Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти ёқилғи маҳсулотларининг ақл бовар қилмайдиган даражада ошишига қарши намойиш уюштирди

173
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти ёқилғи маҳсулотларининг ақл бовар қилмайдиган даражада ошишига қарши намойиш уюштирди

Ўтган жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Дакка ва Читтагонгдаги турли масжидлар норозилик намойиши уюштирди. Намойишлар сарлавҳаси «Ҳукумат Халқаро Валюта Фонди билан ҳамкорликда ёқилғи маҳсулотлари нархини ақл бовар қилмайдиган суратда оширди… Кофир Ғарбнинг иқтисодий ҳукмронлигидан фақат Халифалик соясидагина озод бўламиз» остида бўлди. Намойишларда сўзга чиққанлар қуйидагиларни таъкидлашди:

«Ғарбнинг Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки каби ташкилотлари учинчи дунё давлатларини қарздорлик тузоғига илинтирди ва юртнинг кучли иқтисодиётини вайрон қилиб, ажнабий давлатларга тўла қарам иқтисодга айлантирди, маҳаллий ва халқаро капиталистларга йирик бойликларни ўзлаштиришларига қўйиб берди… Ҳукумат ўзининг ёқилғи маҳсулотлари баҳосини оширганини дунё бозорларида нарх-навонинг ошганлиги билан ёки Ҳиндистонга контрабанда қилинаётгани билан изоҳлаш орқали ёлғон-яшиқ ишлатишга ўтди. Шу орқали ўзининг Халқаро Валюта Фонди билан тил бириктирувини яширишга уринди».

Маъруза сўнггида Бангладеш аҳлига бундай дейилди:

«Сиз ваъда қилинган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилмоғингиз лозим. Чунки ёлғиз Халифаликкина инсонларни бундай бахтсизликдан қутқаришга қодир. Халифалик мустамлакачилар ва уларнинг Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банки каби ташкилотларига ўзининг иқтисодий ишларига аралашишга ҳаргиз йўл қўймайди. Иқтисодни реал товарлар ва хизматларга боғлаб, валютани олтин ва кумуш билан таъминлайди. Шунинг учун Халифалик давлатида бундай инфляциялар ёки асосий товарлар нархининг кутилмаганда ошиб кетиши бўлмайди.

Роя газетасининг 2022 йил 31 август чоршанба кунги 406-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here