Тоғутлар қилмишига сукут қилиш уларни туғёнини орттириб, бизнинг хорлик ва хўрлигимизни зиёда қилади

46
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тоғутлар қилмишига сукут қилиш уларни туғёнини орттириб, бизнинг хорлик ва хўрлигимизни зиёда қилади

Эй Ислом диёрининг маркази бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!

Инсон томонидан ўйлаб топилган бундай функционал тузумлар остидаги ҳаёт хорлик, хўрлик ва қулликдан иборат ҳаётдир. У шунингдек, Роббимиз Азза ва Жалла қуйидаги каломида хабар қилган танг-бахтсиз ҳаётнинг айнан ўзидир:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»                                                                 [Тоҳа 124]

Сизнинг тоғут ва жиноятчилар қилмишларига сукут қилишингиз ҳеч нарсани ўзгартирмайди, билъакс, уларнинг туғёнига яна туғён, зулмига яна зулм, сизнинг хўрлигингизга яна хўрлик, хорлигингизга яна хорликни зиёда қилади… Шунингдек, уларнинг туғёнини кейингиларга ҳам мерос бўлиб қолишига олиб келади… Бир тоғут ўлса, кейингиси ва яна кейингиси келаверади… Фарзандларимиз ҳам хорлик ва хўрликни авлоддан-авлодга ўтказаверадилар… Шу боис, уларнинг қилмишларига ҳаргиз сукут қилманг.

Агар сиз ва кейинги фарзандларингиз Ислом соясида азизу мукаррам яшашни истасангиз ўзгартириш учун албатта қурбонлик бериш ва сабот билан туриш керак бўлади. Мана, сиз тоғутликда тарихда мисли кўрилмаган энг ёмон тоғутга қарши муборак қўзғолонни бошладингиз… Бу йўлда катта қурбонликлар бериб, унинг тахтини ларзага солдингиз ва арконини ер билан яксон этишингизга бир баҳя қолди. Бизнинг Аллоҳ Азза ва Жалладан бошқа мададкоримиз йўқ. Унга таянган ҳолда, албатта қўзғолонимизнинг ўзгармас мақсадларига қаттиқ риоя қилмоғимиз ҳамда тил бириктирувчиларнинг ва сотқинларнинг ҳужумига учраган қўзғолоннинг йўлини тўғрилаб олишга ҳаракат қилмоғимиз даркор. Аммо бу то ақидангиздан балқиб чиққан аниқ сиёсий лойиҳани қабул қилиб, онгли ростгўй сиёсий етакчиликка эргашмагунингизча асло амалга ошмайди. Ушбу сиёсий етакчилик Шом қўзғолонини ўзининг ўзгармас мақсад ва ғояларига етиши учун унга тафаккур ила етакчилик қилади. Зеро, қонхўр режимни ағдариб, унинг харобалари устидан Ислом бошқарувини барпо этмоқ ушбу барқарор мақсадларнинг асосийсидир. Зеро, бу билан дунё ва охират азизлигига ноил бўласиз, номингиз Иллийюнда битилиб, хотирангиз тарихда қолади. Бас, шундай экан, қутулишингизни ўзингиз яратинг ва улуғворлигингиз биносини ўз қўлларингиз билан қуринг. Душманларингиздан ҳам, сизга ўзини «дўст» қилиб кўрсатган тил бириктирувчилардан ҳам ҳаргиз ечим кутманг. Чунки улар душманингиз, улардан сақланинг, фақат Аллоҳга таянинг ва Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланг. Чунки нусрат фақат Азиз ва Ҳаким Аллоҳнинг ҳузуридадир.

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here