Ироқ аҳли учун ўз ихтиёрларига эга бўлиш ва коррупциячи режим ва унинг малай раҳбарларидан воз кечиш вақти келди

50
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқ аҳли учун ўз ихтиёрларига эга бўлиш ва коррупциячи режим ва унинг малай раҳбарларидан воз кечиш вақти келди

Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти матбуот бўлимининг таъкидлашича, Муқтадо Садр пикетни тарқатиш позициясини ички босим ва таҳдидлар ҳамда Эрон ва босқинчи АҚШ томонидан қилинган босимлар натижасида эгаллаган. Бу позицияси садрчилар раҳнамоси Козим Ҳоирийнинг ўз маржаасидан (мартаба-раҳнамолик) чекинишидан бошланиб, Садр тили билан айтилаётган «нопок қуролли тўдалар»нинг Садрчилар билан тўқнашуви билан якунланди.

Матбуот баёнотида жумладан бундай дейилади:

«Ҳар қандай кузатувчи Муқтадо Садрнинг битта фикрда турмайдиган шахс эканини англаб олиши қийин эмас. Чунки уни эгаллаб олган нарса – бошқалар каби – шахсий манфаат. Масалан, ҳар сафар ўзининг чиқиб олишини ёки сайловлар ва сиёсий амалиётни бойкот қилишини билдиради. Сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай, гапидан қайтаверади. Кейин мувофиқлашув амалга ошиб, кофолатлар берилгандан кейин, шунингдек, коррупцияга барҳам бериш ҳамда коррупционерлар билан мулоқот қилишдан бош тортиш тўғрисидаги шиорлар ҳавога учиб кетгандан сўнг бу гапидан қайтаверади!».

Баёнотда яна бундай дейилади:

«Ироқда бўлган ва бўлаётган нарса жиноятчиларнинг мансаб, карьер ва ўғирлик устидаги курашларидир. Улар азбаройи ўз манфаатлари ва ювиндихўрликлари муқобилида бутун юртни ёқишга ҳам тайёрлар. Шу боис, нажотни улардан излаш сароб ортидан чопиш, демакдир. Чунки уларнинг ҳар бири мана шу бадбўй демократик тузумни авайлаб асраб, ундан ҳукм сўраб, уни ҳимоя қилишга даъват қилишмоқда».

Баёнот сўнггида бундай дейилган:

«Бас, энди, ғафлат уйқусидан уйғонинг, кўзингизни қоплаган пардани очиб, Роббингизга қайтинг ва бундан бошқа нажот қўли йўқлигини тушунинг. Сиз «Умматнинг аввалини нима тузатган бўлса, охири ҳам ўшасиз тузалмайди», деган ҳақиқатни аллақачон англамоғингиз даркор. Бу эса, Аллоҳнинг дини ва шариатини маҳкам ушлаш билан бўлади. Чунки Исломсиз сиз на куч-қудратга эришасиз ва на улуғликка. Бас, эй мусулмонлар, биз сизни бу дунё ва охират азизлигига даъват қиляпмиз ҳамда исломий ҳаётни қайта бошлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Роббингиз шариатини ҳоким қилишга чақирмоқдамиз».

Роя газетасининг 2022 йил 7 сентябр чоршанба кунги 407-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here