Йигит-қизларимизнинг асл ютуқлари Роббиларини рози қилиш ва Умматларига хизмат қилишда

194
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Йигит-қизларимизнинг асл ютуқлари Роббиларини рози қилиш ва Умматларига хизмат қилишда

Устоза Равла Иброҳим қаламига мансуб

Бирор йигит ёки қиз ютуққа эришган бўлса, ютуғининг шодлиги ифодаси сифатида, чор атроф оғизлардан чиққан «қулу-қулу, қулу-қулу» садоларига, ноғоралар ва қийилдоқ сурнайларга тўлиб кетади… Агар бу ўрта мактабни битириш маросими билан боғлиқ бўлсами…, ухлаётгану уйғоқ тинч аҳолининг ҳолига вой! Кундузларда пақилдоқларнинг портлатилган овозидан қулоқлари том битади, кечалари осмонда рангли мушакларнинг чийиллашидан қулоқлари кар бўла ёзади… Бундан ташқари, мана шу пақилдоқлар ва жанговар ўқларга беҳуда пуллар сарфланиб, ҳатто баъзан улар отган одамнинг ўзига ёки атрофдагиларга тегиб кетиб, оғир жароҳатларга ёки бирор аъзоларидан ажралишларига ҳам сабаб бўлади, баъзан аҳоли пунктларида ёнғинлар келиб чиқишига олиб келиб, улкан моддий зиёнлар келтириб чиқарди…

Бундай бузуқ одат бахтли ёки баъзан бахтсиз дамларда осмонга жанговар ўқ отиш ғоясидан келиб чиққан ва ривожланган. Бугун бунда баъзи ҳолларда етказилган жароҳатлардан одамлар ҳалок бўлиб, хурсандчилик тадбирлари мотамга айланмоқда… Ўз навбатида, кўплаб давлатлар шу каби тадбирларни қатъий тақиқлашга оид қонун қабул қилишга ва бу ишни содир этган шахсларни жавобгарликка тортишга мажбур бўляпти, агар ўша шахслар жавобгарликдан қутулолмайдиган оддий кишилар бўлса, албатта.

Бу каби хатти-ҳаракатларни обдан ўйлаб кўрган киши уларнинг барчаси муваффақиятнинг ифодаси сифатида содир этган кимсаларнинг саркаш-жиловсиз истакларидан келиб чиққанига гувоҳ бўлади. Буни оқлаш-тушуниш мумкин агар у шариат чегарасида бўлган ва бировларга озор бермайдиган ҳолатда қилинган бўлса. Ислом давлати йўқлиги сабабли бугунги кундаги мусулмонларда асл шодликнинг қандай бўлиши ҳақида тушунчанинг йўқлигини ҳам инобатга олиш лозим, албатта. Зеро, Ислом давлати хурсанд бўлишга оид аҳкомлар, уларнинг сабаблари ва турларини рўй-рост баён қилиб беради.

Дарҳақиқат, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло коинот, инсон ва ҳаётни яратди. Коинотда миллионлаб галактикани йўқдан бор қилди. Ҳар бир галактика сайёралар, юлдузлар, каметалар ва бошқа саноғи Аллоҳнинг ўзига маълум бўлган, турли туман турли шаклдаги самовий жисмларни ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бири ўзи учун белгиланган пухта тартибда ундан заррача оғмай ҳаракат қилади. Аммо инсонга келсак, у ҳаётдаги барча муаммоларнинг сабабчисидир ва унинг сон-саноқсиз ва янги-янги муаммолари бор. Бу муаммолардан баъзилари ақлий ва ҳиссий муаммолар бўлса, баъзилари ишларга, воситаларга ёки нарсаларга тааллуқли муаммолардир. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу инсонни яратиб, унга узвий эҳтиёж ва ғариза-инстинктлар дохил тириклик энергиясини жойлади…, бу узвий эҳтиёж ва инстинкт иккиси учун таъсир-амалларни ва хусусиятлар-туйғуларни белгилади. Мудом, инсон ҳаётдаги муаммоларнинг сабабчиси экан, демак, у бахт-саодат олиб келуви тушунчага эга бўлиши учун инсоннинг моҳиятини билиш керак бўлади. Бахт-саодат шодлик ва сурур маъносида бўлиб, бадбахтликнинг зиддидир. Бахт-саодат инстинктга оид ва у – дини, ақидаси ва фикридан қатъий назар – инсонда мавжуд. Шунинг учун ўрта мактабни битиришдаги бахт-саодат ҳам, беллашувда ғолиб келишдаги бахт-саодат ҳам, диплом, ҳадя ва пул мукофоти олиш бахт-саодати ҳам, ота бўлиш ёки она бўлишдаги бахт-саодат ҳам, бирор лавозимга кўтарилишдаги бахт-саодат ҳам, ҳамма-ҳаммаси инстинкта оид бахт-саодатдир.

Булардан ташқари ҳаётдаги нуқтаи назарга оид бахт-саодат ҳам бор. Масалан, мусулмон намоз, рўза, қиёмуллайл, закот, хайр-садақа ибодатларини адо қилиш билан шодланиши… шунингдек, рошид Халифалик давлатининг барпо бўлишидаги шодланиши, мусулмонлар томонидан юртлар фатҳ қилиниб, исломий юртга айлантирилишидаги бахт-саодат ҳамда Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш бахт-саодати кабилар бор.

Исломдаги бахт-саодат ва шодлик Аллоҳ Таолонинг ушбу каломида очиқ келган:

﴿قُلْ بِفَضْلِ الله وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُواْ هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ

«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан – мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»                                                                                   [Юнус 58]

Ибн Касир айтади: Уларга Аллоҳдан келган ҳидоят ва ҳақ дин билан шодлансинлар, чунки шодланишлари учун арзийдиган нарсалар шудир,

﴿هُوَ خَيْرٌ مِّمَّا يَجْمَعُونَ

(Тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир), дегани бу дунё матолари ва фоний дунёда қолиб кетадиган гўзалликлардан албатта яхшидир демакдир. Ибн Абу Ҳотим ҳам ушбу оят тафсири тўғрисида бундай дейди: «Бақия – яъни Ибн Валид – Сафвон ибн Амрдан ривоят қиладики, мен Айфаъ ибн Абдулкалоийнинг бундай деганини эшитдим: Умар розияллоҳу анҳуга Ироқ хирожи келтирилгач, у ўзининг хизматкори билан чиқди ва туяларни санай бошлади. Қараса кутилганидан кўп экан. Умар розияллоҳу анҳу – Алҳамду лиллаҳи Таала, деганди, хизматкори – Аллоҳ ҳаққи, бу Аллоҳнинг фазл ва раҳматидандир, деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу деди: Ёлғон айтдинг, бу Аллоҳ Таоло

﴿قُلْ بِفَضْلِ الله وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُواْ هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ

«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан – мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»                                                                                   [Юнус 58]

деган нарса эмас, балки бу улар тўплаган мол-дунёдир, деди.

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ бундай дейди: «Қалбларнинг энг олий даражаси Росул ﷺ келтирган нарсаларга севиниш, шодланиш ва роҳатланишдир», бу худди Аллоҳ Таоло ушбу каломи кабидир:

﴿وَالَّذِينَ آَتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَفْرَحُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ

«(Эй Муҳаммад), аҳли китоблар сизга нозил қилганимиз (Қуръон) сабабли шодланадилар» [Раъд 36]

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз ﷺ мусулмонлар билан Бадрга чиққанларида ансорлардан Аллоҳ ва Росулига нусрат беришга ва бу йўлда саъй-ҳаракат қилиб, жонларини фидо этишга тайёрликларини эшитиб шодландилар. Ўшанда ул зот билан асослар ўртасида аҳдлашув бўлган. Ансорлар Росулуллоҳни Мадинада худди ўз хотин ва бола-чақаларини ҳимоя қилгандек ҳимоя қилишга ваъда берганлар. Миқдод ибн Асвад ансорлар раҳбарларидан бундай дейишганини хабар қилади: «Ё Росулуллоҳ, биз сизга Бану Исроил Мусога

﴿فَاذْهَبْ أَنْتَ وَرَبُّكَ فَقَاتِلَا إِنَّا هَاهُنَا قَاعِدُونَ

«Бор, сен ўзинг ва Роббинг улар билан уришаверинглар, биз эса мана шу ерда ўтириб кутурмиз»

                                                                                                                              [Моида 24]

деган гапни айтмаймиз, аксинча, ўнгу сўнгизда, орту олдингизда туриб жанг қиламиз, агар бизни денгизга олиб борсангиз, унга шўнғиймиз». Росули акрам ﷺ Миқдод хабар қилган ушбу ансорийларнинг сўзини эшитиб, бағоят хурсанд бўладилар.

Эсланг, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Каъба олдига боради, одамларга хитоб қилиб, мушрикларни Росулуллоҳ ﷺнинг сўзларига қулоқ солишга чақиради ва бу билан Аллоҳга даъват қилган энг биринчи инсонга айланади. У гапираётганида мушриклар унга ҳужум қилишади ва шу даражада дўппослашадики, ўлдириб юборишларига оз қолади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳушига келганда Росулуллоҳнинг аҳволларидан хотиржам бўлиш учун у зот ҳақида сўрайди… Унга Росулуллоҳ ﷺнинг саломат эканини айтишганда жуда-жуда шодланади.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу бундай деган: «Мен Исломдан бошқа бирон бир нарсадан хурсанд бўлмаганман. Чунки бу истакларнинг ҳеч бири менинг қалбимга кирмаган».

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Мудорижи соликин»да бундай деган: «Бир куни дўстларимиздан бирининг уйига боргандим, уни бир туйғу йиғлатганини кўрдим. Бунинг сабабини сўрагандим бундай деди: Аллоҳ менга Суннатни ва унинг билимини илтифот этди. Қавмга ва уларнинг ботил қоидаларига ўхшаб қолишдан халос бўлишни ҳамда Росулуллоҳ ﷺ келтирган нарсаларга очиқ ақл ва соғлом фитрат ила рози бўлишни ато этди… Шуларни эслаб хурсанд бўлиб, йиғладим. Мен ҳам унинг бу сўзларини эшитиб, хурсанд бўлиб, йиғладим».

Мана шулардан келиб чиқиб, хурсандчилик масаласига назар ташламоқ ва шодликнинг ҳақиқий ва шаръий маъноларини ўрганмоқ даркор. Демакки, хурсандчиликнинг буюк маъноси имонни зиёда қиладиган ва уни ёмонлигу бедодликка етакламайдиган шаръий хурсандчилик экан.

Бугунги кунда ёшларимиз Умматнинг ғарблаштиришга ҳамда динлари ва манфаатларига қилинаётган тинимсиз ҳужумларга қарши курашга шўмғиганлар. Шундай бир пайтда, улар йўлларини Аллоҳни рози қиладиган тарафга тўғрилаб олмоқлари ҳамда инсонлар учун энг яхши қилиб чиқарилган Умматни узоқ йиллардан бери ётган уйқусидан уйғотишга жиддий ҳаракат қилмоқлари шарт. Чунки ўзгартириш таянчи ва элементлари ёшлардир.

Эй ёшлар!

Етар шунча ҳазл. Жиддий бўлишнинг вақти аллақачон келган. Уммат учун сиздан бошқа ким бор?!

Эй ёшлар!

Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрувчи анави кофир Ғарб сизга қарши турли хил совуқ ва қайноқ урушларида ўзининг барча имконият ва воситаларини сарфламоқда. У Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак рошид Халифалик давлатининг туғилишини кечиктирмоқчи, шу боис ҳамма нарсасини сарфламоқда. Шундай бўлгач, даъват ва Халифалик учун сиздан бошқа ким бор?! Ватикан биноси узра такбир садолари жаранглайдиган кун яқинлашаётганидан бахт-саодат лаззатини туймаяпсизми, ахир?! Сиз Ақсо масжидини нажас яҳудийлардан тозалаб-озод этадиган бир Куннинг бахт-саодат лаззатини наҳотки ҳис этмаётган бўлсангиз, ахир, бу фахр, ғурур, куч-иззат аралашган бахтку?! Аллоҳга қасамки, бу бахтга фақат сиз ҳақлисиз…

﴿لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!»       [Cоффат 61]

Эй ёшлар!

Умматингиз оёққа турадиган, динингиз қоим бўладиган, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати туғиладиган вақт келди, шундай бўлгач, уни барпо этувчилардан бўлинг!

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here