ишлар Ислом Умматини ўз динининг қийматини ва бутунлигини билишга ундайди… Бу ундовлар Исломий Уммат қайта оёққа туриб, бундай ёвуз капиталистик тузумни парчалаши ва ўзининг исломий мафкурасига асосланган тузумни барпо этиши учундир. Бу эса, айни исломий мафкурани татбиқ қиладиган, уни бутун дунёга эзгулик рисолати сифатида олиб чиқиб, залолат ва зулмда яшаётган халқларни қутқарувчи давлат соясида амалга ошади.

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here