Чўлпонотада МДҲ мамлакатлари ИИВ вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

66
0

Чўлпонотада МДҲ мамлакатлари ИИВ вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

 Хабар: Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 Йиғилишда Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ички ишлар вазирлари, шунингдек, МДҲ мамлакатлари уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси вакиллари иштирок этди.

 Улар жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш доирасидаги кенг кўламли масалаларни кўриб чиқади, ўта хавфли жиноятларга қарши курашиш бўйича давлатлараро дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни тинглайди.

 Шунингдек, вазирлар МДҲ мамлакатлари ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги, кибержиноятчиликка қарши курашиш, ўта хавфли жиноятчиларни қидириш, янги дори воситаларининг ноқонуний айланишига оид масалаларни ҳам муҳокама қилишади.

 Изоҳ: Сўнгги бир ярим ой ичида Чўлпонота шаҳри бир қатор халқаро йиғилишларга мезбонлик қилди. Жумладан, 2022-йил 20-июл куни Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтган бўлса, 21-июл куни Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувига мезбонлик қилди. 26-июлда эса Туркий давлатлар махсус хизматлари конференсиясининг 24-йиғилиши бўлиб ўтди. 25-26-август кунлари Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши ҳам шу шаҳарда ўтказилди.

 Ушбу учрашувларда бугун бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ИИВ вазирлари йиғилишида кўриб чиқилгани каби минтақадаги хавфсизлик ва “экстремизм ва терроризм таҳдидлари” асосий мавзу бўлди. Аммо бу учрашувларда бирор марта ҳам минтақа аҳолисини кундан кунга қашшоқлашиб бораётгани, бунга сабаб ҳокимиятни эгаллаб олган бир ҳовуч кимсалар халқ мулкини талон-тарож қилаётгани, жамиятда аҳлоқ борган сари тубанлашиб бораётгани, қотиллик, бочқинчилик, ўғрилик, балоғат ёшига етмаган ўғил-қизларга нисбатан жинсий тажовузлар сони ошиб бораётгани, мактаб ёшидаги қизлар орасида ҳомиладорлик ва эрта туғиш ҳолатлари ортиб, гиёҳвандлик ва фоҳишалик кўпайиб бораётгани масаласи муҳокама қилинмади. Чунки, жамиятни таназзул сари етаклайдиган бу каби жиноятлардан уларнинг ҳокимиятларига ҳеч қандай хатар пайдо бўлмайди. Аксинча, улар одамларнинг бир бурда нон топиш ва рўзғор тебратишдан бошқа ташвиши бўлмаса, фикрламай, манқурт каби ҳокимият кўтариб чиқаётган соҳта шиорлар ортидан эргашиб, яшашдан мақсади фақат шу дунёда айшу ишрат қилиб қолишидан бошқа нарса бўлмаслигидан манфаатдорлар.

 Шу сабабли ҳам улар бу каби ҳақиқий жиноятларга эътибор бермай, нафақат бу соҳта мустақил давлат раҳбарлари, балки уларни ҳокимият тепасига олиб келган ва бу ҳокимиятларини куч ва алдовлар билан қонунийлаштириб берган ботил демократиянинг ер юзидан супириб ташлашга қодир бўлган сиёсий Исломни ва соф исломий даъватни кўтариб чиқаётган мусулмонларни ўзларига душман қилиб танлашди ҳамда экстремизм ва терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бошлашди. Сабаби, мустамлакачилар ва уларнинг малайлари мусулмонлар Ислом фақат ибодат ва маросимлардан иборат эмас, балки Исломда сиёсат, иқтисод, ижтимо, ҳарбий, таълим… барча муаммолар учун ечим борлиги, инсоннинг яшашдан мақсади Яратувчисининг розилигига эришиш эканлиги, амру-маъруф, наҳий мункар ва ҳокимларни муҳосаба қилиш фарз эканлигини англаб етишлари уларнинг ҳокимятлари тагига сув қуйиши аниқлигини жуда яхши билишади. Шунинг учун ҳам улар мусулмонлар ўз Исломларини соф ва тўлиқ ҳолатда ўрганишларига асло рози бўлишмайди. Бунда Россия, АҚШ ва бошқа мустамлакачи давлатлар бир хил кўзқарашдалар. Улар гарчи мустамлака ва нуфуз талашишда ўзаро рақобат қилишса-да, аммо Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ҳамжиҳатдирлар.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here