Шойгу: Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базалари жанговар тайёргарлигини оширади

248
0

Шойгу: Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базалари жанговар тайёргарлигини оширади

  Хабар: Афғонистондаги вазият фонида Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базалари ҳамда бошқа инқирозга қарши кураш кучларининг жанговар тайёргарлигини оширади, деди РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу чоршанба куни Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатлар ҳарбий идоралари раҳбарлари йиғилишида.

 “Ўз навбатида, биз Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия ҳарбий базалари ҳамда юзага келиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларга жавоб бериш бошқа кучларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқдамиз”, – деди у.

 Шойгунинг сўзларига кўра, “ИШИД” ва “Ал-Қоида” каби халқаро террорчилик ташкилотлари янада фаоллашаётган Афғонистондаги вазият “Марказий Осиёда жиддий хавфсизлик муаммоси бўлиб қолмоқда”.

 “Мамлакатда давом этаётган қуролли тўқнашувлар фонида ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашмоқда, радикализм мафкураси сингдирилмоқда, наркотик моддалар савдоси ва трансчегаравий жиноятлар авж олмоқда”, – деди Россия мудофаа вазири.

 Унинг таъкидлашича, Москва афғон масаласини ҳал қилиш бўйича ҳар қандай халқаро ташаббусларни маъқуллайди ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради.

 Хусусан, Шойгунинг эслатишича, июн ойида Россия пойтахтида Марказий Осиё давлатлари ва РФ Мудофаа вазирликлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтган, унда Афғонистон йўналишидаги вазият ва уни барқарорлаштириш йўллари кўриб чиқилган.

 “Биз бундай учрашувлар ШҲТ платформасида, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идораларимиз ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш учун ҳам талабга эга бўлишига ишонамиз, айниқса Афғонистон ШҲТда кузатувчи давлат бўлганлиги сабабли”, – дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

 Изоҳ: Дунёда етакчи террорчи давлатлардан бири бўлган Россия терроризм ва экстремизмга қарши кураш ниқоби остида олам бўйлаб фитна тарқатиб, уруш оловларини ёқиб келмоқда. Айнан Россия ва дунёдаги биринчи рақамли террорист АҚШ касофатидан юз минглаб мусулмонлар қатл қилинди ва миллионлаб мусулмонлар бошпанасиз қолди.

 Аммо шу террорчи давлатлар мусулмонлар юртларини босиб олишда ва ўзаро нуфуз талашишида амалда мавжуд бўлмаган терроризм ва экстремизм таҳдидини имкон қадар бўрттириб кўрсатиб келишади.. Маълумки, Россиянинг суяниши мумкин бўлган ҳарбий қувватидан бошқа қуввати деярли тугаб бораяпти. Шу сабабли ҳам Россия Марказий Осиёни ўз таъсири остида ушлаб қолишда Афғонистон таҳдиди ва у ерда тўпланган қуролли гуруҳларни минтақага таҳдид қатори кўрсатмоқда. Россия аввал Толибон ҳаракатини олабўжи қилиб кўрсатиб келган бўлса, Толибон ҳокимият тепасига келгач ҳаракат расмийларини Москвада расмий давлат делегацияси қатори кутиб олиб, музокаралар олиб борди. Олдин Толибон ҳаракати Россияда террорчи ташкилот сифатида тақиқланган бўлса, бугунга келиб расмий хабарларда “БМТ санкцияси остидаги ташклот” сифатида талқин қилина бошланди. Толибон ҳокимият тепасига келганига бир йилдан ошганига қарамай ҳарбий жиҳатдан бирор қўшни давлатга хавф солмади. Россия энди “ИШИД” ва “Ал-Қоида”ни таҳдид сифатида кўрсатиб минтақадаги ҳарбий базаларини кучайтиришга интилмоқда. Чунки, Россия минтақада сиёсий жиҳатдан АҚШга имкониятни бой бериб бораётган бўлса, иқтисодий жиҳатдан мавқейини Хитойга бой бериб бормоқда. Шу сабабли Россия минтақани ўзининг ҳарбий ҳимоясига мухтож ҳолатга олиб келишга харакат қилади. Бунинг учун сунъий хавфлар ёки атайин беқарорлик келтириб чиқаришда турли провокация ва терактлар уюштириши ҳам мумкин. Шу сабабли биз мусулмонлар бу каби фитналардан огоҳ бўлишимиз, халқаро ва минтақавий сиёсий вазиятлардан воқиф бўлиб, мустамлакачи кофирларнинг устимиздан ўйин қилишларига йўл қўймаслигимиз зарур. Бу эса биздан сиёсий ҳушёрликни талаб қилади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here