Варроқ ороли ўз аҳлининг мулкидир уларни оролдан чиқишларига ёки уни сотишларига мажбурлаш ножоиз

33
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Варроқ ороли ўз аҳлининг мулкидир уларни оролдан чиқишларига ёки уни сотишларига мажбурлаш ножоиз

Миср полицияси ва армияси Варроқ ороли аҳолисининг уйларини бузиш ва экин майдонларини ёқиш рейди ўтказди. Уларнинг даъвосича, аҳолининг у ерда яшашлари давлат мулкига тажовуз ҳисобланар эмиш. Бунинг қаршилигида, аҳоли ўз ерларидан қувишларига норозилик сифатида пикет ўтказишди ва тўқнашув юз берди. Тўқнашув ортидан орол аҳолисидан ўнлаби қамоққа олинди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Миср аҳли тирилтирган ва обод этган бошқа ерлар қатори, Варроқ ороли ҳам ўз аҳлининг мулки бўлиб, бу Росулуллоҳ Aнинг

«مَنْ أَحْيَا أَرْضاً مَيْتَةً فَهِيَ لَهُ»

«Кимда-ким ўлик ерни тирилтирса, ер уникидир», деган ҳадислари билан исботланган. У ерни аҳолисидан тортиб олишга – на алдаш билан бўлсин, на ривожлантириш баҳонасида мажбурлаш билан бўлсин – ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ».

Матбуот баёнотида табиий саволлар ўртага ташланди:

«Агар давлат чиндан ҳам у ерни ривожлантириб, хизматлар етказиб бермоқчи бўлса, буни қилсин. Уни бундан нима тўсяпти?! Ушбу хизматлар учун албатта ерни олигархлар ва элита сотиб олиши керакми?! Давлатнинг вазифаси Миср аҳлига ғамхўрлик қилиш, барча хизматларни етказиб бериш ва уларни фаровон ҳаёт билан таъминлаш эмасми?! Ёки бу фаровон ҳаётнинг поғоналари бормики, Миср аҳли уларга йирик пуллари, ҳокимиятдаги эгаллаган мансаблари ва қарор эгаларига яқинликлари билан эга бўлсалар?!».

Баёнотда Варроқ аҳлига хитобан бундай дейилди:

«Бу сизнинг ерингиз бўлиб, ундан воз кечишингиз шаръан ножоиз ва сабот билан туриш фарздир. Миср аҳли эса, сизнинг ушбу ҳаққингизни қўллаб-қувватламоғи, режим ва унинг зулмидан сизни ҳимоя қилмоғи, сиз ҳам режимнинг зўравонлиги ва очкўзлиги қаршисида улар билан бир мушт бўлиб турмоғингиз лозим».

Матбуот баёнотида Кинона Мисри аҳлига қуйидагича мурожаат қилинди:

«Менталитети савдогарлик ва даллолликдан иборат бўлган бу режим Варроқ ороли билангина тийилмайди. Балки кўзини олайтираётган ҳар бир ерни – ҳеч бўлмаса сармоя киритиш имконияти бўлса ҳам – албатта куч ва зўрлик билан тортиб олаверади. Ҳозирда режимга қарши чиқиб, унинг Варроқ аҳлига бўлган адоватига қарши туриш сизнинг шаръий вазифангиздир. Агар бугун уларни ёрдамсиз қолдирсангиз, режим навбатма-навбат, бирма-бир сизга қарши туради…

Сиз учун адолат ва ҳақ-ҳуқуқ кафолати Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этилмоғидир. Ёлғиз ушбу давлатгина сиз ва бутун Умматнинг қутқарув чамбарагидир. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизга зудлик билан татбиқ этишга тайёр тўлиқ Халифалик давлати лойиҳасини тақдим этяпмиз. Бас, биз билан биргаликда ҳаракат қилингки, Ислом татбиқ бўлсин. Зеро, фақат Исломгина ўз аҳлининг ҳуқуқини қайта олиб беришга ва Варроқ аҳли билан бутун Миср аҳлига адолат улашишга қодирдир.

Роя газетасининг 2022 йил 7 сентябр чоршанба кунги 407-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here