Ҳамас билан Асад режими ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши катта сиёсий хатодир

35
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳамас билан Асад режими ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши катта сиёсий хатодир

Устоз Аҳмад Хутвоний

Ҳамас ҳаракати билан тоғут Башар Асад режими ўртасида муносабатлар тикланаётгани тўғрисида ҳар томонда хабарлар тарқалди. Ўтган июн ойида Ҳамас ҳаракати етакчиси Халил Ҳайя айни ҳаракатнинг оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган Сурия режими билан муносабатларни тиклашга интилиш қарори ҳақидаги хабарнинг тўғрилигини тасдиқлади. Бу Хабар Халил Ҳайядан интервью олган Ливанда чиқувчи Ахбор газетасида нашр қилинди ва унда Халилнинг ушбу баёноти ҳам келтирилди.

Икки томон ўртасидаги бу муносабатлар 2012 йилда, Ҳамас ҳаракати режим билан қўзғолон ўртасида ўзининг «бетараф»лигини билдириши ортидан Сурия режими томонидан узилган эди. Оқибатда Ҳамас аъзоларидан ўч олиниб, баъзилари ўлдирилди, яна баъзилари қамоққа олинди ва барча расмийлари Суриядан чиқариб юборилди.

Ҳамас ҳаракати раиси Исмоил Ҳанийя 2018 йилда Сурия режими билан алоқалар узилганини инкор этиб, «бизнинг ҳаракат Дамашқ билан алоқани узмаган, ўртада фитна бўлиб ўтди холос, Сурия халқи ҳар доим фаластинликлар ҳуқуқи тарафида туриб келдилар», дея баёнот берди.

Афтидан, Эроннинг Ҳамасга қаттиқ босим қилишидан сўнг ҳамда Эронинг Ливандаги Ҳизби воситачилиги ортидан Ҳамас қонхўр режим билан муносабатларни тиклашга қарор қилган кўринади. Муносабатларни тиклаш қарори Ҳамас раҳбарияти томонидан бир овоздан қабул қилинди.

Ушбу қарор ортидан Ҳамас ҳамиша Эрон режимига ялтоқланиб келгани каби, энди Башар режимига ҳам ялтоқланадиган бўлди. Бунга мисол, ушбу ҳаракатнинг сиёсий бўлими аъзоси Мусо Абу Марзуқ Tеҳрон конференциясидан келиб чиққан Эрон-Россия-Туркия ҳамжиҳатлигини олқишлади ҳамда Сурия ҳудудларини бирлаштиришга ва босқинчи яҳудийлар тажовузини қоралашга, бинобарин, Фаластин масаласини ва Фаластин халқининг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга чақирди ва буни минтақа хавфсизлиги ва барқарорлиги учун фойдали эканини таъкидлади.

Ҳамаснинг Сурия режими билан алоқаларни тиклаш қарорини кўпчилик танқид қилди. Жумладан, Ихвонул Муслимин жамоасидаги ва Сурия исломий кенгашидаги етакчи шайх Вуждий Ғаним ҳам Ҳамаснинг бу қарори хавфли қарор, бу билан Ҳамас принципдан манфаатни афзал кўрган бўлади, деди.

Ҳамас тарафдорларининг айни қарорларига келтираётган оқловлари асоссиз, жирканчли ва қабул қилиб бўлмас оқловлардир. Ҳамаснинг «ҳаракатимизнинг бу қарорни қабул қилишга ундаган нарса альтернативанинг йўқлигидир», «бу қарорни қабул қилишимизга сабаб, ҳаракатнинг ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун Башар режими билан яқинлашишдан ўзга йўли қолмади» каби гаплари на бир ҳужжатга ва на далилга асосланган. Бунинг сабаблари қуйидагича:

  • Ҳамаснинг Исломга очиқ уруш қилаётган ва хусусан Ихвонул Муслиминга қарши курашаётган бир режим билан иттифоқчилик қилишга ўтиши унинг исломий мансублигига зид, асосан, Ҳамаснинг Ихвонул Муслимин жамоасининг бир бўлаги, деган эътиборига ҳам тескаридир. Ҳамаснинг ҳам ўзининг, ҳам Умматнинг стратегик душмани билан иттифоқчилик қилаётгани мантиқсизлик ҳамдир.
  • Башар режими заиф ва нимжон режим. Унинг кечаю кундуз яҳудий вужуди томонидан учраётган зарбалар олдида ҳам ўзини мудофаа қилолмаётган ожиз режим эканлиги тажрибалардан қатъий исботланган. Бас, Ҳамас агар шундай бир режим билан иттифоқчилик қилса, режим унга ҳаргиз фойда келтирмайди ва уни қўллаб-қувватламайди… Чунки йўқни йўндириб бўлмайди. Ахир, Ҳамас ўзини эплолмайдиган бу режим билан қандай иттифоқчилик қилиб фойда олиши мумкин?! У ҳам, Уммат ҳам бу режимни янада заифлаштиришга ва йиқитишга ҳаракат қилиши керак эмасмиди, уни кучайтириш ва чиройли қилиб кўрсатиш ўрнига?!
  • Қатор ҳужжатлардан маълумки, ўлган Ҳофиз Асад Жўлон тепаликларини яҳудийларга сотиб юборган бўлиб, 1967 йил бу тепаликни йиқилмасдан туриб йиқилганини эълон қилган. Шундай бўлгач, Ҳамас мусулмонлар заминидан яҳудийлар учун воз кечган бир хоин режимга қандай ишоняпти?!
  • Бу режим қўзғолон йиллари давомида ўз халқидан миллионлабини қириб ташлади ва қочқинга айлантирди…, уларнинг қўзғолонига қарши душманлар билан тир бириктирди…, ўзининг нафақат суриялик, ҳатто фаластинлик мухолафатини ҳам қийноқларга солишдан ва ўлдиришдан асло уялмади. Бас, бирор Фаластин ҳаракати бу малъун қотил режим билан қандай қилиб ҳамкорликка рози бўлиши мумкин, ахир, у ўз аҳли ва халқига қарши қатли ом содир этган бўлса?!
  • Бу режим 1071 йилдан бери Америкага малай бўлиб келяпти ва минтақада Америка режаларини бажаряпти. Америка бу режимни сақлаб қолиш учун 2015 йил ўзидан Россияни вакил қилди, чунки унга қадар Эрон уни қўзғолондан мудофаа қилолмаган эди, бас, Ҳамас шундай америкапараст режим билан қандай қилиб ҳамкорлик қилиши мумкин?!

Аслида, Ҳамас ҳаракати ўз халқининг қонини ичган бундай қаттол режимдан узоқда туриши ва  унга қарши қўзғолон томонига ўтиши керак. Бу ҳаракат шунингдек, Сурия режимининг Россия ва Туркия билан қилган иттифоқчилиги Уммат ва унинг халқига қарши тил бириктирув ҳисобланишини, бу азбаройи қўзғолонни барбод қилиш ва қонхўр Башарнинг ҳокимиятда олиб қолиш учун содир этилганини, Фаластин масаласига узоқдан ҳам, яқиндан ҳам алоқаси йўқлигини англаб етмоғи даркор.

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here