АҚШ Саудияда янги ҳарбий иншоот қуришни режалаштирмоқда

309
0

АҚШ Саудияда янги ҳарбий иншоот қуришни режалаштирмоқда

 АҚШнинг Яқин Шарқ ва Эрон бўйича масъул ҳарбий қўмондонлиги Саудия Арабистонида янги ҳарбий синов иншооти қуриш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақида NBC News телеканали АҚШ мудофаа вазирлигининг расмийларига таяниб маълум қилди. Хабарда айтилишича, ушбу иншоот учувчисиз самолётлар таҳдидига қарши курашиш учун янги технологияларни синовдан ўтказиш, ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа имкониятларини кучайтириш ва синовдан ўтказишни ўз ичига олади.

АҚШ расмийларига кўра, Саудия Арабистони бунинг учун муносиб ўриндир. Чунки у давлатга қарашли кенг, очиқ жойлар мавжуд ҳамда яқин атрофдаги аҳоли пунктларига таъсир қилмасдан электрон урушнинг турли усулларини синаб кўриш имкониятига эга. Шунингдек, АҚШ мудофаа расмийсининг таъкидлашича, бу режалар “келажакда минтақавий хавфсизлик бўйича кўплаб саъй-ҳаракатларнинг маркази сифатида” Саудия Арабистонига берилган катта “имконият”дир.

Изоҳ: Бу каби тадбирлар АҚШнинг Саудиядаги нуфузини кучайтириш учун мунтазам амалга ошириб келинаётган ишлар сирасига киради. Маълумки, 2015 йилнинг бошида қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз вафотидан сўнг унинг ўгай укаси Салмон ибн Абдулазиз Саудия қироллигини эгаллаши ортидан у ерда АҚШнинг нуфузи сезиларли даражада кучая бошлади. Чунки Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Англияга малайлиги билан танилган қирол бўлса, Салмон ибн Абдулазиз эса, Америкага мойил қиролдир. Шунинг учун у тахтга ўтириши биланоқ мамлакатда АҚШнинг манфаатини ҳимоя қиладиган ислоҳотларни бошлаб юборди. Мамлакатдан инглизларнинг пайини қирқиш учун Англияга мойил давлат расмийларини мансабидан четлатиб, баъзиларини қамоққа олди ва мамлакатга АҚШ кучларини жалб қилди. Шунингдек АҚШнинг талабларига биноан, эркак-аёл аралаш оммавий концертлар ўтказиш, аёлларнинг эркаклар билан бир қаторда футбол томоша қилиш учун ўйингоҳларига киришларига рухсат бериш, аёлларни юқори мансабларга тайинлаш, қизларни лейтенант унвони билан тақдирлаб, ҳарбий ҳаётга қадам қўйишлари учун йўл очиш ишларини амалга оширди. Бунга қарши бўлган раббоний уламоларни узоқ муддатли қамоқ жазоси билан жазолади.

Салмон ибн Абдулазиз қиролликни эгаллаган 2015 йилнинг ўзидаёқ, “минтақада хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда тинчликни кафолатлаш йўлида ҳамкорлик қилиш” баҳонасида АҚШ кучлари 2003 йилда тарк этган “Шаҳзода Султон” ҳаво базасига, ўн олти йиллик танаффусдан кейин яна қайтишига расман розилик билдириши ҳам шулар жумласидан. Бу ҳақида Саудиянинг расмий SPA ахборот агентлиги давлат мудофаа вазирлигидаги расмий манбага таяниб, хабар тарқатган эди. Айни пайтда АҚШ марказий қўмондонлиги баёнот бериб, Саудия мудофаа вазири қиролнинг розилиги, нафақат розилиги, балки унинг таклифи билан ҳарбий кучларини Саудияга жойлаштиришга кенг йўл очганлигини билдирган эди. Баёнотда айтилишича, Саудиянинг бу қадами Вашингтоннинг минтақадаги манфаатларини ҳимоя қилиш қудратини оширган. АҚШ манбаларига кўра, мазкур кучларни Саудия тупроқларига жойлаштирилиши учун керакли бўлган харажатларни Саудия қироллиги тўлашга рози бўлган.

 Саудия ҳукуматини эгаллаб олган сауд оиласи куфрга садоқати билан Ислом учун ҳам, Исломий Халифалик давлати учун ҳам бало бўлди. Чунки улар инглизларга малайлик қилиб, Халифалик давлатини ағдариш учун уларга ёрдам берди. Бу оила тарихда халифаликка зарба бергани каби бугунги кунда ҳам Исломнинг ҳаётга қайтишига тўсиқ бўлмоқда. Иншааллоҳ яқинда тикланажак Халифалик давлати тикланиши билан бу каби картон давлатчалардан асар ҳам қолмайди.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here