(Исроил) ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди

101
0

(Исроил) ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди

 (Исроил) 4 кундан бери ҳужум қилаётган Ғазо секторида ҳаётдан кўз юмганлар сони 45 нафарга етди. Бу ҳақида Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Вазирликнинг ёзма баёнотига кўра, 5 августдан буён уюштирилаётган ҳужумларда 44 киши, жумладан 15 нафар ёш бола ва 4 нафар аёл ҳаётдан кўз юмган, 360 киши тан жароҳати олган. Жароҳат олганларнинг соғлиғи ҳақида батафсил маълумот йўқ.

Баъзи бир оммавий ахборот воситалари (Исроил) ва Ғазодаги Исломий Жиҳод гуруҳи ўртасидаги жанглар ҳозирча тинганлиги ва тарафлар ўртасида оташкесимга эришилганлиги ҳақида хабар тарқатган бўлса-да, бироқ (Исроил) ташқи ишлар  вазири Яир Лапид ва мудофаа вазири Бени Ганц қўшма баёнот бериб, Ғазодаги ҳужум қанча керак бўлса, шунча давом этишини маълум қилди.

 Изоҳ: Мазкур ҳодисага диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, оммавий ахборот воситалари (Исроил) армиясининг Фаластин аҳолисини, шу жумладан аёллар ва ёш болаларни қирғин қилишини, бошланганига 4 кун бўлган оддий тўқнашув сифатида талқин қилмоқда. Аслида яҳуд вужудининг бу ҳужумлари 4 кундан буён эмас, 74 йилдан буён, яъни Ҳалифалик давлати қулатилиши ортидан 1948 йилда Муборак заминда ифлос яҳуд вужуди ўрнатиб қўйилгандан буён давом этиб келмоқда. Фақат яҳудларнинг ҳужумлари, босқинчиликлари, тинч аҳолини қувғин қилиб, уй-жойларининг бузиб ташлашлари худди аввалгилари каби турли ҳийла найранглар орқали инсонларнинг зеҳнларидан узоқлаштирилмоқда.

 Тажрибада кўп кузатилган нарса шуки, агар мусулмонларга нисбатан қирғин амалиётлари содир этилган бўлса – у қанчалик катта ҳодиса бўлмасин – гўё ҳеч нарса бўлмагандек тезда унуттирилиб юборилади. Аммо агар мусулмонлар ёки Ислом номи билан бирор ҳодиса содир бўлса – у қанчалик кичик ҳодиса бўлмасин – дунё бўйлаб баҳс қилинадиган мавзуга айланади. Оммавий ахборот воситалари кечаю-кундуз шу билан машғул бўлади. Масалан Европада мусулмонлар зиммасига юкланган террорчилик ҳужумлари у ердаги барча террорчилик ҳужумларининг атиги 2 %дан ҳам камроғига тўғри келади. Шундай бўлишига қарамай, барча ахборот каналлари “Исломий терроризм” билан тўлиб тошган, ҳеч бир жойда “насроний терроризм” ёки “яҳудий терроризм”, деган атама билан хабар тарқалганига асло гувоҳ бўлмайсиз.

 Бундан ташқари яҳудларнинг бу ҳужумлари оддий тўқнашув эмас, балки очиқ кўриниб турган террор ҳужумларидир. Бироқ шундай бўлишига қарамай, ҳеч бир давлат, на Америка, на Европа давлатлари ва на бошқа халқаро ташкилотлар (Исроил)нинг бу ҳужумларининг очиқ террор эканини айтмайди. Оммавий ахборот воситаларининг энг “холисман”, деб кўксига урганлари ҳам “(Исроил) ва Ғазодаги Исломий Жиҳод гуруҳи ўртасидаги жанглар”, дея хабар тарқатмоқда. Нима учун?! Чунки булар террорчи деганда мусулмонларни, терроризм деганда эса, Исломни назарда тутишга одатланган. Ҳатто Росулуллоҳ A тариқатларига эргашиб, қўлларига қурол олмаган ҳолда Исломий ҳаётни қайта бошлашга чақираётган мусулмонларга ҳам «террорчи» тамғасини ёпиштиришади. Аммо вақти-вақти билан эълон қилиб туриладиган террорчи давлатлар, ҳаракатлар ва шахслар рўйхатида, бутун дунёнинг бошига балолар ёғдираётган АҚШ ва Европа давлатларини ёки 1948 йилдан буён мусулмонларни қирғин қилиб келаётган босқинчи яҳуд вужудини ёки куппа-кундуз куни Мусулмонларнинг уйларига бостириб кириб калтаклаб ўлдираётган Ҳиндистон ҳукуматини ёки Ироқ ва Афғонистонда жирканч ишларни амалга оширган «Blaсkwater» каби МРБга бўйсунувчи ёлланма қуролли гуруҳларни кўрмайсиз. Чунки бу рўйхат террорнинг боши бўлган Америка ташқи ишлар вазирлиги томонидан тузилади.

 Хуллас дунёда кечаётган воқеа-ҳодисалар ғарб давлатларининг ҳамда уларга тобе бўлган халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларининг асл башарасини очиб ташлашда давом этмоқда. Айни пайтда Исломий ўлкалар раҳбарларининг кар, соқов, кўрлиги ҳам давом этмоқда. Кеча Ислом ҳамкорик ташкилотига аъзо давлатлар йиғилишиб, ҳар галгидек бу масалани БМТга ҳавола қилишини маълум қилишди. Нима ҳам дердик, Аллоҳ Таоло булар ҳақида Ўз каломида шундай марҳамат қилади:

صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَعْقِلُونَ

“…Улар кар, соқов, кўрдирлар. Демак, тушунмайдилар”.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here