Фаластин масаласи Уммат томонидан қўриқланиб, онгли холис етакчилик томонидан қайта тикланади

37
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин масаласи Уммат томонидан қўриқланиб, онгли холис етакчилик томонидан қайта тикланади

Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос сешанба куни оқшомда пойтахт Анқарада Туркия президенти Эрдоган билан бирга берган матбуот конференцияси чоғида бундай деди: «Биз халқимиз, заминимиз ва муқаддас даргоҳларимизга нисбатан босқинчи ҳокимиятнинг тажовузкор амалиётларининг давом этишини қабул қилмаймиз. Тинчлик ва хавфсизликка эришиш босқинчи ҳокимиятнинг икки давлат ечимига путур етказувчи ишларни бутунлай тўхтатиши билан бошланади».

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Фаластин президенти икки давлат ечимига эришиш ва Американинг яҳудий вужуди хавфсизлигини сақлайдиган равишда Фаластин масаласини йўққа чиқариш лойиҳасини ҳимоя қилиш учун Берлин сафаридан сўнг Анқарага ўтди…

Сиёсий позицияси ён бериш ва воз кечишдан бошқа нарса бўлмаган президент Аббос Эрдоганнинг таклифини қабул қилиш билан ўзини ўзи жиноятга шерик қилди. Шубҳасиз, бу Туркиянинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш ва ўзаро элчиларни қайта тиклаш жиноятидир…

Эрдоган билан Аббос хоинликда баробар, фақат Эрдоганнинг хоинлиги каттароқ. Чунки у Фаластинни озод этиб, уни Ислом Умматига қайтаришга кучи етади, имкони катта. Бироқ, у шундай қилиш ўрнига икки давлат барпо қилиш талаби ва яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш вариантини танлаяпти ҳамда Фаластин маъмуриятининг айни хоинликни яширишини истаяпти. Аббос уни ёлғондан мақташ билан хоинлигини яширяпти».

Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Фаластин масаласини ҳаргиз бу ён берувчи Аббос ҳимоя қилмайди ва тил бириктирувчи Эрдоган ҳал қилмайди. Йўқ. Балки уни Уммат ҳимоя қилиб, холис онгли  етакчиликка топширади ва ушбу етакчилик Аллоҳнинг розилигини ўзига ғоя қилган ҳолда армияларни Фаластин ва Ақсо масжидини озод этишга ундайди».

Роя газетасининг 2022 йил 31 август чоршанба кунги 406-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here