Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини адвокатлар кенгашига иккинчи мактубни топшириб, уларни режим зўравонлигига қарши туришга чақирмоқда

36
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини адвокатлар кенгашига иккинчи мактубни топшириб, уларни режим зўравонлигига қарши туришга чақирмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини адвокатлар кенгашига иккинчи мактубни топширди. Ҳизб уларга Фаластин режимининг юрт аҳлига қарши содир этаётган жиноятлари олдидаги жавобгарликлари ҳамда кескинлик ва сабот билан туриш бурчларини эслатди. Мактубда Ҳизб қуйидагиларни таъкидлади:

«Фаластин режими пайдо бўлганидан буён Фаластин аҳлини тиз чўктириш ва душманга ем қилиб бериш учун жуда ҳам ёвуз ишларни амалга ошириб, одамларга таҳдид қилиб келмоқда. У ўз жиноятларини баъзан қонун билан ниқобласа, баъзан қонунни ҳам заррача эътиборга олмай, мустамлакачилар режаларини бажаришни одат қилган. Зотан, мустамлакачилар муборак замин аҳли устидаги ўзларининг режаларини амалга ошириш ва уларни ўз шахсиялари ва динларидан суғуриб олиш учун мана шу режимни пайдо қилган…».

Мактубда қўшимча қилинади:

«Кейин Фаластин режими қонунлар чиқариш ва уларни «қонун асосдаги қарор» номи остида ўзбошимчалик билан тасдиқлаб олиш орқали халқни устидан кулишга ҳам журъат қилди. У одамларнинг жамғармаларига дахл қилиб, ижтимоий суғурта қонунини қабул қилиш орқали ишчилар ҳақларига қарши – уларга эга чиқиш учун – тил бириктирди. Кейин ижро қонуни, фуқаролик ва тижорат процессуаллари ва жиноий процедуралари ва бошқа кўплаб қонунлар ишлаб чиқилди. Бу ва бошқа адолатсиз, золим қонунлар аҳоли тинчлигига салбий таъсир қилиб, одамларни ўз ҳақ-ҳуқуқларини ўз қўллари билан тортиб олишга мажбур қилмоқда… Оқибатда тартибсизликлар келиб чиқиб, мол-мулк ва инсонлар жонига адоват қилинмоқда…».

Ҳизб мактубида қуйидагиларга алоҳида урғу берилди:

«Фаластин аҳли ва улар билан бирга бўлган ҳаммамиз оила ва фарзандларимизни ҳимоя қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Шунингдек, Ислом байроғини олий қилиш учун курашда ва мусулмон армияларимиздан нусрат талаб қилишда тўхтовсиз давом этамиз…».

Мактуб сўнггида Адвокатлар кенгашига қуйидагилар таъкидланди:

«Биз сизни ҳамда Фаластин аҳлини, уларнинг барча ташкилотлари, уюшмалари ва фракцияларини режим зўравонлиги қаршисида қоядек мустаҳкам туришга даъват қиламиз. Шунингдек, позицияни битта қилишга, яъни режимни бундай қонун ва қарорлардан тийиб қўйишга, уларни бекор қилишга, улар учун музокара қилмасликка ёки уларга сохта ўзгартиришлар киритмасликка чақирамиз. Чунки бу қонунларнинг зарари Фаластин аҳли ва масаласи учун ҳалокатли ва вайронали бўлади».

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here